жамият фалсафаси

DOCX 11 pages 37.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
7-мавзу: жамият фалсафаси. режа: 1. жамият тушунчаси ва маданий тарихий типлар ғояси. 2. цивилизация тушунчаси. цивилизация типлари. 3. тарих фалсафасининг предмети, тузилиши ва функциялари. 4 . тарихий жараён йуналиши ва унингн мазмуни. 1. жамият фанга маълум тизимлар орасида энг мураккаби бўлиб, уни ўрганиш жиддий қийинчиликлар туғдиради. жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг алоҳида, бетакрор тарихига эга. жамият ҳаётининг барча жараёнлари бир-бири билан шу даражада ўзвий боғлиқки, баъзан турли вазиятларда белгиловчи ва белгиланувчи жараёнлар ўрин алмашади. тарихий жараёнда тасодифлар ва субъектив омил айниқса муҳим рол ўйнайди. жамият ҳаёти асрлар оша олимлар ва файласуфларнинг тадқиқот объекти бўлиб келамоқда. у турли фанлар, чунончи: социология, тарих сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, этнография, иқтисодий назария ва ҳоказолар доирасида ўрганилади. фаннинг вазифаси – жамият тузилишини ўрганиш, тарихий жараёнда такрорланувчи, умумий хоссалар, жиҳатлар, омиллар ва қонуниятларни аниқлашдан иборат. илмий билим тарихий жараёндан таққослаб бўлмайдиган даражада қашшоқроқ бўлса-да, у жамиятга зарур, чунки унинг ҳақиқий тарихини ўрганиш, унинг ўтмишда …
2 / 11
моларидан бири бу тарихий жараённинг бирлиги муаммоси ва тарихни даврийлаштириш тамойилларини белгилашдир. фалсафанинг вазифаси жамият ҳаётининг асосий негизларини, унинг тизим ташкил этадиган омилларини аниқлашдан иборат. тарих фалсафасида дунёқарашга доир мўлжалларининг ранг-баранглиги билан ажралиб турадиган кўплаб оқимлар ва йуналишлар мавжуд бўлган. шу сабабли ҳар бир файласуф, одатда, ўз мўлжалларига амал қилади, нафақат дунёни, балки жамиятни ҳам ўзига хос тарзда тушунтиради. маданий-тарихий типлар ғояси. xix асрда маданий-тарихий типлар назарияси вужудга келган бўлсада, аслида бу ҳақдаги дастлабки қарашлар форобий ижодига мансуб. форобий инсонлар жамиятининг икки маданий- тарихий типларга ажратади: биринчиси тўлиқ жамият бўлиб, у ўзида а) ер юзидаги жами инсонларни қамраб олувчи йирик жамият, б) ернинг муайян қисмида яшовчи бир миллат ёки бир динга мансуб кишиларнинг ўрта жамияти в) муайян қавм ёки динга мансуб бир шаҳар жамиятини қамраб олади. иккинчиси бир қишлоқ, овул, ёки бир оиладан иборат бўлган тўлиқсиз жамият. форобий фикрича “энг яхши фазилат ва олий даражадаги комилликни кичик бирлиги шаҳар ҳисобланадиган …
3 / 11
арихни «ўзига хос цивилизациялар»нинг ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур қилган. бу цивилизацияларнинг ривожланиши этник гуруҳларнинг тил жиҳатидан бирлиги ва цивилизацияни ташкил этадиган халқларнинг сиёсий мустақиллиги; (улар бир типнинг асосларини бошқа типга ўтказмайдилар, лекин бошқа ўтмишдаги ва ҳозирги цивилизациялар таъсирини ҳис қиладилар); барча цивилизацияларнинг этник жиҳатдан ранг-баранглиги ва ривожланиш жараёнининг бирлиги (улар ўсиш, қисқа муддат равнақ топиш ва таназзул босқичларини бошдан кечиради) каби қонунлар билан белгиланади. данилевскийнинг ғоялари кейинчалик шпенглер ва тойнби концепцияларида ривожлантирилди, лекин уларнинг илмий асосларини п.а.сорокин таклиф қилди. 2. цивилизация (лот. civilis – фуқаролик, давлатга доир) атамаси ҳар хил маънода ишлатилади. биринчидан – инсоният ривожланишида варварликдан кейин бошланган ва синфлар, давлат вужудга келиши, урбанизация ва ёзув пайдо бўлиши билан тавсифланадиган тарихий босқич. мазкур талқинда «цивилизация» атамаси «жамият» тушунчаси билан қисман мос келади ва жамият ҳаётини ташкил этишнинг ижтимоий шаклини табиий вужудга келган уруғдошлик шаклларига қарама-қарши қўйишга хизмат қилади. ҳозирги адабиётларда «цивилизация» атамаси ўзининг варварликка қарама-қарши сифатидаги дастлабки маъносини сақлаб …
4 / 11
илизациянинг оралиқ босқичлари» тушунчалари билан тавсифланади. аммо цивилизациянинг мазкур талқини ўзига тўқ эмас, чунки унинг ривожланиш даражаси ёки босқичини аниқлаш имконини берадиган мезон йўқ. ибн ҳалдун (1332-1406) ўз даври биринчи бўлиб, цивилизацияларнинг юзага келиши, ривожланиши ва таназзули ҳақидаилмий асоссланган ғояларни илгари суради. жумладан маданиятлар ва давлатларнинг пайдо бўлиши, яшаши ва инқирози муайян тарихий қонуният эканлигини, унга табиий географик ва иқтисодий омиллар, турмуш тарзи ва дунёқарашлар жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтади. xviii аср ўрталарида цивилизация тушунчасидан инсон «табиий» ҳолатининг зидди сифатида фойдаланилган, цивилизация тараққиётининг мезони сифатида эса ижтимоий фаровонлик ғояси турли кўринишларда илгари сурилган. кант цивилизация ва маданият ўртасида фарқ мавжудлигини қайд этган. шпенглер цивилизацияни маданиятнинг ривожланишидаги бир босқич сифатида тавсифлаб, бу фарқни мутлақлаштирган. унинг (кейинчалик п.сорокин, а.тойнби ва бошқа мутафаккирларнинг) концепциясида цивилизация маданиятнинг завол топиш босқичи сифатида, маданиятда мужассамлашган табиий-ҳаётий асосни сиқиб чиқарадиган техник-механиқ элементлар салтанати сифатида тавсифланади. xix-xx асрларда амалга оширилган этнографик тадқиқотлар цивилизациянинг мазмунини тушунишга муҳим ҳисса қўшди. …
5 / 11
этган. ҳар бир цивилизация ижтимоий нормаларда ўзига хос ифодасини топган ижтимоий тажрибани аниқлаш, сақлаш ва авлоддан-авлодга қолдириш алоҳида тизимини яратган. жазолар тизими, шунингдекжамоа, оммавий онг шакли сифатида дин ва унинг номидан иш кўрувчи ижтимоий институтлар ижтимоий нормаларни сақлаш ва ижро этиш кафили ҳисобланган. цивилизацияларнинг типлари. ноевропача цивилизациялар анча ката гуруҳни ташкил этади (а.тойнби таснифига кўра, бундай цивилизациялар 21 та). бу цивилизацияларнинг аксарияти бетакрор тарзда ўзига хос ва айни вақтда умумий типологик жиҳатларга эга. булар европача цивилизациядан анча олдин вужудга келган анъанавий цивилизациялардир. анъанавий жамият жуда суст ривожланади ва мавжуд ҳаёт тарзини асрлар ва ҳатто минг йилликлар оша сақлашга қодир. ноевропача цивилизацияларнинг хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалик-ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва технологиясининг ҳукмронлигига асосланади. анъанавий цивилизациянинг маънавий соҳасида диний-мифологик тасаввурлар ҳукм суради, илмий билимларнинг дастлабки шакллари асосан мавжуд фаолият турлари учун рецептура вазифасини бажаради. ноевропача цивилизациялар эволюцияси цикллилиги ва ўзига хос институтлар ва нормаларга эга бўлган давлат вақти-вақти билан дам кучайиб, дам заифлашиб …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жамият фалсафаси"

7-мавзу: жамият фалсафаси. режа: 1. жамият тушунчаси ва маданий тарихий типлар ғояси. 2. цивилизация тушунчаси. цивилизация типлари. 3. тарих фалсафасининг предмети, тузилиши ва функциялари. 4 . тарихий жараён йуналиши ва унингн мазмуни. 1. жамият фанга маълум тизимлар орасида энг мураккаби бўлиб, уни ўрганиш жиддий қийинчиликлар туғдиради. жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг алоҳида, бетакрор тарихига эга. жамият ҳаётининг барча жараёнлари бир-бири билан шу даражада ўзвий боғлиқки, баъзан турли вазиятларда белгиловчи ва белгиланувчи жараёнлар ўрин алмашади. тарихий жараёнда тасодифлар ва субъектив омил айниқса муҳим рол ўйнайди. жамият ҳаёти асрлар оша олимлар ва файласуфларнинг тадқиқот объекти бўлиб келамоқда. у турли фанлар, чунончи: социология, тарих сиёсатшунослик, ҳуқ...

This file contains 11 pages in DOCX format (37.6 KB). To download "жамият фалсафаси", click the Telegram button on the left.

Tags: жамият фалсафаси DOCX 11 pages Free download Telegram