билиш назарияси - асосий муаммолари ва йўналишлари

DOCX 25,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1673252576.docx билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари referat билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари режа: 1. билиш ва билим — фалсафий тахлил мавзуи. 2. билишнинг объекти ва субъекти. инсон билишининг асосий босқичлари. 3. илмий билишнинг мохияти ва усуллари, назария ва методология. 4. ҳақиқат тушунчаси. унинг шакллари. 5. ўзликни англаш ва ахборот омили 6. ҳозирги даврда юксак билимли ёшларни тарбиялаш масалалари. билиш ва унинг шакллари. билишнинг мохияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат, жамиятни ва ниҳоят, ўз-ўзини ўзгартиради. билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эга. шу боис ҳам фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуқулланувчи махсус соҳаси — “гносеология” вужудга келди ва у қадимги лотинча “гнозис” – билиш ва “логос” – фан, илм маъноларини англатади. инсон билиши ниҳоятда кўп қиррали, муракккаб ва зиддиятли жараёндир. гносеология асосан, билишнинг фалсафий …
2
соннинг табиат, жамият ва ўзи тўқрисида билимлар хосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. инсон ўзини қуршаб турган атроф-мухит тўқрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуқуллана олмайди. билишнинг махсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эхтиёж, ҳаётий заруриятдир. инсоният кўп асрлар давомида орттирган билимларини умумлаштириб ва кейинги авлодларга бериб келганлиги туфайли ҳам ўзи учун қатор қулайликларни яратган. инсон фаолиятининг ҳар қандай тури муайян илмга таянади ва фаолият жараёнида янги билимлар хосил қилинади. кундалик фаолият жараёнида тажрибалар орқали билимлар хосил қилиш бутун инсониятга хос бўлган билиш усулидир. билимлар бевосита ҳаётий эхтиёждан, фаровон ҳаёт кечириш заруратидан вужудга келган ва ривожланган. инсониятнинг анча кейинги тараққиёти давомида илмий фаолият билан бевосита шуқулланадиган ва илмий назариялар яратувчи алохида социал гуруҳ вужудга келди. булар — илм-фан кишилари бўлиб, илмий назариялар яратиш билан шуқулланадилар. билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) …
3
иш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади. билиш субъекти. билиш билан шуқулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти ҳисобланади. айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам алохида билиш субъектларидир. илмий фаолият табиат ва жамият мохиятини билишгагина эмас, балки инсоннинг ўзига ҳам қаратилиши мумкин. инсон ва бутун инсоният айни бир вақтда ҳам билиш объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади. билишнинг мақсади илмий билимлар хосил қилишдангина иборат эмас, балки билиш жараёнида хосил қилинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва жамиятни инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир. фан — фан учун эмас, балки инсон манфаатлари учун хизмат қилиши лозим. инсон илмий билимлар воситасида маънавий баркамолликка эриша боргани сари илм-фан қадрият сифатида эъзозлана бошлайди. фаннинг ҳар томонлама ривожланиши билан турли илм соҳаларининг ҳамкорлиги кучаяди, бутун илмий жамоалар билиш субъекти, янги илмий кашфиётлар ижодкорига айланадилар. …
4
нг қуйи босқичида сезги, идрок, тасаввур, диққат, хаёл ташқи олам тўқрисида муайян билимлар хосил қилишга ёрдам беради. билишнинг юқори босқичи фақат инсонларгагина хос бўлиб, ақлий билиш (рационал билиш) дейилади. агар инсон ўз сезгилари ёрдамида нарса ва ходисаларнинг фақат ташқи хосса ва хусусиятларини билса, тафаккур воситасида нарса ва ходисаларнинг ички мохиятини билиб олади. мохият ҳамиша яшириндир, у доимо ходиса сифатида намоён бўлади. ҳар бир ходисада мохиятнинг фақат бир томонигина намоён бўлади. шу боисдан ҳам ходиса алдамчи ва чалқитувчидир. бинобарин, инсон сезгиларининг бирон бир нарса ёки ходиса тўқрисида берган маълумотлари хеч қачон унинг бутун мохиятини очиб бера олмайди. тушунча, хукм ва хулосалар чиқариш илмий билишнинг муҳим воситаларидир. бундай билиш инсондан алохида қобилият, кучли иродани тарбиялашни, нарса ва ходисалардан фикран узоқлашишни, диққатни бир жойга тўплашни, ижодий хаёлни талаб этади. билишнинг олий даражаси интуитив билиш, қалбан билиш, қойибона билишдир. ўзининг бутун борлиқини фан, дин, сиёсат ва санъат соҳасига бақишлаган буюк кишилар ана шундай билиш …
5
штириш, индукция ва дедукция, қиёслаш ва моделлаштириш кабиларни кўрсатиш мумкин. масалан, табиатшунослик фанларида кузатиш, эксперимент, таққослаш умумилмий методлар бўлса, ижтимоий фанларда тарихийлик ва мантиқийлик умумилмий методлар ҳисобланади. хусусий илмий методлар ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. масалан, сухбатлашиш, анкета сўрови, хужжатларни ўрганиш социология фанига хос бўлган хусусий илмий методлардир. бир фанда яхши самара берадиган илмий билиш методи бошқа фанда шундай самара бермаслиги мумкин. илмий билишда тўқри методни танлаш билишда муваффақият гарови ҳисобланади. бошқача қилиб айтганда, илмий тадқиқотда нимани ўрганиш керак, деган масала фан предметини аниқлашга имкон берса, қандай ўрганиш керак, деган масала эса илмий билиш методини тўғри белгилашга ёрдам беради. илмий билиш методлари ва илмий назария бир-бири билан узвий боқлиқдир. илқор илмий назария фаннинг бутун тараққиёти давомида эришилган муҳим ютуқ бўлиб, у илгариги илмий қарашларни ижодий ривожлантириш, ўша ютуқларга танқидий нуқтаи назардан қараш орқали вужудга келади. фан мохиятан ўзи эришган ютуқларга шубха билан қарашни тақозо қилади. фан, фалсафа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"билиш назарияси - асосий муаммолари ва йўналишлари" haqida

1673252576.docx билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари referat билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари режа: 1. билиш ва билим — фалсафий тахлил мавзуи. 2. билишнинг объекти ва субъекти. инсон билишининг асосий босқичлари. 3. илмий билишнинг мохияти ва усуллари, назария ва методология. 4. ҳақиқат тушунчаси. унинг шакллари. 5. ўзликни англаш ва ахборот омили 6. ҳозирги даврда юксак билимли ёшларни тарбиялаш масалалари. билиш ва унинг шакллари. билишнинг мохияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат, жамиятни ва ниҳоят, ўз-ўзини ўзгартиради. билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳам...

DOCX format, 25,1 KB. "билиш назарияси - асосий муаммолари ва йўналишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.