пул, кредит ва банклар фанидан презентация

PPTX 65 sahifa 3,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 65
развитие сотрудничества в области туризма между странами «пул, кредит ва банклар» фанидан презентация бакавлариат йўналиши: таълим шакли: кундузги семестр: 3 кредитлар сони: 3 “банк иши ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси 2-мавзу: пул назариялари мавзу режаси: пулнинг металлик назарияси. мерканталистлар ва уларниг назарий қарашлари. пулнинг номиналлик назарияси ва унинг асосий қоидалари. пулнинг миқдорий назарияси. монетаризм. ж.м.кейснинг “ликвидликни афзал кўриш” назарияси. пул назариясининг янгича талқин қилиниши. 1. пулнинг металлик назарияси пул назарияси - пулнинг иқтисодий тизимга таъсирини ўрганувчи иқтисодий назариядир. пул назарияларининг эволюцияси жамият тараққиётининг иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлари билан белгиланади. лекин бу назарияларнинг барчаси иқтисодий сиёсат соҳасида амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган. 1. пулнинг металлик назарияси пулнинг назарияларини шартли равишда “товарли” ва “товарсиз” концепцияларга ажратиш мумкин. товарли концепцияда пулнинг қимматлилигини аниқлашда асосий эътибор реал фойдали ҳисобланган ички қийматига қаратилади (пулнинг металлик назарияси). пулнинг товарсиз концепциясида унинг товарни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи қиймати, символи, иероглифи, умумий кўриниши каби белгиларига эътибор қаратилади. пул назарияларининг …
2 / 65
лик назариясининг асосини қимматбаҳо металларни қиймат ўлчови, муомалалар воситаси ва тўлов воситаси сифатида пул функцияларининг айрим шаклида бажаришини тан олиш ташкил этади. пул бирлигининг харид қобилияти танга ишлаб чиқарилган металл билан белгиланади. 1. пулнинг металлик назарияси металл пул назарияси таълимотида кумуш ва олтин тангалар реал қийматни акс эттирувчи ҳақиқий пул бўлиб, улар ўз қийматларини йўқотмайдилар. шу билан бирга, кумуш ва олтин пуллар айирбошлаш муносабатларида реал қийматлари асосида иштирок этиб, иқтисодиётда инфляция муаммосини келтириб чиқармайди. бу ҳолатда давлат томонидан пул – кредит сиёсатини амалга ошириш ва тартибга солиш каби масалаларга эҳтиёж туғилмайди. 1. пулнинг металлик назарияси назариянинг асосий қоидалари: • бойлик манбаи қимматбаҳо металлар ва ташқи савдо бўлиб, унинг актив сальдоси қимматбаҳо металларнинг мамлакатга оқиб келишини таъминлайди •муомаладаги металл пулларни қоғоз пуллар билан алмаштиришнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги инкор этилади 1. пулнинг металлик назарияси 1973 йилда олтин-доллар стандартининг бекор қилиниши билан назарияни янада ривожлантириш учун амалий асос қолмади. ақшда рональд рейган …
3 / 65
и шаклланди, шунга оид янги иқтисодий таълимот пайдо бўлди. меркантилизм. италянча «il mercante», савдогар, лот. «mercanti», савдо қилмоқ луғавий маъносига кўра, бу сўз савдогар мазмунига эга бўлиб, янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. 2.мерканталистлар ва уларниг назарий қарашлари мерканталистлар диққат марказида давлатни савдони ривожлантириш орқали бойитиш туради. уларнинг сиёсати экспортнинг импортга нисбатан ортиши натижасида мамлакатга металл пуллар соф оқимини кўпайтиришга йўналтирилган. мерканталистлар пулнинг товар моҳиятини тан олишган. уларнинг қийматини олтин ва кумушнинг ўзига хослиги билан таққослашлари пулнинг иқтисодиётдаги роли ва моҳиятини баҳолашда хатоликларга олиб келди. 2.мерканталистлар ва уларниг назарий қарашлари бундай шароитда пулнинг металлик назарияларини танқид қилувчилар пайдо бўлди. айрим танқидчилар ички муомалада тўлақонли металл пулларга зарурат йўқ деб тасдиқлашади. пулнинг функциясини қоғоз пуллар ўйнаши мумкин. пул назарияларида номиналлик тенденциялари кўзга ташлана бошлади. пул бойликнинг мутлақ шакли тадқиқот предмети - муомала соҳаси давлат фаровонлигининг манбаи ташқи савдо ёки қимматбаҳо металларга эгалик қилиш меркантилизмга хос хусусиятлар ва ривожланиш даврлари …
