falsafa fanlari uchun o'quv dasturi

DOC 251 sahifa 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 251
ўзбекистон республикаси олий ва урта таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети фалсафага кириш фани бўйича ўқув мажмуа тузувчи: фалсафа фанлари доктори, профессор шермухамедова н.а. тошкент-2011 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди №_________________ 20___ йил «___»______ ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20___ йил «____» _____________даги «____» сонли буйруғи билан тасдиқланган фалсафага кириш фанининг ўқув дастури билим соҳаси: 200000 - гуманитар фанлар ва санъат таълим соҳаси: 220000 - гуманитар фанлар таълим йўналиши: 5220300 - фалсафа тошкент – 20_ фаннинг ўқув дастури олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 20___ «____»_____________даги «_____»сонли мажлис баёни билан маъқулланган. фаннинг ўқув дастури мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетида ишлаб чиқилган. тузувчи: шермухамедова н. а. – ўзбекистон миллий университети “фалсафа ва фан методологияси” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор тақризчилар: имомалиева р. …
2 / 251
дин, фалсафа ва амалиёт, тарих фалсафаси, глобал муаммолар каби мавзулар орқали бу соҳадаги мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида маълумотга эга бўлишдан иборат. фаннинг вазифаси - фалсафадаги асосий тушунча ва тамойилларни таъриф ва тавсиф этиш билан биргаликда, талабаларда мустақил ишлаш малакаларини шакллантиришдан иборат фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакага қўйиладиган талаблар фалсафага кириш фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: · фалсафий билимнинг моҳияти, фалсафанинг маънавий ҳаётнинг бошқа шакллари – дин, фан, санъат, ахлоқ билан муносабати, фалсафанинг дунёқараш функцияси ва методологик асослари; дунёнинг илмий ва фалсафий манзараси ҳақидаги фундаментал тушунча ва тамойиллар, рационаллик ва иррационаллик ҳақида, тасаввурга эга бўлиши; · фалсафа ва амалиё т бирлиги, илмий билим хусусиятлари, фан тараққиётининг асосий босқичлари, хабитус бу амалиётни бошқарувчи омил эканлигини билиши ва улардан фойдалана олиши; · билимларни мустақил бойитиб бориши; мифологик, диний ва фалсафий дунёқарашни ўрганишда ижтимоий-маданий муҳитни ҳисобга олиши; фалсафани ўрганишда асосий манбалар, адабиётлардан фойдаланиши; фалсафий масалаларни шакллантириш ва …
3 / 251
бериш маҳоратини эгаллайди. фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар фалсафага кириш фанини ўқитиш жараёнида илмийлик тарихийлик, мантиқийлик, объективлик тамойилларга амал қилингани ҳолда анънавий усуллар, давра суҳбати, кластер, баҳс-мунозара, ақлий ҳужум, презентация каби замонавий педогогик технология воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. асосий қисм фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли фалсафа тушунчасининг келиб чиқиши. фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари. дунёқарашнинг моҳияти. дунёқарашнинг интеллектуал, эмоционал ва руҳий асослари. дунёқарашнинг тузилиши: дунёни сезиш, дунёни идрок этиш, дунёни тушуниш. дунёқарашда шахснинг роли. дунёқарашнинг тарихий шакллари. миф дастлабки дунёқараш сифатида. диний дунёқараш. диннинг асосий функциялари. диннинг психологик, гносеологик, ижтимоий ва сиёсий илдизлари. динга нисбатан социологик ёндошув. диний эътиқоднинг тарихий шакллари (фетешизим, анимизм, тотемизм, магия). фалсафа дунёқараш шакли сифатида дунёни фалсафий идрок этишнинг ўзига хос хусусияти. фалсафанинг предмети ва унинг ўзгарувчан характери. фалсафий билимнинг тузилиши. фалсафанинг янги соҳалари. фалсафанинг асосий масалалари. фалсафани сиёсийлаштиришнинг оқибатлари. фалсафада шубҳанинг роли. фалсафанинг функциялари. фалсафанинг жамиятдаги роли ёки амалий фалсафа. фалсафанинг ижодий …
4 / 251
атида. илмий билим объектив реалликнинг инъикоси. билимнинг интеграцияси ва дифференциацияси. фандаги ворисисйлик ва новаторлик. ички ва ташқи детерминация. интернализм ва экстернализм. эркинлик ва ижтимоий назорат. нейтрализм ва ижтимоий масъулият. фалсафий оқилоналик ва ҳозирги замон билиш фаолиятида рационаллик ва иррационаллик. ҳозирги ҳаётнинг оқилоналашуви. йўл танлашнинг оқилоналиги кундалик амалиёт: такрорлашми ёки давом эттиришми? хабитус – бу амалиётни бошқарувчи алоҳида стихия. хабитус ва вазиятнинг ўзаро нисбати. ижтимоий ҳаракатнинг мақсади. детерминизм - муҳандислик-техникавий ёндашув доирасида қўлланиладиган назарий мавҳумлаштиришнинг пировард натижаси. фалсафий ва илмий билимнинг мутаносиблиги фалсафий ва илмий билимнинг ижтимоий- назарий асослари. илмий билим қоида ва хулосаларининг оқилоналиги. объективлик, муҳимлик, шахссизлик, мантиқий изчиллик, аниқлик ва бир маънолик. илмий билимнинг турлари. муаммолар. муаммоли вазият. методлар. турли хил объектлар: реал; абстракт; идеал объектлар .илмий билимнинг типлари: эмпирик ва назарий тадқиқотлар. эмпирик тадқиқотнинг методлари. назарий тадқиқотнинг методлари. фалсафа - маданиятлар тизимида фалсафа ва санъат. фалсафанинг санъатдан фарқи. бадиий асарнинг фалсафий моҳияти. объектив реалликнинг бадиий образлардаги ифодаси. фалсафа …
5 / 251
си. тарихга формацион ва цивилизацион ёндошувлар. тарих фалсафасида тарихий тараққиёт ғояси. тарихий тараққиёт мезонлари. тарихий жараёнда зарурият ва эркинлик. тарихий зарурият. зарурият ва эркинлик диалектикаси. тарихда шахснинг роли. фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот) инсон фалсафий муаммо сифатида. фалсафа тарихида инсоннинг келиб чиқиши ҳақидаги таълимотлар. инсонни фалсафий тушунишнинг ўзига хос хусусияти. инсоннинг кўп ўлчовлиги. шарқ фалсафасида инсон муаммоси. инсон масаласида ғарб анъанаси. фалсафий антропологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. инсоннинг биоижтимоий моҳияти. инсонни тушунишда дуализм ва монизм. инсонга интровертив ва экстровертив ёндашувлар. инсонга оид социоцентрик концепциялар. инсон масаласига теоцентрик ёндашувлар. инсонга нисбатан биологизаторлик ва социологизаторлик концепциялари. ҳаётнинг мазмуни ва унда инсоннинг вазифаси. ҳаётда инсоннинг вазифаси ва унинг моҳияти. ҳаётни тарк этиш босқичлари: ижтимоий, руҳий, биологик ўлим, миянинг ўлими. инсонни фалсафий нуқтаи назардан ўрганишнинг зарурати. фаолият фалсафаси (праксеология) фаолият тушунчаси. фаолиятнинг социологик жиҳатлари. психологияда фаолиятга муносабат. фаолиятнинг тузилиши: эҳтиёжлар, мотивлар, мақсадлар, воситалар. фаолият атрибутлари: моддийлик ва субъектлилик. фаолиятни моддийлаштириш ва моддийлаштиришдан чиқариш. фаолиятда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 251 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"falsafa fanlari uchun o'quv dasturi" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва урта таълим вазирлиги page ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети фалсафага кириш фани бўйича ўқув мажмуа тузувчи: фалсафа фанлари доктори, профессор шермухамедова н.а. тошкент-2011 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рўйхатга олинди №_________________ 20___ йил «___»______ ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20___ йил «____» _____________даги «____» сонли буйруғи билан тасдиқланган фалсафага кириш фанининг ўқув дастури билим соҳаси: 200000 - гуманитар фанлар ва санъат таълим соҳаси: 220000 - гуманитар фанлар таълим йўналиши: 5220300 - фалсафа тошкент – 20_ фаннинг ўқув дастури олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар та...

Bu fayl DOC formatida 251 sahifadan iborat (3,2 MB). "falsafa fanlari uchun o'quv dasturi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: falsafa fanlari uchun o'quv das… DOC 251 sahifa Bepul yuklash Telegram