o'zbek tilsuvidagi sistemaviy tilshunoslikning shakllanishi va rivojlanishi

DOCX 336 стр. 415,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 336
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети абдулҳамид нурмонов танланган асарлар 1-жилд заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети илмий кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган. таҳрир ҳайъати: т.а.мадумаров, д.қуронов, а.собиров, ш.искандарова, м.саидхонов, з.исақов, х.усмонова, з.қодиров, у.раҳимов тузувчилар: а.раҳимов, а.умаров она тилимиз фидойиси ўзбек системавий тилшунослигининг шаклланиш ва ривожланиши проф.а.нурмонов номи билан боғлиқдир. у анъанавий тилшунослик эришган ютуқларни юксак баҳолаган ва унинг материалларидан фойдаланган ҳолда, ўзбек системавий тилшунослигини шакллантирди. абдулҳамид нурмонов ўзининг қарийб 50 йиллик илмий фаолияти давомида тилшуносликнинг айтарли барча бўлимлари бўйича системавийлик тамойили асосида қалам тебратди. олим xx аср охири xxi аср бошларида ўзбек тилшунослиги хақида тўхталиб: «айюб ғулом асос солган ўзбек илмий тилшунослиги ютуқларини эътироф этган ва унга таянган ҳолда, ўзбек тилининг ички структур белгиларини ёритишга ёрдам берадиган янги тадқиқот методларини қўллашга интилиш кучайди», - деб айтади ва бу тадқиқот методларини ўзи назарий жиҳатдан асослаб амалиётда исбот қилади. унинг …
2 / 336
з асарида ўринли ўхшатишни қўллаб: “бу икки йўналиш, маҳмуд қошғарий таъбири билан айтганда, икки улоқчи отдек ўзбек тилшунослиги аравасини баробар тортиб кетмоқда. бу икки йўналиш бир-бирини мутлақо инкор этмайди. аксинча, уларнинг бири иккинчисига таянади ва бири иккинчисидан озиқланади”, - деб ёзади. бу билан а.нурмонов тилга систем-структур ёндашув асосида тилнинг барча сатҳларида амалга оширилаётган ислоҳотлар шу вақтга қадар амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг назарий босқичи эканини, табиат ва жамиятдаги табиий ривожланишнинг тил илмидаги кўриниши эканини таъкидлайди. “лингвистик белги назарияси” (2008), “тилшунослик назарияси” (2008), “структур тилшунослик: илдизлари ва йўналишлари” (2009) каби асарлари умумий тилшуносликнинг назарий асослари заминида яратилган бўлиб, уларда жаҳон тилшунослигига тааллуқли бўлган назарий қарашлар ўзбек тилшунослигига бевосита татбиқ этилган. бошқача айтганда, хусусий тилшуносликка оид муаммолар юқоридан – умумий тилшуносликнинг назарий тил қонуниятларига таянган ҳолда ҳал қилинган. ф.де соссюр, бодуэн де куртенэ, в. фон гумбольтд, , в.матезиус, в.скаличка, н.трубецкой, а.шлейхер, а.мейе, ч.пирс ва бошқа назариётчи тилшуносларнинг асослари а.нурмонов томонидан чуқур таҳлилдан ўтказилди …
3 / 336
мат қилиб келмоқда. ф.де соссюрнинг “субстанция ва шакл” атамалари остида сезги аъзоларимизга таъсир қилувчи моддий воситалар ва бу моддий воситалар замирида ётган муносабатларни тушуниши, “тил шаклдир” деганда, тилнинг муносабатлар системаси эканлигига урғу бериши ва тилнинг моддий томони, яъни товуш томони субстанция сифатида иккинчи планга сурилиши ҳақидаги тезислари профессор а.нурмонов тадқиқотининг асосини ташкил қилади. структур тилшуносликнинг вужудга келишида бодуэн де куртенэ ва ф.де соссюр қарашлари асос бўлгани, н.в.крушевскийнинг фонема ҳақидаги қарашлари ҳозирги структур тилшуносликдаги фонологик назария учун омил бўлиб хизмат қилгани ва, умуман, структур тилшуносликнинг шаклланиши ва тараққий этишида “ёш грамматикачилар мактаби”, прага структурализми, америка структурализми ва бошқа мактаблар, йўналишлар ва оқимларнинг қарашлари а.нурмонов асарларида таҳлилга тортилган. а.нурмонов тадқиқотида фонологик бирликлар, уларнинг ўзаро муносабати, тил системасида яшаш қонуниятлари, асос (инвариант) ва унинг кўринишлари (вариант), ўзаро бир-бирини тортиш ва итариш қонуниятлари, прага лингвистик мактаби қарашлари умумлаштирилди ва ўзбек тилшунослигида янги босқичга олиб чиқилди. хусусан, с.н.трубецкойнинг фонологик бирликларнинг ўзаро оппозицияси, уларнинг қонуниятлари ривожлантирилди. …
