жамият ва тарих фалсафаси

PPTX 17 стр. 1,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
презентация powerpoint мавзу: жамият ва тарих фалсафаси. режа: 1. жамият тушунчасининг мазмуни ва шаклланиш тарихи. 2. жамиятнинг асосий сохолари ва шакллари. 3. тарих фалсафасининг предмети, тузилиши ва функциялари жамият тушунчаси араб тилидан جمعي) ) олинган бўлиб, бирлашма, уюшма деган маъноларни билдиради. жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир жамият – мураккаб бир бутун ижтимоий организм (тизим) бўлиб, кишилар фаолияти жараёнида улар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказо ижтимоий муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ ва шу каби ижтимоий институтларнинг мажмуидир.(қаранг: фалсафа: қомусий луғат.- т.: шарқ, 2004, 124-бет). жамият ҳаёти ва ривожланишининг энг умумий қонунлари тўғрисидаги фалсафий фан соҳаси ижтимоий фалсафадир. жамият тушунчаси. жамият- нинг вужудга келишига доир қарашлар жамиятнинг вужудга келиши ҳақида аждодларимиз ҳаётининг археологлар топган ва одамларнинг кўплаб авлодлари босиб ўтган …
2 / 17
й маълумотлар озлигига қарамай, биз жамиятнинг вужудга келиш манзарасини анча аниқ яратиш имконини берадиган илмий далилларга ишонч билан қараш лозим деб ҳисоблаймиз жамият муаммоси қадимги юнон файласуфлари қарашларида марказий ўрин тутади. платон ва аристотель таълимотида жамият, давлат масалалари муҳим ўрин тутади. платон жамиятга тизим сифатида ёндошиб, унинг таркиби, давлат бошқаруви ҳақида қимматли фикрлар билдирган. аристотель жамиятни ўрганувчи фанлар орасида сиёсатга алоҳида ўрин берган. унинг фикрича, жамият сиёсий мавжудотлардан ташкил топган. абу наср форобий асарларида жамият муаммоси фалсафий таҳлил қилинган. у платон ва аристотель асарларига таяниб, жамиятнинг келиб чиқиши асосида табиий эҳтиёжларни қондириш ётади, деган назарияни илгари сурган. табиий эҳтиёж кишиларни бирлашишга, жамоага уюшувига, ўзаро ёрдамга олиб келган. ўзаро ёрдам туфайли эҳтиёжлар қондирилган. инсоният жамияти турли халқлардан ташкил топган бўлиб, улар ўзаро бир-бирларидан тиллари, урф-одатлари, малакалари, хусусиятлари билан фарқланадилар. абу райҳон беруний ва ибн сино биринчи бўлиб жамият қандай пайдо бўлган, деган саволга илмий асосда жавоб беришга ҳаракат қилганлар. инсоният жамиятининг …
3 / 17
рдан сақлашни таъминлайдиган харбийлар. абу райҳон беруний биринчилардан бўлиб цивилизацияларнинг пайдо бўлишида табиий-географий муҳитнинг тутган ўрнини асослашга уринган. у жамиятни идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишидан иборат, деб билган. ўрта асрларда европа ижтимоий-фалсафий тафаккурида диний қарашлар етакчи мавқени эгаллади. бу давр мутафаккирлари (номиналистлар ва реалистлар) инсон ва жамиятнинг қай бири олдин вужудга келган, деган масала атрофида баҳс-мунозара юритганлар. машҳур илоҳиётчи фома аквинский ва унинг издошлари инсон ва жамиятнинг пайдо бўлишини худонинг иродаси билан боғлаганлар. xix аср ўрталарига келиб жамиятни илмий асосда тадқиқ этиш, унинг ривожланиш истиқболларини олдиндан кўриш, етилган ижтимоий муаммоларни илмий асосда ҳал этиш ҳаётий заруриятга айланди. машҳур немис файласуфи гегель (1770-1831) жамиятнинг пайдо бўлиш сабабларици мутлақ руҳ тараққиётининг қонуниятли натижаси сифатида изоҳлади. жамият тўғрисидаги фалсафий фанга асос солган француз файласуфи о. конт (1758-1820) эса жамиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини инсониятнинг маънавий тараққиёти маъсули сифатида талқин этди. буюк немис …
4 / 17
фан, ахборот ва коммуникация кабилар киради. ижтимоий онг маънавий кичик тизимнинг бош бўғинидир. ижтимоий тизим катта ва кичик ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ижтимоий тузилманинг муҳим элементларидир. синфий, этник, миллий, ҳудудий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа гуруҳлар. (оила, жамоа, синф, уруғ, қабила, элат, миллат, ҳудудий бирликлар, ёш гуруҳлари ва бошқалар.) иқтисодий тизим иқтисодий тизим ишлаб чиқариш фаолияти ва кишиларнинг бу жараёндаги муносабатлари шаклларининг мажмуидир. жамиятлар очиқ жамият, ёпиқ жамият, ахборотлашган жамият, фуқаролик жамияти каби шакл ва кўринишларга эга. очиқ ва ёпиқ жамият тушунчаларини ижтимоий фалсафага инглиз олими карл поппер (1902-1994) киритган. у ёпиқ жамиятни тоталитар сиёсий тузумнинг маҳсули сифатида таърифлайди. очиқ жамиятда фуқаролар шахс ҳисобланади. бундай жамиятда муайян қарорларни қабул қилишда фуқаролар қатнашадилар. карл поппер очиқ жамиятни бозор иқтисоди (бозор эркинлиги) билан боғлайди. унинг фикрича, дунёда инсонпарварлик тамойилига асосланган ижтимоий тузумни ташкил этиш учун инсоният бешта муҳим вазифани адо этиши зарур. 1. эркинликни мустаҳкамлаш, ундан келиб чиқадиган масъулиятни англаш; 2. дунёда тинчлик ўрнатиш; …
5 / 17
ўлланади. гарчи фуқаролик жамияти тушунчаси истеъмолга нисбатан кейин киритилган ҳисобланса-да, аслида у ҳақидаги фалсафий фикрлар қадимий даврлардан шаклланган. аристотель «сиёсат» асарида фуқаролик жамияти муаммосига диққатини қаратган ва уни «полис» сифатида ифодалаган. абу наср форобий «фозил одамлар шаҳри» асарида фуқаролик жамиятига хос хусусият – бошқарувнинг жамоатчилик асослари ҳақидаги ғояларни илгари сурган. тарих фалсафасининг предмети, тузилиши ва функциялари жамиятни фалсафий таҳлил қилишда фалсафа, хусусан, ижтимоий фалсафа бир қанча хусусий тармоқларни ўз ичига олади. улар орасида тарих фалсафаси, фалсафий антропология (инсон фалсафаси) каби йўналишлар муҳим ўринга эга. инсоният бир неча минг йиллик тарихга эга. унинг ривожланиш жараёнини тарих фани ўрганади. тарих юнонча historian сўзидан олинган бўлиб, ўтмиш воқеалар ҳақида ҳикоялар, бўлиб ўтган ҳодисалар деган маънони англатади. тарихий жараёнларнинг фалсафий таҳлили билан тарих фалсафаси ёки историософия шуғулланади. у мустақил фалсафий фан сифатида ўзининг предмети, категориялар аппарати ва методологик ёндашувларига эга. илк бор «тарих фалсафаси» тушунчасини вольтер қўллаган. ҳозирги даврга келиб, тарих фалсафаси ёки историософик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамият ва тарих фалсафаси"

презентация powerpoint мавзу: жамият ва тарих фалсафаси. режа: 1. жамият тушунчасининг мазмуни ва шаклланиш тарихи. 2. жамиятнинг асосий сохолари ва шакллари. 3. тарих фалсафасининг предмети, тузилиши ва функциялари жамият тушунчаси араб тилидан جمعي) ) олинган бўлиб, бирлашма, уюшма деган маъноларни билдиради. жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир жамият – мураккаб бир бутун ижтимоий организм (тизим) бўлиб, кишилар фаолияти жараёнида улар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказо ижтимоий муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ах...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PPTX (1,8 МБ). Чтобы скачать "жамият ва тарих фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамият ва тарих фалсафаси PPTX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram