ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари

DOC 42,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404201792_51803.doc ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари режа: 1- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси 2- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг юридик кафолатлари 3- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ижтимоий кафолатлари 1-§. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари икки кўринишига эга: давлатнинг ўз ички кафолатлари ва халқаро ҳуқуқий кафолатлар. инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари институтлари сирасига тобора аҳамияти ошиб бораётган омбудсман яъни, олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон республикаси миллий марказини киритиш мумкин. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари малакали юридик хизмат ва малакали ҳимоячи (адвокат) хизматидан тўлиқ равишда конституциявий, жиноий, фуқаровий ва маъмурий ишларда фойдаланиш имкониятида намоён бўлади. бу тушунча ўзбекистон республикаси конституциясининг 116-моддасида аниқ ифодаланган. ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатлари бўлиб, уларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. бунда асосан ҳокимият вакиллари ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. одатда, бундай жавобгарлик умумий характерга эга бўлиб, у оддий қонунларда аниқ ифодаланган. …
2
сус ташкилотлар амалга оширмоқда. улар европа кенгаши томонидан 1950-йилда қабул қилинган "инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва асосий эркинликлари тўғрисида"ги европа конвенциясига асосан иш олиб боришади. агарда фуқаро ўз ҳуқуқи ҳимояси юзасидан ўз давлатида нажот топмаса, унда инсон ҳуқуқлари бўйича европа судига мурожаат қилиши мумкин. ўзбекистон конституциясининг 43-моддасида "давлат фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди",-дейилган. ушбу модда конституциявий принципларнинг асоси, ўзаги, характерини ифодалаган бўлиб, унда инсон манфаатларига хизмат қилиш, эркинлик кафолати, давлатнинг ижтимоий мақсади ва асл ғояси акс этган. мустақилликка эришилгач, ўзбекистонда умуминсоний қадриятларни тиклаш ва демократик жамият қуриш йўлдан боришда инсон эркинлигига, жамият ва давлатнинг бирлигида инсоннинг тутган ўрнини юксак баҳолашга катта аҳамият берилди. демократик давлатда жамият аъзолари ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари доимий ҳаракатдаги механизм сингари бўлмоғи лозим. ўзбекистон республикаси конституциясининг мазмунида давлат фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, жамият учун хизмат қилишга бутун кучини сафарбар этиши лозимлиги ҳақидаги ғоялар мавжуд. конституциянинг 19-моддасида "ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ …
3
қуқи кафолатланади." (конституциянинг 44-моддаси). бу конституциявий қоиданиннг асосий моҳияти шундаки, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганда, у суд орқали ҳимоя қилинади. инсонларга тегишли ҳуқуқ ва эркинликлар кўп қиррали хусусиятга эгадир. шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар туркумига мисол учун яшаш ҳуқуқи, эркинлик ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи кабилар киради. шахс ўз виждон эркинлиги ва ҳаракатида эркиндир. мисол учун конституциянинг 24-моддасига мувофиқ, яшаш ҳуқуқига қилинган тажовуз энг оғир жиноят деб топилишини талаб этади. ҳар бир фуқаро ўз ҳаракатидан келиб чиқиб, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини қонун ҳимояси орқали амалга ошириши мумкин. демократик ҳуқуқий давлатда конституция томонидан суд ҳимоясининг берилиши бу жуда катта аҳамият касб этади. бунинг ўта муҳимлиги конституциянинг "муқаддима" қисмида ўз ифодасини топган. 3-§. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ижтимоий кафолатлари ўзбекистонда вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан сўнг, янги иқтисодий шароитга ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини яратди. давлат асосий бош ислоҳотчи сифатида танилгани боис асосий ижтимоий ҳимоя …
4
нинг учун ҳам ўзбекистон республикаси асосий қонунида махсус боб шахс эркинлиги ва ҳуқуқининг кафолати мавзусига бағишланган.
5
ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари"

1404201792_51803.doc ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари режа: 1- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси 2- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг юридик кафолатлари 3- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ижтимоий кафолатлари 1-§. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари икки кўринишига эга: давлатнинг ўз ички кафолатлари ва халқаро ҳуқуқий кафолатлар. инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари институтлари сирасига тобора аҳамияти ошиб бораётган омбудсман яъни, олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбекистон республикаси миллий марказини киритиш мумкин. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари малакали юридик хизмат ва малакали ҳимоя...

Формат DOC, 42,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва… DOC Бесплатная загрузка Telegram