4 / 336
, балки мазмуний тузилишга ҳам эга экани ҳақидаги қараши ҳар қандай лисоний бирлик мазмун планида ҳам тадқиқ этилиши кераклигини, шакл ва мазмун муносабати тилшуносликнинг асосий масалаларидан эканини тақозо этди. лисоний бирликларнинг шакл ва мазмун тузилиши ўртасидаги муносабатни синтактик сатҳ материаллари асосида ўрганган абдулҳамид нурмонов ўзбек тилшунослигида шу кунгача илмий мунозараларга сабаб бўлаётган ажратилган бўлак масаласи гапнинг шаклий тузилиши учун эмас, балки мазмуний тузилишининг устуворлиги асосида ҳал этилиши кераклигини, гапнинг мазмуний ва грамматик маркази кесим эканини, шунга кўра гап бўлакларини аниқлаш, таснифлаш, таҳлил қилишда мазмун устувор эканини исбот қилди. ҳар қандай гап шакл ва мазмун бирлигидан иборат экан, синтактик тадқиқотларда асосан гапнинг шаклий томонигагина эътибор қаратилишини, фақат айрим ўринлардагина (гапнинг ифода мақсадига кўра турларини белгилашда, иккинчи даражали бўлакларнинг ички таснифида) мазмун эътиборга олинишини таъкидлаб ўтган олим мазмуний синтаксиснинг мақомини белгилашни ва шу асосда синтактик сатҳни тадқиқ этишни асосий вазифа деб билди. натижада профессор а.нурмоновнинг “гап ҳақидаги синтактик назариялар” (1988), “ўзбек тилининг …
5 / 336
носликка ўтиш жараёнлари, академик а.шахматовнинг қарашлари умумлаштирилди ва ўзбек тилшунослигида ўзининг юқори нуқтасига кўтарилди. профессор а.нурмонов гап семантикаси объектив ва субъектив маънолар муносабатидан ташкил топган нисбий бутунлик эканини эътироф этган ҳолда, гапнинг объектив мазмуни инсон онгида акс этган объектив воқелик эканини таъкидлаб, гап семантикаси таҳлилида ушбу ҳолат эътиборга олинишини айтиб ўтади. олим мураккаблашган гаплар хусусида тўхталиб, мураккаблашувни икки гуруҳга а) ҳам шаклий, ҳам мазмуний мураккаблашувга ва б) мазмуний мураккаблашувга ажратишни тавсия этади ва бунинг натижасида мураккаблашган гаплардаги мураккаблаштирувчи унсурлар мақомини белгилаб беради. бу эса ўзбек тилшунослигида шу пайтгача ушбу синтактик ҳодисага бўлган муносабатга ойдинлик киритиб беради. сифатдош, равишдош ўрамли ва ҳаракат номили тизимлар билан мураккаблашиш ҳолатини синтактик жиҳатдан содда ёки қўшма гапга киритиш ҳақидаги қарашларга а.нурмоновнинг “бундай тизимларда эга-кесимлик белгиларининг йўқлиги уларнинг гап сифатида қаралишига имкон бермайди ва улар мураккаблашган гап сирасига киради” деган назарияси асос бўлиб хизмат қилади. ундалма ва киришлар иштирок этган гапларда икки томонлама мураккаблашув кузатилишини: грамматик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 336 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbek tilsuvidagi sistemaviy tilshunoslikning shakllanishi va rivojlanishi"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети абдулҳамид нурмонов танланган асарлар 1-жилд заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети илмий кенгаши қарори билан нашрга тавсия этилган. таҳрир ҳайъати: т.а.мадумаров, д.қуронов, а.собиров, ш.искандарова, м.саидхонов, з.исақов, х.усмонова, з.қодиров, у.раҳимов тузувчилар: а.раҳимов, а.умаров она тилимиз фидойиси ўзбек системавий тилшунослигининг шаклланиш ва ривожланиши проф.а.нурмонов номи билан боғлиқдир. у анъанавий тилшунослик эришган ютуқларни юксак баҳолаган ва унинг материалларидан фойдаланган ҳолда, ўзбек системавий тилшунослигини шакллантирди. абдулҳамид нурмонов ўзининг қарийб 50 йиллик илмий фаолияти давомида тилшуносликнинг айтарли бар...

Этот файл содержит 336 стр. в формате DOCX (415,6 КБ). Чтобы скачать "o'zbek tilsuvidagi sistemaviy tilshunoslikning shakllanishi va rivojlanishi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbek tilsuvidagi sistemaviy t… DOCX 336 стр. Бесплатная загрузка Telegram