оъзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

DOCX 13 стр. 36,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
15-мавзу: ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари. 15.1.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанини ўрганишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифаси. 15.2.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг предмети, объекти,услуби. ҳамда унинг манбалари. 15.3.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг асосий тушунчалари, қонуниятлари ва унинг бошқа ижтимоий гуманитар фанлар орасида тутган ўрни. 15.4.ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим шартлари. 15.5.фанни ўрганишнинг муҳим аҳамияти. ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганиш, мамлакат ҳаётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қонуниятларни билиш ва ўрганиладиган, демократик тараққиёт йўлида «ўзбек модели» ни татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. бу демократиянинг миллий ва умумбашарий тамойилларини аниқ тасаввур этиш, ижтимоий ҳаётни у билан боғлаб олиб боришга ўргатади. мамлакатимизда демократиянинг қарор топиб бориши, ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзининг нуфузли ўрнига эга бўлишига, ёшларда демократик онг ва тафаккурни шакллантириш, миллий-маънавий меросни қадрлаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга кўмаклашади. мамлакатда эркин, демократик фуқаролик …
2 / 13
миллий қадрият сифатида қарор топгани эътироф этилмоқда. айнан хозирги даврга келиб, демократия инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги демократияни фан сифатида ўрганишни тақозо этаётган сабаблардан биридир. иккинчидан, ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият—унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш зарурати ҳам шу қонуният билан боғлиқдир. ижтимоийгуманитар ва ижтимоий-сиёсий фанлар қаторида унинг махсус фан сифатида ўқитилиши дунёдаги демократик ўзгаришлар билан боғлиқ умумий қонуний асосларга эга бўлгани боис уни ҳисобга олиш зарур. ҳар бир мустақил мамлакат ўзининг тараққиёт йўлини ва қураётган жамиятни билишга, унинг қонуниятларини аниқлаб олишга алоҳида эҳтиёж сезади. шу нуқтаи назардан, ҳозирги пайтгача ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга бевосита тааллуқли бўлган масалаларни илмий жиҳатдан аниқ бир воқелик сифатида, яхлитлигича ўрганувчи фан вужудга келмаган. фикримизча, ўзбекистонда демократик жамнят қуриш назарияси ва амалиёти фани айнан шу жараённи тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга. негаки, бу фан энг …
3 / 13
ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқукий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир»1 деб таъкидлаган умумстратегик вазифани амалга ошириш билан боғлиқ. бу вазифа ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганишни зарур қилиб қўйган учинчи асосий сабаблардан бири дейиш мумкин. маълумки, ўтган xx асрнинг сўнгги ўн йиллиги дунё ҳаритасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлганлиги билан ҳарактерланади. «улар ҳозирги тил билан айтганда, социалистик ўтмишга эга бўлган, ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. бу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйди». ана шундай мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган давлатлар турли минтакаларда жойлашган бўлиб, улар марказий европанинг (5 та), болтиқбўйи давлатларининг (3 та), болгария ва руминия, ғарбий-шарқий европа мамлакатларининг (5 та), мустақил ҳамжамиятдаги давлатларнинг ғарбий қисмидан (4 та), кавказорти давлатларидан (3 та) ва марказий осиё давлатларидан (5 та)ни ўз ичига олади. ана шу мустақил тараққиёт йўлини танлаган ва дунёдаги бошқа мамлакатлар орасида ўз мавқеини мустаҳкамлашга …
4 / 13
зига хослиги ва бетакрорлиги илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилган. бу давлатлар олдида муваффақиятсиз, чипакка чиқкан тарихий тажрибанинг фожеали оқибатларини қисқа давр ичида бартараф этиш каби умумий вазифа турганлиги билан боғлиқ. бу уни атрофлича ўрганишни тақозо этади. чунки у мамлакатлар олдида турган мақсад ва вазифаларнинг умумий жиҳатларини очишга, ўтмишдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда қолган асоратлардан ҳалос бўлиш йўлларини кўришга ёрдам беради ҳамда замонавий бозор иқтисодиётига эга бўлган, одамларга муносиб турмуш кечиришини таъминлай оладиган. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган чинакам демократик жамият қуришдек мураккаб вазифани ҳал этиш билан боғлиқ умумий заруратни ифодалайди. ўзбекистон ҳам ана шундай давлатлар жумласига кирганлиги боис, мамлакатимизда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти масалаларини ўрганишга алоҳида эътибор берила бошланди. демократик тараққиёт йўлидан собит қадам билан ривожланишга нималар ҳисобига эришиш мумкинлигини билиш учун ҳам уни фан сифатида ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. «социалистик» деган умумий номга эга бўлган тоталитар тузум емирилгандан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши барҳам топди. …
5 / 13
бекистоннинг истиқлоли ва инсонларнинг тақдири ҳам, уларнинг қандай ҳаёт тарзига эга бўлиши, миллий-маънавий меросга муносабат, умумбашарий демократик принцип ва тамойилларнинг уйғунлигини таъминлаш каби жиҳатлар давлатчилик курилишининг қандай асосда амалга оширилиши билан бевосита боғлиқ эди. «мустақиллик, ўзбекистон ҳалқи ҳаётида янги тарихий даврни бошлаб берди. ўз мустақиллигини, эркини қўлга киритган ҳар бир ҳалқ ўз тараққиёт йўлини излайди, янги жамият бунёд этишда ўз андозасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.» ўзбекистон ҳам ўзининг миллий давлатчилик негизларига хос бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий камолот ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. мамлакатнинг олдида турган мақсадни таъкидлар экан, и.а.каримов шундай дейди: «биз қурадиган жамият ўзбекистон ҳалқининг муносиб турмушини, ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий қадриятларимиз ва маданиятимиз қайта тикланишини; инсоннинг маънавий-ахлоқий баркамоллигини таъминлаши керак». бу ерда гап у ёки бу мамлакатга хос бўлган демократия кўринишидан андоза олиш тўғрисида кетмаётганлигини ҳисобга олиш муҳим. асосий мақсад—ўзбекистонда ўзига хос ва мос бўлган демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш асосида демократик тараққиёт йўлида ривожланаётган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "оъзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти"

15-мавзу: ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанининг предмети, объекти, мақсади ва вазифалари. 15.1.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанини ўрганишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифаси. 15.2.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг предмети, объекти,услуби. ҳамда унинг манбалари. 15.3.“ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанининг асосий тушунчалари, қонуниятлари ва унинг бошқа ижтимоий гуманитар фанлар орасида тутган ўрни. 15.4.ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг муҳим шартлари. 15.5.фанни ўрганишнинг муҳим аҳамияти. ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанини ўрганиш, мамлакат ҳаётида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қонуниятларни билиш ва ...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (36,9 КБ). Чтобы скачать "оъзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: оъзбекистонда демократик жамият… DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram