инсон ва жамият фалсафаси

DOC 122,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663529640.doc инсон ва жамият фалсафаси режа: 1. инсон фалсафаси. инсоннинг мохияти 2. жамият тушунчаси. жамиятни фалсафий талқин қилишнинг асосий тамойиллари 3. мустақиллик ва ўзбекистонда янги жамият қуришга ўтилиши таянч тушунчалар: инсон, шахс, индивид, антропология, инсон — биологик мавжудот, инсон — ижтимоий мавжудот, инсон фаоллиги, инсон қадри, шахс эркинлиги, бурч, инсон эҳтиёжлари, манфаатлари, мақсади, идеаллари, инсон ҳуқуқи, баркамол инсон. жамият, ижтимоий муносабат, ижтимоий уюшма, давлат, цивилизация, тараққиёт, миллий давлатчилик, тараққиётнинг ўзбек модели, жамият таркиби, фуқаролик жамияти, оила. инсон — фалсафанинг бош мавзуси. инсоннинг яралиши, моҳияти ва жамиятда тутган ўрни фалсафий муаммолар тизимида муҳим ўрин тутади. турли фалсафий таълимотларда бу масалалар турлича талқин этиб келинган. шундай бўлиши табиий ҳам эди, чунки инсон моҳиятан ижтимоий-тарихий ва маданий мавжудот сифатида ҳар бир янги тарихий шароитда ўзлигини чуқурроқ англашга, инсоний моҳиятини рўёбга чиқаришга интилаверади. суқротнинг «ўзлигингни бил» деган ҳикматли сўзи ҳар бир тарихий даврда янгича аҳамият касб этади. инсонда бутун олам ва жамиятнинг моҳияти мужассамлашгандир. …
2
яқин ва маънодош бўлса ҳам, бир-биридан фарқланади. инсон — ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлаштирган онгли мавжудот. инсоннинг биологик хусусиятларига овқатланиш, ҳимояланиш, зурриёт қолдириш, шароитга мослашиш кабилар хос. инсон бошқа мавжудотлардан социал хусусиятлари билан ажралиб туради. чунончи, тил, муомала, рамзий белгилар, билим, онг, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, бошқариш, ўз-ўзини идора этиш, бадиий ижод, ахлоқ, нутқ, тафаккур, қадриятлар, табу (рухсат ва таъқиқлаш) шулар жумласидандир. инсоннинг психик хусусиятларига руҳий кечинмалар, ҳайратланиш, ғам-ташвиш, қайғу, изтироб чекиш, завқланиш, кайфият кабилар киради. инсон шу хусусиятлари орқали яхлит бир тизимни ташкил этади. у яхлит мавжудот сифатида ўз эҳтиёжларини қондиради ва инсоният давомийлигини таъминлайди. инсонга хос бўлган биологик хусусиятларни ижтимоий хусусиятлардан устун қўйиш ёки психологик хусусиятларни бўрттириш унинг моҳиятини бузиб талқин этишга, бир ёқламаликка олиб келади. фалсафа тарихида инсон тўғрисидаги таълимотларда биологизм, социологизм, психологизм каби йўналишлар вужудга келган. биологизм инсоннинг табиий-биологик хусусиятларига, социологизм инсоннинг ижтимоий хусусиятларига, психологизм эса, маънавий, руҳий, психологик хусусиятларига бир ёқлама …
3
р, сиёсий ғоя, миллий мафкура каби омиллар таъсирида яшайди, уларни ўзлаштиради ва шу жараёнда ижтимоийлашади, яъни шахс бўлиб шаклланади. натижада инсонда янгича фазилат ва сифатлар пайдо бўлади. у яратувчан мавжудот сифатида фаолият кўрсата бошлайди. ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини тарбиялаш, юксак масъулиятни ҳис этиш, ғоя учун курашиш, мустаҳкам эътиқодга эга бўлиш, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин баён этиш ва ижтимоий-сиёсий фаоллик шахсга хос белгилардир. шахснинг мақсад, ғоя ва идеаллари жамиятдаги мавжуд ғоя ва мафкура билан узвий боғлиқ равишда шаклланади. миллий ғоя ва мафкурани амалга ошириш, эзгу идеаллар йўлида ҳатто ҳаётини қурбон қилиш шахс ҳаётининг бош мақсадига айланади. шахс мустаҳкам иймон-эътиқод, ғоя ва инсоний фазилатларга эга бўлган, ватан, миллат туйғуси билан яшайдиган, ўзида давр хусусиятларини ифода этадиган инсондир. жамият ўз тараққиёти давомида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш учун шахснинг муайян тарихий намуналарини яратади. ҳар бир ўзгарган тарихий шароитда шахс моҳиятини ва мазмунини янгича тушуниш зарурияти вужудга келади. бугунги адабиётларда ҳаризматик, шуҳратпарастлик, тажовузкорлик ва бошқа …
4
ти, олий мавжудот экани, ворисликнинг давомийлигини таъминлаши барча ижобий ва фойдали ютуқларни сақлаши ва тарғиб этиши каби хусусияти ва қобилияти туфайли инсон муқаддас ва табаррук қадрият ҳисобланади. антропология инсондаги инсонийликнинг намоён бўлиши ва ривожланишини руҳ билан боғлайди. айрим тадқиқотчилар инсонга хос бўлган бирор-бир хусусиятга алоҳида урғу берган ва шу орқали инсоний моҳиятни очиб беришга ҳаракат қилган. масалан, и. кант инсондаги ахлоқий жиҳатларга кўпроқ эътибор берган ва уни эзгуликни ёвузликдан фарқловчи мавжудот сифатида таърифлаган. владимир соловьев инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқини уялиш, ачиниш ва олий кучларга сиғиниш каби хусусиятларда, деб билган. унинг фикрича, инсон ўзининг тубан майллари ва гуноҳларидан уялиш қобилиятига эга. фақат одамларга эмас, балки бутун тирик жонга ачиниш ва муқаддас кучларга сиғиниш инсонгагина хос. инсон табиати — ғоят мураккаб. унда ҳайвоний ва илоҳий сифатлар мужассамлашган. лекин у — ҳайвон ҳам, фаришта ҳам эмас. инсоний руҳ ва маънавият уни бошқа мавжудотлардан юқори даражага кўтаради. инсонни ўрганадиган фан — антропология деб юритилади. …
5
маънавий фазилатлар шаклланади. юксак маънавият инсонни руҳан поклайди, иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди. мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсонни маънавий-руҳий жиҳатдан камол топтиришга қаратилгандир. инсоннинг маънавий эҳтиёжларини унинг табиий-моддий манфаатларидан ажратиш, унга фақат илоҳий мавжудот сифатида қараш ҳам бирёқламаликка олиб келиши, етилган ижтимоий муаммолар моҳиятини тўғри тушунишга халақит бериши мумкин. мамлакатимизда шаклланаётган миллий ғоя ва миллий мафкура инсонга бирёқлама қарашларга зид равишда, ундаги моддийлик ва маънавийликни уйғунлаштиришни тақозо этади. бозор иқтисодиёти кишиларнинг фаровон, бой — бадавлат, мулкдор, барча қулайликларга эга бўлишини инкор этмайди. аксинча, уларни тадбиркор, уддабурон ва меҳнатсевар бўлишга рағбатлантиради. юксак маънавиятгина инсон эҳтиёжларини оқилона қондиришга, ижтимоий адолат ўрнатиб, сахий ва олиҳиммат бўлишга ундайди. антропология инсоннинг маънавий оламига чуқурроқ кириб бориш орқали олам моҳиятини билиш мумкин, деган ғояни илгари суради. ислом каримов таърифига кўра, маънавият (руҳ) инсонни ахлоқан поклайдиган, иймон-эътиқодини мустаҳкамлайдиган, эзгуликка ундайдиган ботиний кучдир. юксак маънавиятда ҳақиқий инсоний моҳият мужассамдир. инсоннинг олижаноб фазилатлари етук шахслар тимсолида ўз аксини топади. инсонга хос бўлган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон ва жамият фалсафаси" haqida

1663529640.doc инсон ва жамият фалсафаси режа: 1. инсон фалсафаси. инсоннинг мохияти 2. жамият тушунчаси. жамиятни фалсафий талқин қилишнинг асосий тамойиллари 3. мустақиллик ва ўзбекистонда янги жамият қуришга ўтилиши таянч тушунчалар: инсон, шахс, индивид, антропология, инсон — биологик мавжудот, инсон — ижтимоий мавжудот, инсон фаоллиги, инсон қадри, шахс эркинлиги, бурч, инсон эҳтиёжлари, манфаатлари, мақсади, идеаллари, инсон ҳуқуқи, баркамол инсон. жамият, ижтимоий муносабат, ижтимоий уюшма, давлат, цивилизация, тараққиёт, миллий давлатчилик, тараққиётнинг ўзбек модели, жамият таркиби, фуқаролик жамияти, оила. инсон — фалсафанинг бош мавзуси. инсоннинг яралиши, моҳияти ва жамиятда тутган ўрни фалсафий муаммолар тизимида муҳим ўрин тутади. турли фалсафий таълимотларда бу масалалар тур...

DOC format, 122,0 KB. "инсон ва жамият фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инсон ва жамият фалсафаси DOC Bepul yuklash Telegram