фукаролик жамиятининг барпо этишнинг узига хос хусусиятлари

DOC 79.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413384285_59527.doc фуқаролик жамиятининг барпо этишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. жамият. фуқаро(граждан)лик жамияти. 2. фуқаролик жамияти муаммосининг фалсафий маъноси. 3. xx асрда шаклланган «фуқаро(граждан)лик жамияти» концепциялари. 4. фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. ўзбекистонда қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти. фуқаролик жамияти тушунчаси моҳияти ва уни шакллантириш муаммолари ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида, шунингдек, миллий мустақил давлатларнинг яқин истиқболдаги ривожланишининг сиёсий, назарий,фалсафий концепцияларини яратишда муҳим аҳамиятга эга. фуқаролик жамияти янги даврнинг муҳим нишонаси, жаҳон тараққиётининг умумий тенденцияси, ривожланиш концепцияси, инсоният оламини янгича изоҳлаш, унинг фикрлаш ва ҳаёт тарзи, тараққиёт идеали, мақсад ва орзуси сифатида тарих тақозоси билан яна кун тартибига қўйилди. «фуқаролик жамияти» тушунчаси, унинг моҳияти, таркибий элементлари.функциялари нималардан иборат ва у қандай шаклланяпти ? маълумки, ҳозирги пайтда мамлакатимизда фуқаролик жамияти асослари яратиляпти, ижтимоий тараққиёт очиқ ва демократик жамият баро этиш йўлидан бормоқда. бу жамият ўзининг назарий, фалсафий, аналитик ва норматив хусусиятлари билан характерланади. фуқаролик жамияти ижтимоий коммуникация, соцал алоқалар ва қадриятлар мажмуи …
2
уҳим қонунияти сифатида қуйидаги ҳолатни кўрсатди: · ўтиш даври тақозоси билан вужудга келган кучли давлатнинг энг муҳим функциялари аста-секинлик билан кучли жамият зиммасига ўта бошлайди; · фуқаролик жамияти барпо этишнинг назарий муаммоларини, унинг туб моҳиятини атрофлича ёритиш зарур; · «...умумий ва махсус билимга эга бўлган, онгли, тафаккури ҳар хил «изм»лардан озод, замонавий дунёқараш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ворис бўлган инсонларгина фуқаролик жамиятини барпо этишга ва уни янада такомиллаштиришга қодир бўлади». (каримов и. а. жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. тошкент- «ўзбекистон», 1998,23- бет.). · фуқаролик жамияти умуминсоний тамойиллар, ҳар бир миллатнинг давлатчилик хусусиятлари, турмуш ва тафаккур тарзи, турмуш анъаналари, урф-одатлари, ўзлигини англаши, бетакрор ва ноёб минталитети асосида қарор топади. · фуқаролик жамиятининг норматқв жиҳати деганда фуқаролар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг фаоллйк даражаси тушунилади. фаол ҳаракат, айниқса, ижтимоий тизимларнинг алмашинуви жараёни ғоят кучаяди. ўзаро алоқалар марказида индивидларнинг эркин ва биродарларча уюшқоқлик ҳолатлари ётади. демократик давлат ва фуқаролик жамияти …
3
ро муносабатлар инсон ҳуқуқи ва қонун устиворлиги асосида амал қилади. фуқаролик жамияти фуқароларнинг эркин уюшмаси сифатида индивидларнинг 1пахсий манфаатлари ва уюшма эҳтиёжларини амалга оширади. у ўз қонуни, норматив ҳужжатлари, ахлоқ ва одоб меъёрларига эга бўлган мавжудликдир. фуқаролик жамияти ўзининг барча хусусиятлари билан бевосита давлат тасарруфида бўлмайди. «жамиятни бошқариш вазифаларининг аксарияти давлатдан фуқаролик ва ижтимоий ўз- ўзини бошқариш органлари қўлига ўтишини англатади» (и. а. каримов. бунёдкорлик йўлидан. 4- том. тошкент,1996. 183- бет). фуқаролик жамияти структурасини ташкил этувчи элементлар бир-бири билан узвий алоқа ва муносабатда бўлади. бу жамият иқтисодий соҳада : хусусий майда корхоналар, турли кооперативлар, ҳиссадорлик жамиятлари, фуқароларнинг шахсий тадбиркорлиги, ишбилармонлигидан; ижтимоий соҳада: оила, ўз-ўзини бошқариш органлари, кўппартиявийлик, жамоат ташкилотлари, ижтимоий фикрни ўрганувчи нодавлат ташкилотлардан; маънавий соҳада: нодавлат институтлар, оммавий ахборот воситалари (турлича қарашларни холис, беғараз ва эркин баён этиш эркинлииги, жамият ва ҳокимият ўртасидаги холис воситачи бўлиш, инсон ва жамият манфаатларини фаол ва изчил ҳимоя қилиш, воқеа ва ҳодисаларни профессионал …
