диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси - гносеология. жамият ва инсон фалсафаси

DOCX 18 sahifa 40,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
2-мавзу. диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси – гносеология. жамият ва инсон фалсафаси. режа: 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. 2. қонун тушунчаси. фалсафанинг асосий қонунлари. 3. категория тушунчаси ва уларнинг турлари. 4. билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. гносеология 5. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 6. жамият ва тарихнинг ўзгарувчанлигининг фалсафий жиҳатлари. 7. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 8. қадрият тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси фалсафа фанининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. бу муаммолар таҳлили фалсафада «диалектика» тушунчаси орқали ифодаланган. бу тушунча фалсафа тарихида турли даврларда турли маъноларни ифодалаб келган. диалектика дастлабки даврларда ўзаро бахс, мунозара олиб борувчи мутафаккирларнинг муҳокамаларидаги қарама-қарши, зид фикрларнинг тўқнашуви ва шулар асосида ҳақиқатни аниқлаш маъносини ифодалаган. антик давр мутафаккирлари, диалектика деганда ўзаро баҳслашув санъатини, мунозара асосида ҳақиқатга эришиш усулини тушунганлар. масалан, антик давр мутафаккири …
2 / 18
демак, объектив диалектика — бу нарсалар, буюмлар диалектикасидир; субъектив диа¬лектика эса, объектив диалектиканинг инсон онгидаги инъикоси — яъни, тафаккур диалектикасидир. объектив диалектика субъектив диалектикани вужудга келтиради. бу жиҳатдан диалектикага "янгича ёндошиш хегел диалектикасидан тубдан фарқ қилади. хегел диалектикасига кўра фикр, тафаккур диалекти¬каси нарсалар, буюмлар диалектикасини яратади, яъни субъектив диалектика объектив диалектикани туғдиради. бошқа файласуфларнинг таълимотига кўра эса, аксинча, нарсалар, буюмлар диалектикаси фикр, тафаккур диалектикасини яратади. дунёга диалектик қараш — бу барча нарса ва ҳодисаларни, уларнинг инсон миясидаги инъикослари — инсон билишини ҳам ўзаро алоқадорликда ва боғланишда, қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашида, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишида, эскининг ўрнини янги эгаллаши хуллас, уларни «ўз ҳаракати»да, ўзгариб ва ривожланиб туришида, пайдо бўлиб ва йўқ бўлиб туришида, ва айни вақтда ҳамма нарса ўзаро боғлиқлик ва алоқа¬дорликда ва ўзаро муносабатда, деб тушунишдир. бундай тушуниш диалектик қарашни вужудга келтиради. дунёга диалектик қараш диалектик тафаккурни юзага келтаради. тафаккурнинг софистик, эклектик, метафизик, догматик усуллари диалектик тафаккур усулининг …
3 / 18
нлик билан улар фикрларини чалғитадиган кишилар ҳам софист¬лар, деб атала бошланади. софистик тафаккур усули ёки софистика муҳокама жараёнида билиб туриб, атайлаб ёлғон асослардан ёлғон хулосалар чиқариш асосида фикр юритиш усулидир. шу сабабли софистикани форобий «ёлғондакам донолик» деб, изоҳдайди. унинг фикрича, софистик тафаккур усули билан фикр юритувчи киши ўрганилиши лозим бўлган нарсаларни ўрганишда ақлни тўғри йўлдан чалкаштиради ва ёлғонни рост шаклда тасаввур қилишга мажбур қилиб, кишини тўғри фикрлашдан адаштиради. эклектика. эклектик тафаккур усули ҳам дастлаб қадимги юнон фалсафасида юзага келади. эклектик тафаккур усули, айниқса, ўрта аср фалсафаси ва янги замон фалсафаси схоластиклари қарашларида кенг қўлланилади. эклектик тафаккур усулида нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва номуҳим, асосий ва асосий бўлмаган хусусиятлари, улар ўртасидаги боғланишлар механик равишда бирлаштирилиб, қуриштирилиб ифодаланади. нарса ва ҳодисаларга, уларнинг боғланишларига конкрет (аниқ), муайян макон ва замонда, муайян вазият ва шарт-шароитда ёндашмаслик улардаги асосий ва иккинчи даражали томонларни ҳисобга олмаслик асосида эклектик тафаккур усули пайдо бўлади. эклектик тафаккур усули, айниқса, …
