билиш методологияси асосий тушунчалар

DOC 204.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502522984_68763.doc билиш методологияси асосий тушунчалар режа: 1. метод ва методология тушунчалари. 2. фалсафа методлари. 3. эмпирик тадқиқот методлари. 4. назарий билиш методлари. 5. умумий мантиқий методлар. 6. ҳозирги замон методологияси. метод ва методология тушунчалари. фалсафа ва ҳар бир файласуфнинг ижодида метод ва методология муаммоси ниҳоятда катта аҳамият касб этади. фан тарихида ном қолдирган олим ва файласуфларнинг илмий меросини кўп жиҳатдан уларнинг қайси услубларга таянганига қараб баҳолаш ҳам мумкин. метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. методология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси. фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. шунингдек, методология методлар йигиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир. метод муаммоси доимо фалсафий ва илмий оламнинг диққат марказида бўлган. айниқса, ҳозирги …
2
ри баҳоламаслик ("методологик негавизм"); -иккинчидан, методнинг аҳамиятини бўрттириш, мутлақлаштириш, уни барча масалаларнинг калити, илмий янгиликларни яратишнинг энг қулай воситаси (методологик эйфория), деб тушуниш нотўғридир. ҳар қандай метод маълум назария асосида яратилади ва тадқиқотнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлади. ҳар бир методнинг самарадорлиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятга эгалиги, назариянинг фундаменталлиги билан асосланади. ўз навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради. илмий билишда нафақат илмий натижа (билимлар мажмуи) ва предметнинг моҳиятини англаш, балки унга элтувчи йўл, яъни метод ҳам ҳақиқий бўлмоғи лозим. шунга кўра, предмет ва методни бирбиридан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. ҳар қандай метод у ёки бу даражада реал ҳаётий жараёнларда шаклланади ва яна унга қайтади. метод ҳар қандай тадқиқот бошланишида тўла ҳолда намоён бўлмасада, маълум даражада предметнинг сифат ўзгариши билан ҳар сафар янгидан шаклланади. метод билиш предмети ва ҳаракатни сунъий равишда боғламайди, балки уларнинг хусусиятлари ўзгариши билан …
3
ктив илмийликнинг давоми сифатида намоён бўлади. методлар хилма-хиллигига қараб, турли мезонлар асосида классификация қилинади. энг аввало, маънавий, ғоявий (шунингдек, илмий) ва моддий, амалий фаолият методларини ажратмоқ лозим. ҳозирги даврда методология фақат илмий билиш соҳаси билан чекланиши мумкин эмаслиги аён бўлди ва y албатта, билиш чегарасидан чиқиши ва ўз соҳасида амалиётда ҳам қўлланиши зарур. бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига эътибор қаратмоқ керак. фан методларининг гуруҳларга бўлиниши бир нечта асосларга эга. билиш жараёнида унинг роли ва ўрни нуқтаи назаридан: формал, эмпирик, назарий, тадқиқот, изоҳлаш, шунингдек, бошқа методларга ажратиш мумкин. ўз навбатида, билишнинг сифат ва сон, билвосита ва бевосита оригинал ҳамда фаолиятли методлари ҳам мавжуд. метод методикада конкретлашади. методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. у методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади. усулларни танлаш ва турли методик тадқиқот фаолиятида қўллаш ўрганилаётган ҳодиса табиати ва қўйилган вазифалар билан характерланади. фалсафа методларининг асослари бевосита амалий фаолият билан боғлиқ. фан тарихида методлар …
4
эмас. албатта, олим изланишлар, хатолар қуршовида ҳаракат қилади. баъзи ҳолларда бир нарсани излаш жараёнида бутунлай бошқа нарса яратилади. фанда, кўп ҳолларда танланган метод тадқиқотнинг тақдирини ҳал қилади. айнан бир далилий материални турли методлар асосида ўрганиш зиддиятли хулосаларга олиб келиши мумкин. илмий билишдаги тўғри методни характерлар экан, ф.бэкон уни йўловчининг йўлини ёритувчи чироқ билан қиёслайди. нотўғри йўлдан бора туриб, y ёки бу масалани ҳал қилишда муваффақиятга эришишга умид қилиш мумкин эмас. 3epo нафақат натижа, балки унга элтувчи йўл ҳам тўғри бўлмоғи лозим. метод ўз-ўзидан тадқиқотнинг муваффаққиятли бўлишини таъминлай олмайди, чунки нафақат яхши метод, балки уни қўллаш маҳорати ҳам муҳимдир. илмий билиш жараёнида турли методлардан фойдаланилади. умумий даражасига кўра, улар кенг ёки тор кўламда қўлланилади. ҳар қандай фан ўз предметини ўрганишда y ёки бу объектнинг моҳиятидан келиб чиқувчи турли хусусий методлардан фойдаланади. масалан, ижтимоий жараёнларни ўрганиш методи оламнинг ижтимоий шакли, унинг қонуниятлари, моҳиятининг хусусиятлари билан белгиланади. турли конкрет вазифаларни ҳал қилишнинг зарурий …
5
физикадир. бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди. бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. эндиликда турли методларни бирлаштириш жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, гадамер герменевтикани рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади). диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шаклланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. у грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. ҳозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланишда, деб тушунишдир. унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб турадиган боғланишлар орқали намоён булади. масалан, инсоният тарихида бу усулга асосан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "билиш методологияси асосий тушунчалар"

1502522984_68763.doc билиш методологияси асосий тушунчалар режа: 1. метод ва методология тушунчалари. 2. фалсафа методлари. 3. эмпирик тадқиқот методлари. 4. назарий билиш методлари. 5. умумий мантиқий методлар. 6. ҳозирги замон методологияси. метод ва методология тушунчалари. фалсафа ва ҳар бир файласуфнинг ижодида метод ва методология муаммоси ниҳоятда катта аҳамият касб этади. фан тарихида ном қолдирган олим ва файласуфларнинг илмий меросини кўп жиҳатдан уларнинг қайси услубларга таянганига қараб баҳолаш ҳам мумкин. метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. методология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод...

DOC format, 204.5 KB. To download "билиш методологияси асосий тушунчалар", click the Telegram button on the left.