4
ҳаётидаги барча ўзгаришлар халқларнинг фикрлаш тарзи, миллий анъаналари, урф-одатларига мувофиқ равишда тадрижий равишда рўй берган. фуқаролик жамиятларининг айрим элементлари ва хусусиятлари қадим замонлардаёқ марказий осиёда, хусусан, ўзбекистон худудида ҳам мавжуд бўлган. жамиятда ҳақиқат ва адолат, қатъий тартиб-интизом ўрнатилган, инсон ҳаёти, аҳоли тинчлиги кафолатланган, ҳурфикрлилик, турли эътиқоддаги кишиларга ниебатан сабр- тоқатлилик мавжуд бўлган, маънавий маданият ривожланган, дунёвий илм ислом маданияти билан уйғун равишда тараққий этган, айниқса, қариндош-уруғчилик мугносабатлари мустаҳкам ахлоқ-одоб меъёрларига бўйсунган, нодавлат ташкилотлар катта мавқега эга бўлган. давлат фуқароларнинг шахсий ва маиший ҳаётига деярли аралашмаган, савдо- сотиқ, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги, билим олиш, оила қуриш ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда ахлоқ-одоб ва миллий анъаналар асосида ривожланган. фуқаролар турли касб-ҳунар ва диний уюшмаларга бирлашганлар ва бир-бирларига ўзаро ёрдамлашганлар. ўзбекистонда қарор топаётган фуқаролик жамияти халқимизнинг кўп асрлик тарихий тажрибаси, миллий анъаналари, фикрлаш тарзи ва маънавий салоҳиятига, тинчлик ва миллатлараро тотувликка асосланади». ўтиш даврида «миллий манфаатлар ва эҳтиёжлар бундан буён фуқаролик жамияти...манфаати билан яқинлаша боради» …
5
аётган демократик институтлар ва фуқаролик жамияти элементлари имкониятларини оширишга ҳар жиҳатдан кўмак бермоқда"»(179- бет). фуқаролик жамияти асослари «умуминсоний тамойиллар ва меъёрлари, бутун жаҳон... демократик қадриятлари негизида шаклланади» (179-180-бетлар). ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва фуқароларнннт ўз- ўзини бошқариш институтларини шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиляпти. улар қуйидагилардан иборатдир: «жаҳон цивилизацияси хазинасига улкан ҳисса қўшган бой тарихимиз, буюк маданиятимиз, кўп авлодлар ҳаёти давомида вужудга келган беқиёс табиий ва ақл- заковат имкониятларимиз, халқимизнинг юксак маънавияти ва ахлоқий қадриятлари, заминимизда яшаётган одамларнинг меҳнатсеварлиги, саҳоватлилиги, бағрикенглиги ва жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўринни эгаллашга бўлган истаги бунинг гаровидир» (ўша асар. 187- бет). бозор муносабатларига ўтиш шароитида ўрта мулкдорлар синфи шаклланмоқда, улар эса ўз навбатида шакллантирилаётган фуқаролик жамиятининг таянчидир ( 196-бет). - фуқаролик жамиятига хос нодавлат уюшмалар мамлакат ҳаётида салмоқли ўрин эгалламоқда. ҳозирги вақтда халқ хўжалигида банд бўлган аҳоли умумий миқдорининг ва ҳосил қилинган миллий даромаднинг 70 фоизи, саноат маҳсулотининг 53,5 фоизи, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 97,7 фоизи давлатга қарашли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фукаролик жамиятининг барпо этишнинг узига хос хусусиятлари"

1413384285_59527.doc фуқаролик жамиятининг барпо этишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. жамият. фуқаро(граждан)лик жамияти. 2. фуқаролик жамияти муаммосининг фалсафий маъноси. 3. xx асрда шаклланган «фуқаро(граждан)лик жамияти» концепциялари. 4. фуқаролик жамияти, унинг ўзига хос жиҳатлари. ўзбекистонда қарор топаётган эркин фуқаролик жамияти. фуқаролик жамияти тушунчаси моҳияти ва уни шакллантириш муаммолари ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида, шунингдек, миллий мустақил давлатларнинг яқин истиқболдаги ривожланишининг сиёсий, назарий,фалсафий концепцияларини яратишда муҳим аҳамиятга эга. фуқаролик жамияти янги даврнинг муҳим нишонаси, жаҳон тараққиётининг умумий тенденцияси, ривожланиш концепцияси, инсоният оламини янгича изоҳлаш, унинг фикрлаш ва ҳаёт тарзи, тараққиёт идеали, мақсад ва орз...

DOC format, 79.0 KB. To download "фукаролик жамиятининг барпо этишнинг узига хос хусусиятлари", click the Telegram button on the left.