жамият фалсафаси

DOCX 23 pages 103.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
мавзу: жамият фалсафаси 1.жамият тушунчасининг моҳияти ва унинг ривожланиш босқичлари. 2. жамият ривожининг иқтисодий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий асослари. фуқаролик жамияти, давлат бошқаруви ва демократия. 3..жамият тараққиётида тарихнинг мазмуни, йўналишлари ва консепсиялари. 4. сивилизатсия тушунчаси ва унинг типлари. маданият ва сивилизатсия мутаносиблиги. маданиятнинг функсиялари. маданий коммуникациянинг аҳамияти. 5. оммавий маданиятнинг шаклланиш тарихи ва унинг турлари: аксилмаданият, субмаданият, популяр маданият, экран маданияти. 6. янги ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва янгиланган конституция. таянч тушунчалар: жамият, сивилизатсия, беқарорлик, барқарорлик, умумийлик, сивилизатсион ѐндашув, форматсион ѐндашув, фозил жамият, фуқаролик жамияти. антропология, инсон борлиғи, антропогенез, биологизм, сотсиологизм, психологизм, индивид, индивидуаллик, субъект, шахс, инсон, одам, ҳаѐтнинг мазмуни, суитсид ва парасуитсид, онг, онгсизлик, онг ости, психика, мия, инъикос, сезги, идрок, тасаввур, эмотсия, ирода, хотира, интуитсия, онг ва тил, онг ва меҳнат жамият тушунчаси ва унинг фалсафий таҳлили. жамият нима? инсоният азал-азалдан жамоа бўлиб яшайди. ер сайѐраси унинг абадий макони, умумий ватанидир. қуѐш тизимидаги ана шу митти сайѐрада яшаѐтган одамлар оиласини …
2 / 23
, «мажмуа», «жамланган» деганидир. бу тушунча кишиларнинг умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва шаклини ифодалайди. бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва илмий, фалсафий адабиѐтларда қўлланиладиган тор ва кенг маънолари мавжуд. 2 жамиятнинг вужудга келиши. кишиларни оила бўлиб, жамоа бўлиб уюшишга нима мажбур қилган, деган масала қадим замонларданоқ улуғ мутафаккирлар эътиборини жалб этган. бу масалани диний тушуниш — уни илоҳий куч, худо билан боғлаб изоҳлашдир. дунѐвий қарашларга кўра, одамлар ўзларининг моддий ва маънавий эхтиѐжларини қондириш учун биргаликда яшашга, жамоа бўлиб бирлашишга кўниккан. кишилар ҳаѐтий тажриба, ақл ва тафаккур туфайли жамият бўлиб яшашнинг қулай, афзал ва зарурлигини тушунган. бу жараѐнда ўзаро муносабатларга киришган кишилар ана шу муносабатларни такомиллаштириш, янада ривожлантириш орқали маънавий камолотга эришган. бу кишиларни бир-бири билан яқинлаштирган, моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондириш имконини берган. ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараѐнида одамларни уюштиришнинг тарихий шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга келган. одамлар ўртасида амал …
3 / 23
и, жамиятдаги ҳар қандай ҳодиса ва воқеа худонинг иродаси билан содир бўлади. афлотун («давлат», «қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик таълимотни кенг ривожлантирган. этатик анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. жамият ривожланишининг идеалистик талқини кейинчалик арасту асарларида ўз аксини топди («сиѐсат», «етика» ва б.). у ижтимоий тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. уларнинг ҳаммаси бир-бири билан иерархик муносабатдадир. жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан иборатдир. жамиятнинг бундай анъанавий талқинига шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар. бунга форобийнинг «фозил одамлар шаҳри», берунийнинг «ўтмиш халқлардан қолган ѐдгорликлар», юсуф хос хожибнинг «қутадғу билиг», навоийнинг «пайғамбарлар ва донишмандлар тарихи», амир темурнинг «тузуклари», а.жомийнинг «искандарнинг донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. бундан шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. масалан, ибн синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар (ҳарбий), ишлаб …
4 / 23
сули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни, мулкдорлар синфини тугатишни таклиф этган. ижтимоий амалиѐт бундай назариянинг бир ѐқлама ва хато эканини кўрсатди. жамият тараққиѐти кўп босқичли жараѐн экани тўғрисидаги қарашлар ақш файласуфи о. тоффлер томонидан илгари сурилган. бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиѐтига биноан, аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. адабиѐтларда жамият тараққиѐти борасида сивилизатсияли ѐндашув ғояси илгари сурилмоқда. бундай ѐндашувга кўра ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноѐб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиѐтнинг ўзига хос моделини яратади. жамият ҳаѐтига барқарорлик ва беқарорлик ҳам хос. ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиѐсий барқарорликка эҳтиѐж сезади. барқарорлик - жамият тараққиѐтининг тадрижий ривожланиши, ижтимоий тизимнинг муайян даражадаги бир текис фаолият кўрсатиш имкониятидир. у турғунлик тушунчасидан кескин фарқланади. ижтимоий-сиѐсий турғунлик тушунчаси жамиятдаги мавжуд сиѐсий, …
5 / 23
ий тузумдан бошқа бир ижтимоий-сиѐсий тузумга ўтиш даврида кескинлашиши мумкин. жамият барқарорлигининг издан чиқиши кишилар психологиясидаги салбий ўзгаришларда, қонунларнинг ишламаслигида, ижтимоий бурчнинг адо этилмаслигида, ижтимоий идеалларнинг йўқолишида, ғоя ва мафкурага лоқайдликнинг кучайишида, турли жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлишида, ижтимоий адолат мезонларининг бузилишида, давлат идораларининг аҳолини бошқариш қобилияти кучсизланишида, турли зиддиятларнинг кескинлашувида ўз ифодасини топади. жаҳон тажрибаси ҳар бир мамлакат ва халқнинг ўз тараққиѐт йўлини танлаш ҳуқуқига эга бўлиши умумий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш гарови эканини кўрсатди. ўзбекистон миллий мустақилликка эришганидан кейин ўз миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, ўзига хос ва мос тараққиѐт йўлини танлаш, ривожланишнинг ўзбек моделини яратиш имконига эга бўлди. жамият ва оила. жамият ва оила моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ. оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топади. шу маънода, оилани кичик жамият дейиш мумкин. ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоѐн этади. баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаѐтга, меҳнатга тайѐрлаш оиланинг муқаддас …

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жамият фалсафаси"

мавзу: жамият фалсафаси 1.жамият тушунчасининг моҳияти ва унинг ривожланиш босқичлари. 2. жамият ривожининг иқтисодий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий асослари. фуқаролик жамияти, давлат бошқаруви ва демократия. 3..жамият тараққиётида тарихнинг мазмуни, йўналишлари ва консепсиялари. 4. сивилизатсия тушунчаси ва унинг типлари. маданият ва сивилизатсия мутаносиблиги. маданиятнинг функсиялари. маданий коммуникациянинг аҳамияти. 5. оммавий маданиятнинг шаклланиш тарихи ва унинг турлари: аксилмаданият, субмаданият, популяр маданият, экран маданияти. 6. янги ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва янгиланган конституция. таянч тушунчалар: жамият, сивилизатсия, беқарорлик, барқарорлик, умумийлик, сивилизатсион ѐндашув, форматсион ѐндашув, фозил жамият, фуқаролик жамияти. антропология, инсон борл...

This file contains 23 pages in DOCX format (103.2 KB). To download "жамият фалсафаси", click the Telegram button on the left.

Tags: жамият фалсафаси DOCX 23 pages Free download Telegram