4 / 65
четга олиб чиқишни рағбатлантириш, хом ашёни олиб чиқишни тақиқлаш; 5. савдо йўлларини ривожлантириш – маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва фойдани ошириш имконияти; 6. иш ҳақи миқдорини қонун билан чеклаш; 7. саноат шпионажини амалга ошириш; 8. мустамлакачилик сиёсатини юритиш – мустамлакалар хом ашё базаси ва бозорларга айлантирилган. 3. пулнинг номиналлик назарияси ва унинг асосий қоидалари номиналистик назариянинг моҳияти шундан иборатки, пул товарлар билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган анъанавий белгидир. фақат пул бирлигининг номи муҳим, металлик мазмуни эса ҳеч қандай маънога эга эмас. пул бирлигининг харид қобилияти унинг номинал қиймати, яъни танга ёки банкнотда кўрсатилган сумма билан белгиланади. яъни пул соф шартли номинал белгилар бўлиб, унинг қиймати моддий мазмунга боғлиқ эмас. 3. пулнинг номиналлик назарияси ва унинг асосий қоидалари (xvii—xviii асрлар) пулнинг номиналлик назарияси пулнинг қиймат табиатини инкор қилади ва унга айирбошлашнинг техник воситаси сифатида қарайди назариянинг асосий қоидалари: пул давлат томонидан яратилади пул қиймати унинг номинали билан аниқланади пулнинг моҳияти – баҳонинг …
5 / 65
азариячиларининг асосий камчилиги шундаки, уларнинг таълимотида пулнинг қиймати давлат томонидан белгиланади деган ғоя илгари сурилади. кредит пуллар (векселлар, банкноталар, чеклар) эса уларнинг таълимотида инобатга олинмайди. кредит пулларнинг қиймати давлат томонидан эмас, балки уларнинг эмитентлари томонидан белгиланган номинал қийматга эга бўлиб, ушбу қиймат ўзгаришга мойилдир. номинал пул назарияси вакиллари қоғоз пулларнинг қийматини нафақат олтин қийматидан, балки товарлар қийматидан ҳам ажратиб олдилар. уларнинг пулни номинал қийматининг барқарорлиги, сотиб олиш қобилияти давлатнинг тегишли ҳужжатлари асосида аниқланади деган ғоялари мантиқсиздир. 4. пулнинг миқдорий назарияси. монетаризм. миқдорий назария муомаладаги пул миқдори билан товар баҳоси даражаси ўртасидаги миқдорий боғлиқликга асосланади. миқдорий пул назариясида пулнинг сотиб олиш қобилияти ва баҳо даражаси муомаладаги пул миқдори билан белгиланади. миқдорий пул назариясининг асосчиси француз иқтисодчиси ж.боден (1530 – 1596) ҳисобланади. пулнинг миқдорий назариясининг камчиликлари миқдорий пул назариясининг дастлабки вакиллари пулни фақат тўлов воситаси сифатидаги вазифасига эътибор қаратади. уларнинг фикрича пул ва товар айирбошлаш жараёнида учрашиши натижасида пулнинг қиймати аниқланади деган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 65 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пул, кредит ва банклар фанидан презентация" haqida

развитие сотрудничества в области туризма между странами «пул, кредит ва банклар» фанидан презентация бакавлариат йўналиши: таълим шакли: кундузги семестр: 3 кредитлар сони: 3 “банк иши ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси 2-мавзу: пул назариялари мавзу режаси: пулнинг металлик назарияси. мерканталистлар ва уларниг назарий қарашлари. пулнинг номиналлик назарияси ва унинг асосий қоидалари. пулнинг миқдорий назарияси. монетаризм. ж.м.кейснинг “ликвидликни афзал кўриш” назарияси. пул назариясининг янгича талқин қилиниши. 1. пулнинг металлик назарияси пул назарияси - пулнинг иқтисодий тизимга таъсирини ўрганувчи иқтисодий назариядир. пул назарияларининг эволюцияси жамият тараққиётининг иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлари билан белгиланади. лекин бу назарияларнинг барчаси иқтисодий сиёсат соҳасида ...

Bu fayl PPTX formatida 65 sahifadan iborat (3,1 MB). "пул, кредит ва банклар фанидан презентация"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: пул, кредит ва банклар фанидан … PPTX 65 sahifa Bepul yuklash Telegram