онг ва руҳият. билиш фалсафаси

PPTX 358.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1726567361.pptx /docprops/thumbnail.jpeg онг ва руҳият. билиш фалсафаси онг ва руҳият. билиш фалсафаси режа: фалсафада онг ва рухият муаммоси. онг ва инъикос. ижтимоий онг шакллари. билиш - гносеологиянинг асосий категорияси. билиш босқичлари. ҳақиқат тушунчаси ва унинг шакллари. онг нима? инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми деган масаладан иборат. иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганмиғ яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшамиғ деган муаммо билан боғлиқ. «ўзингни билсанг, оламни биласан», - деган эди суқрот. афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини билиш орқали олам моҳиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. шу маънода, инсон ўзини ташқи оламдан ажратиб, алоҳида бир мўъжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида ўрганишга ҳаракат қила бошлаган пайтдан буён уни ўйлантириб келаётган муаммолардан бири онгнинг моҳияти, унинг …
2
ҳам ўлади. бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлса-да, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боғлиқдир. кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. онг моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг моҳияти инсон танаси фаолияти билан боғлаб талқин этилади. бундай қарашлар ҳам қадимий илдизларга эга. xviii асрга келиб онгни бевосита инсон мияси фаолияти билан боғлашга ҳаракат қилган қарашлар ҳам шаклланди. айни пайтда материалистик йўналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида онгнинг моҳиятини бузиб талқин қилиш ҳоллари ҳам пайдо бўлган. фалсафа тарихида «вульгар материализм» деб ном олган оқим намояндаларининг қарашлари бунга мисол бўла олади. уларнинг фикрича, худди жигар сафро ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам онгни ишлаб чиқаради. бундай ёндашув натижасида онг идеал эмас, балки моддий ҳодиса, деган хулоса чиқади. ваҳоланки, сафрони кўриш мумкин, аммо онгни кўриб ҳам, ушлаб ҳам, ўлчаб ҳам бўлмайди. хўш, онг тарихан …
3
ана шу жиҳатдан олганда, онгнинг шаклланишини космик ҳодиса сифатида қараш ҳам мумкин. инъикос шакллари эволюцияси ва онг. онг инъикоснинг олий шаклидир. хўш, инъикос деганда нима тушунилади. инъикос муайян таъсир натижасида пайдо бўлади. бунинг учун эса, ҳеч бўлмаганда, иккита объект бўлиши ва улар ўртасида ўзаро таъсир бўлиши лозим. энг умумий маънода, ҳар қандай предметларнинг у билан таъсирлашувда бўлган бошқа предметларнинг таъсирини муайян тарзда акс эттириши билан боғлиқ хоссасига инъикос дейилади. шу маънода инъикос ҳамма жойда мавжуд. айни пайтда ҳар бир ҳолатда у ўзига хос хусусиятга эгадир. чунончи, нотирик табиатдаги инъикос билан тирик табиатдаги инъикос бир-биридан тубдан фарқ қилади. нотирик табиатда инъикос оддийлиги билан ажралиб турса, тирик табиатда у мураккаб характер касб этади. шу билан бирга, нотирик табиатда инъикос пассивлиги, тирик табиатда эса, фаоллиги билан ажралиб туради. тирик табиатда инъикос ташқи таъсир натижаларидан фаол фойдаланишни келтириб чиқарувчи ахборотли инъикос шаклини олади. айни пайтда ахборотли инъикоснинг ўзи тирик табиатнинг ҳар бир даражасида янада …
4
ар улар ҳақ бўлганида эди, ҳайвонот оламига тушиб қолган инсон болаларида ҳам онг шаклланган бўлиши керак эди. улар ҳайвонлар орасида бўлганида ҳам жигар сафро ишлаб чиқараверади. аммо, мия онгни ишлаб чиқармайди. бундан онгнинг ижтимоий-руҳий ҳодиса эканлиги ва у фақат жамиятдагина шаклланиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса келиб чиқади. онг ва руҳият (психика). онг психик инъикоснинг ўзига хос, юксак шаклидир. аммо, бу психика ва онг тушунчаларини айнанлаштириш учун асос бўла олмайди. негаки, психика ҳайвонларга ҳам хосдир. гап инсон психикаси ҳақида кетганда ҳам, у онг тушунчасига нисбатан кенг қамровлилик касб этишини унутмаслик лозим. з. фрейд фикрича, психика онгсизлик, онг ости ҳодисаларини ва онгнинг ўзидан иборат уч қатламдан ташкил топган. инсон ҳаёти ва фаолиятида онг билан бир қаторда онгсизлик ва онг ости ҳодисалари ҳам муҳим аҳмиятга эга. психологлар фикрича, инсон фарзандининг камол топа бориши билан бир қаторда кўплаб функциялар онг назорати остидан чиқиб автоматик характер касб этиши билан характерланади. айтайлик, биринчи марта машинага ўтирганимизда, биринчи …
5
икрича, улар онгсизлик билан онг ўртасидаги чегаравий соҳадир. «гап тагида- гап бор, коса тагида- ним коса» нақлида онг остига хос бўлган хусусиятлар ифодаланган, дейиш мумкин. негаки, ҳар қандай фаолиятимизда айни вақтда биз учун аҳамияти бўлмаган ҳолатлар бўлади. аммо, бу улар кузатишдан, назоратдан четда қолади, дегани эмас. биз учун аҳамиятли характер касб этганда, улар онг остидан онг сферасига кўчиши мумкин. масалан, бирор жойга бораётганда, асосан, мақсадга томон ҳаракат қилинади, аммо йўлда учраган бошқа нарса ва ҳодисалар ҳам кузатилади, эсда қолади. ана шулардан келиб чиққан ҳолда, онг ости инсон онгли фаолиятининг ўзига хос кузатувчиси, зарур бўлган ҳолларда цензори сифатида чиқишдек сифатларга эга, дейиш мумкин. онгнинг тузилиши. онг ўзаро алоқада бўлган турли унсур (элемент) лардан ташкил топган мураккаб маънавий тузилишга эга. онг инъикоснинг ўзига хос шакли экан, аввало, унда акс эттириладиган объект ҳақидаги муайян билимлар ҳиссий ва рационал шаклда ўз ифодасини топади. демак, билим онг тузилишининг асосий унсуридир. шунинг учун ҳам билимларнинг бойиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "онг ва руҳият. билиш фалсафаси"

1726567361.pptx /docprops/thumbnail.jpeg онг ва руҳият. билиш фалсафаси онг ва руҳият. билиш фалсафаси режа: фалсафада онг ва рухият муаммоси. онг ва инъикос. ижтимоий онг шакллари. билиш - гносеологиянинг асосий категорияси. билиш босқичлари. ҳақиқат тушунчаси ва унинг шакллари. онг нима? инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. бу баҳсларнинг бир жиҳати, онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми деган масаладан иборат. иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганмиғ яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки ҳамон ўша-ўшамиғ деган муаммо билан боғлиқ. «ўзингни билсанг, оламни биласан», - деган эди суқрот. афоризмга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини ...

PPTX format, 358.5 KB. To download "онг ва руҳият. билиш фалсафаси", click the Telegram button on the left.