ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари

DOC 228,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447000812_62144.doc ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари режа: 1. фуқаролик тушунчаси 2. ўзбекистон республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари 3. инсон ва фуқаро ҳуқуқлари 4. ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тизими тушунчаси 5.ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари 6. инсон ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари 7. инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари 8. ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг конституциявий бурчлари ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари 1. фуқаролик тушунчаси фуқаролик – инсоннинг муайян давлат билан доимий сиёсий ва ҳуқуқий муносабатда, эканлигини англатувчи тушунча бўлиб, конституция ва қонунларда белгиланган тартибда шахсни муддатсиз шу давлатга мансублигини ўрнатади ва унга нисбатан давлатнинг юрисдиксияси жорий этилади, шу орқали шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат органлари томонидан кафолатланади, давлат ҳудудида ва унинг ташқарисида ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланади, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларда тенглик принципи қўлланилади, ҳамда давлат ва жамият олдидаги жамийки муайян бурчларни амалга ошириш …
2
ўзининг мавқеига кўра фуқаро қонунда назарда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва керакли мажбуриятларни олади. давлат фуқаронинг ҳуқуқларини таъминлайдиган ва уларнинг мажбуриятлари бажарилишини назорат қилади. чет элда бўлганда фуқаро ўз давлатининг маълум қонунларига риоя қилади, давлат эса уни дипломатик ҳимоя билан таъминлайди. мустақиллик эълон қилингандан сўнг, ўзбек тилида мустабид тузум давридаги «гражданлик» сўзи ўрнига «фуқаролик» деган атама қабул қилинди. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгач, фуқаролик институти янги маъно ва мустақил аҳамият касб этди. эндиликда фуқаролик давлатчилигимизнинг муҳим ва ажралмас белгисидир. у шахснинг давлатга мансублигини, унга дахлдорлигини юридик жиҳатдан мустаҳкамлайди, шунингдек, давлат бу шахсга ўз ҳокимиятини ўтказади ва уни конституцияда мустаҳкамланган ҳуқуқ ҳамда бурчлар билан таъминлайди. 2. ўзбекистон республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари. ўзбекистон республикаси конституциясининг 21-моддасида республика фуқароларининг ҳуқуқий асослари белгиланган. унда кўрсатилишича: “ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. ўзбекистон республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. қорақалпоғистон республикасининг фуқароси айни вақтда ўзбекистон республикасининг фуқароси ҳисобланади. фуқароликка …
3
рқарор, доимий сиёсий - ҳуқуқий алоқасидир. бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади. биз бу параграфда инсон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган фуқаролик нинг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилишни олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. давлат билан алоҳида шахснинг ҳуқуқий алоқаси шахснинг шу давлатга мансублиги билан, яъни шу давлатнинг ҳудудидаги чет эл фуқароси бўлиб ёхуд фуқаро бўлмаган ҳолда яшаши билан белгиланади. ўзбекистон республикаси ўз фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоячиси ҳисобланиб, бу ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш учун шароитлар яратади, кафолатлар беради, агар бундай ҳуқуқ ва эркинликлар бузилса, айбдорларни тегишли тартибда жавобгарликка тортади. фуқаролик – шахснинг муайян давлат қарамоғида бўлиши, шу давлатга, мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам мансуб эканлиги, шу мансубликнинг ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдамида тасдиқланганлигидир . фуқаролик тушунчаси жамиятнинг ҳозирги давр демократик, ҳуқуқий давлат томон ривожланишида катта йўлни босиб ўтди. у жамиятнинг демократик ривожланишида қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири бўлиб ҳисобланади. фуқароликнинг жамият тараққиётидаги ижобий томони шундан иборатки, мамлакатда истиқомат қилиб …
4
и билан тузилган шартномалар ва битимларда бу қоидалар эътироф этилди, қонуний жиҳатдан мустаҳкамланди. ҳозирги даврда фуқаро мақоми, демократиянинг шаклланиши ва ривожланиши натижасида, такомиллашиб инсон қадр қимматининг кафолатлари кундан кунга юксалиб бормоқда. масалан, сиёсий, ижтимоий иқтисодий муносабатларда миллий, диний, ирқий мансублик тан олинмайди, фақат у аввало инсон деган ғоя энг олий ҳисобланиб, конституция ва қонун устуворлиги ушбу ғоя учун хизмат қилмоқда. юртбошимиз таъбири билан айтганда: “бугун конституция тўғрисида, унинг маъно мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида гапирар эканмиз, шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганини яна бир марта таъкидлаб ўтиш ўринли, деб биламан.» ҳар бир давлат ўз суверенитетидан келиб чиқиб, мустақил равишда фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш масалаларини тартибга солади. фуқаролик филиация йўли билан (фуқароликнинг туғилиш бўйича юзага келиши), натурализация йўли билан (фуқароликка қабул қилиш), халқаро шартнома асосида ва баъзи ҳолларда реинтеграция (қайта тиклаш) ва тақдим этиш йўли …
5
ан фуқароликка эга бўлиш халқаро оммавий ҳуқуқда “филиация” деб юритилади. фуқароликка эга бўлишнинг энг кенг тарқалган усули филиация ёки фуқароларни туғилиш асосида олишдир. халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларидан келиб чиқсак, ҳар бир бола фуқароликни олиш ҳуқуқига эгадир. бола ҳуқуқлари тўғрисидаги 1959 йилги декларациянинг 3-принципи мазмунига, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги 1966 йилги халқаро пактнинг 24-моддаси 3-банди, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги 1989 йилги конвенциянинг 7- моддаси 1-бандига мувофиқ, бола ҳеч бир ҳолда апатрид, яъни фуқаролиги йўқ шахс бўлиб қолмаслиги керак. филиация икки принцип асосида: “қон ҳуқуқи”(jus sanguinis) ва “тупроқ(ер) ҳуқуқи” (jus soli) асосида олиниши мумкин, баъзи холларда эса давлатлар қонунчилиги аралаш тизимни кўзда тутади. ўзбекистонда фуқаролик “қон ҳуқуқи” принципи асосида белгиланади. бунда боланинг фуқаролиги унинг ота-онасининг фуқаролиги билан белгиланади ва туғилган жойига боғлиқ бўлмайди. шунингдек қонунда 14-модда) онаси ёки отаси ўзбекистон республикаси фуқароси бўлган болаларнинг фуқаролиги масалаларига ҳам тўхталиб ўтилган, яъни :«ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари"

1447000812_62144.doc ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари режа: 1. фуқаролик тушунчаси 2. ўзбекистон республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари 3. инсон ва фуқаро ҳуқуқлари 4. ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тизими тушунчаси 5.ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари 6. инсон ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари 7. инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари 8. ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг конституциявий бурчлари ўзбекистон республикасида инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари 1. фуқаролик тушунчаси фуқаролик – инсоннинг муайян давлат билан доимий сиёсий ва ҳуқуқий муносабатда, эканлигини ан...

Формат DOC, 228,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистонда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистонда инсон ва фуқаролар… DOC Бесплатная загрузка Telegram