4 / 18
арни ҳаракат ҳолатида эмас, балки ҳаракатсиз ҳолатида, муҳим даражада ўзгарадиган нарса сифатида эмас, балки ўлик нарсалар сифатида текширишга» кишиларни одатлантириб қўя бошлайди. бундай текши¬риш ва тушуниш бора-бора ўзига хос догматик тафаккур усулини вужудга келтиради. метафизика - догматик фикр қилувчи киши назарида, буюмлар ва уларнинг фикрдаги инъикослари, яъни тушунчалар бир-биридан кейин ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда текширилиши лозим бўлган айрим-айрим, ўзгармас, қолган, ҳамиша бир зайлда турадиган нарсалардир. унинг назарида, буюм ё мавжуддир ёки мавжуд эмасдир ва худди шунингдек бир нарса айни замонда шу буюмнинг ўзи ва яна бошқача бўла олмайди. мусбат нарса билан манфий нарса бир-бирини мутлақо истисно қилади... бу тафаккур усули, дафъатан қараганда, бизга тамомила мақбул бўлиб кўринади. догматик тафаккур, айниқса, сиёсатда жуда хавфлидир, у бунда сектантликка, субъективизмга, амалиётдан узилишга, ижодий жараёнларни тўхтатишга, ижодий ғоялар, назария ва таълимотлардан воз кечишга, ҳамма соҳада содир бўладиган янгиликларни ўз вақтида пайқамасликка, истиқболни олдиндан кўришга тўсқинлик қилади. догматик тафаккурга эга кишилар, айниқса, раҳбарлик соҳаларида …
5 / 18
алар: галактикалардан тортиб юлдузларгача, юлдузлардан тортиб эр ва қуёшгача, эрнинг ўзидан тортиб, ундаги турли-туман моддалар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсигача, кишилик жамиятидан тортиб то инсон ва унинг тафаккуригача ҳамма-ҳаммаси доимо ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишдадир. кундалик ҳаётда «ҳаракат» деганда, одатда, нар¬са ва ҳодисаларнинг оддий ўрин алмашуви тушунилади. диалектикада эса ҳаракатни чуқурроқ тушунилади. бундаги «ўзгариш» тушунчаси ҳажм жиҳатдан «ҳа¬ракат» тушунчасига киради. чунки ҳар қандай ўзгариш ҳаракатдир, лекин ҳар қандай ҳаракат ўзгариш эмасдир. ўзгариш нарса ва ҳодисаларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга, бир кўринишдан бошқа қўринишга ўтишидир. масалан, янги буюмнинг эскириши ва шулар каби. бироқ «ўзгариш» ўз ичига «ривожланишни» олади, гарчи ҳар қандай ўзгариш ривожла¬ниш бўлмаса ҳам. ривожланиш эса бу - прогресс томон ўзгаришдир. ривожланиш, аслида шундай ўзгаришки, бунда муайян йўналишдаги янги ҳолат эски ҳолатнинг, юқори босқич қўйи босқичнинг ўрнини олиб, эски нарса ва ҳодисалар юқолиб, улар ўрнини янги нарса ва ҳодисалар олади. ўзгариш эса ривожланишдан шу билан фарқ қиладики, у ўз ичига прогрессларни ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси - гносеология. жамият ва инсон фалсафаси" haqida

2-мавзу. диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси – гносеология. жамият ва инсон фалсафаси. режа: 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. 2. қонун тушунчаси. фалсафанинг асосий қонунлари. 3. категория тушунчаси ва уларнинг турлари. 4. билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. гносеология 5. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 6. жамият ва тарихнинг ўзгарувчанлигининг фалсафий жиҳатлари. 7. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 8. қадрият тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси фалсафа фанининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. бу муаммолар таҳлили фалсафада «диалектика...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (40,0 KB). "диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси - гносеология. жамият ва инсон фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: диалектика - ривожланиш ҳақидаг… DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram