falsafa fanlari nomzodi a. rahmonov

PPT 24 pages 29.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили * ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факулътети фалсафа кафедраси фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: 1. жамият тушунчасининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари. ижтимоий ҳаёт сфералари: иқтисодий, маънавий, ижтимоий ва сиёсий кичик тизимлар. тарихнинг мазмуни, йўналишлари ва концепциялари. 2. цивилизация тушунчаси ва унинг типлари. техноген цивилизациянинг устувор йўналишлари. маданият ва цивилизация мутаносиблиги. 3. инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари. жамият ривожида тил, онг ва тафаккур имкониятлари. онгнинг табиати, структураси ва функциялари. онглилик ва онгсизлик диалектикаси. 4. фалсафий антропология ва элитологиянинг уйғунлиги. ҳаётнинг маъноси ва унда инсоннинг вазифаси. ҳаётни тарк этиш босқичлари. суицид, парасуицид, эвтаназия ва унинг шакллари, эсхаталогиянинг моҳияти. жамият тушунчаси араб тилидан جمعي) ) олинган бўлиб, бирлашма, уюшма деган маъноларни билдиради. жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир …
2 / 24
моий институтларнинг мажмуидир. (қаранг: фалсафа қомусий луғат. – т.: шарқ, 2004, 124-бет). жамият тушунчаси. жамият- нинг вужудга келишига доир қарашлар жамиятнинг вужудга келиши ҳақида аждодларимиз ҳаётининг археологлар топган ва одамларнинг кўплаб авлодлари босиб ўтган мураккаб ва фожиаларга тўла тарихий йўлдан далолат берадиган изларга қараб, антропология ва этнография фанлари нуқтаи-назаридан одам бундан тахминан 5 млн. йиллар муқаддам еримизнинг она табиати ҳаракати натижасида тирик мавжудотлар ичида бир тур сифатида вужудга келган. одам мия тузилишининг ўзига хослиги ва онгли меҳнат туфайли аста-секин физиологик ва интеллектуал (ақлий) жиҳатдан такомиллашиб бориб, бундан қариийб 50-40 минг йиллар бурун кроманьон ва неандерталь типидаги (homo sapiens – ақлли одам) жамият бўлиб яшашга ўтган. шунга қарамай инсон ва жамият келиб чиқишининг тўлиқ манзараси фанда ҳанузгача яратилмаган. жамият келиб чиқишининг диний талқини ҳам, идеалистик концепция ва материализм (илмий далиллар етарли эмаслиги боис) ҳам асосли эътирозлар уйғотади. аммо, далилий маълумотлар озлигига қарамай, биз жамиятнинг вужудга келиш манзарасини анча аниқ яратиш имконини …
3 / 24
а ва кичик ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ижтимоий тузилманинг муҳим элементларидир. синфий, этник, миллий, ҳудудий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа гуруҳлар. (оила, жамоа, синф, уруғ, қабила, элат, миллат, ҳудудий бирликлар, ёш гуруҳлари ва бошқалар.) иқтисодий кичик тизим иқтисодий кичик тизим ишлаб чиқариш фаолияти ва кишиларнинг бу жараёндаги муносабатлари шаклларининг мажмуидир. моддий ишлаб чиқариш иқтисодий кичик тизим ишлаб чиқариш фаолияти ва кишиларнинг бу жараёндаги муносабат- лари шаклларининг мажмуидир. ҳар бир жамият ўз мавжудлиги ва ривожланиши учун зарур табиий бойликларга эга. аммо ижтимоий бойлик инсон меҳнати билан яратилади. аждодлар яратиб қолдирган бойликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ижтимоий бойликнинг ўсишига олиб келади. бунинг натижасида мулк институти ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим воситаси ва рағбатлантирувчи омили сифатида вужудга келади. даставвал куч ҳуқуқи, обрў ва одатга таянган мулкий муносабатлар кейинчалик юридик шакл-шамойил касб этади. ривожланган кўринишда мулк ижтимоий бойликнинг маълум улушига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини англатади. у …
4 / 24
кўп жиҳатдан боғлиқ бўлса, ташкилий-иқтисодий ва айниқса ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосан ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулк шакллари билан белгиланади. ижтимоий ишлаб чиқариш ва ижтимоий иқтисодий муносабталар маънавий кичик тизим одамларнинг маънавий фаолияти жамият мавжудлигининг зарурий шартидир. одамлар онгли мавжудотлар бўлиб, улар ўз тафаккури билан ижтимоийликнинг барча кўринишларини англаб етади. бу жараёнда олимлар, рассомлар, журналистлар, турли партиялар ва ҳаракатларнинг мафкурачилари ва шу кабиларнинг ихтисослашган касбий маънавий фаолияти муҳим рол ўйнайди. уларнинг нисбатан мустақил касбий фаолияти ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат кўрсатади. маънавий ишлаб чиқаришда иқтисодий кичик тизим қонуниятлари, яъни жамиятнинг хўжалик жараёнлари ўртасидаги такрорланувчи муҳим-зарурий боғланишлар ўзига хос тарзда намоён бўлади. уларнинг қаторига эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш қонунлари, қиймат қонунини киритиш мумкин. маданий-тарихий типлар ғояси (цивилизацион ёндашув) xix асрда маданий-тарихий типлар назарияси вужудга келди. маданий-тарихий типлар тушунчаси социологияга н.я.данилевский томонидан киритилган бўлиб, у тарихни «ўзига хос цивилизациялар»нинг ўзаро муносабатлари сифатида тасаввур қилган. бу цивилизацияларнинг ривожланиши этник гуруҳларнинг тил жиҳатидан …
5 / 24
сатди. у жамиятга индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўз эҳтиёж- ларини қондиришга қаратилган фаолияти билан белгилана- диган бир-бири ва жамият билан ўзаро муносабатлари натижа- сида вужудга келадиган интеграл яхлитлик сифатида қараган. п.а.сорокин жамиятни горизонтал, вертикал йўналишларда ва флуктуация (тебраниш) тарзида мураккаб ҳаракатда бўлган ижтимоий-маданий тизимларнинг ранг-баранглигини тан олиш нуқтаи назаридан тавсифлаган. п.а.сорокин социологиясида ўтмиш ва ҳозирги социология фанининг муҳим ғоялари уйғун бирликда жамланган ва ифодаланган. маданият ва цивилизация маданият инсон фаолияти билан узвийдир. унинг тараққиёти маданий-тарихий ижодда индивидлар ва ижтимоий гуруҳлар иштироки билан белгиланади. цивилизация – ўз-ўзини қувватловчи ўзгармас жамият, ижтимоий статика манбаи. маданият – ижтимоий динамика манбаи, у тарих талабига жавоб бериш ва ижтимоий ўзгаришларга замин яратишга қодир шахсларни шакллантиради ва айни вақтда ўзи ҳам мазкур шахслар томонидан шакллантирилади. маданият – инсоннинг фаолияти жараёни ва унинг оқибатида яратилган моддий ва маънавий қадриятлар бўлиб, шахсни шакллантириш ва унинг камолотида муҳим омил бўлган ижтимоий ҳодисадир. цивилизация – тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзига хослигини, …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "falsafa fanlari nomzodi a. rahmonov"

19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили * ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факулътети фалсафа кафедраси фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: 1. жамият тушунчасининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари. ижтимоий ҳаёт сфералари: иқтисодий, маънавий, ижтимоий ва сиёсий кичик тизимлар. тарихнинг мазмуни, йўналишлари ва концепциялари. 2. цивилизация тушунчаси ва унинг типлари. техноген цивилизациянинг устувор йўналишлари. маданият ва цивилизация мутаносиблиги. 3. инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари. жамият ривожида тил, онг ва тафаккур имкониятлари. онгнинг табиати, структураси ва функциялари. онглилик ва онгсизлик диалектикаси. 4. фалсафий антропология ва элитологиянинг уйғунлиги. ҳаётнинг маъноси ва унда инсоннинг вази...

This file contains 24 pages in PPT format (29.3 MB). To download "falsafa fanlari nomzodi a. rahmonov", click the Telegram button on the left.

Tags: falsafa fanlari nomzodi a. rahm… PPT 24 pages Free download Telegram