borliq va rivojlanish falsafasi

PPT 150 sahifa 6,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 150
онтология-борлиқ фалсафаси * борлиқ ва ривожланиш фалсафаси * онтология – фалсафанинг борлиқ муаммосини ўрганувчи асосий бўлимларидан бири, борлиқ муаммоси эса, фалсафанинг бош муаммоларидан бири. фалсафанинг пайдо бўлиши айнан борлиқ муаммосини ўрганишдан бошланган. қадимги ҳинд, хитой, антик фалсафа биринчи навбатда онтология билан қизиққан, борлиқ моҳиятини англашга ҳаракат қилган. борлиқ – бу реал мавжуд, ўз ичига барча жисмларни оладиган, барқарор, мустақил, объектив, доимий, чексиз субстанциядир. борлиқ фалсафий категориясининг мазмунини очиб берадиган қоидалар: атроф олам, предметилар, ҳодисалар реал мавжуд бўлади, у (олам) бор; атроф олам ривожланади, ички сабабга эга бўлади, ҳаракат манбаи ўзида; материя ва руҳ – ягона, лекин шу билан бирга қарама-қарши моҳиятлар, реал мавжуд. субстанция – ўз мавжудлиги учун ўзидан бошқа ҳеч нарсага эҳтиёж сезмайдиган мустақил борлиқ. * онтология борлиқ ва йўқлик муаммолари ўрганилади атама фалсафада фақат xvii асрдан бери ишлатилади ҳар қандай фалсафий дунёқарашнинг негизи ҳисобланади * оламнинг манзараси (борлиқ) оламнинг (борлиқнинг) умумий манзариси дунёнинг мифологик манзараси дунёнинг табиий-илмий манзараси …
2 / 150
ан аввалги биринчи минг йилликда вужудга келган қадимги ҳинд ва қадимги хитой фалсафаларидаёқ кузатилади. борлиқ хақидаги қарашлар айниқса юнон фалсафасида ривожланди. * юнон олимларининг фикрича борлиқ юнон олими фалеснингфикрича борлиқнинг асосини сув ташкил қилади пифагор«ҳамма нарса сондир», деган хулосага келади ва ернинг шарсимон эканлигини биринчи бўлиб таъкидлайди парменид биринчи бўлиб борлиқни категория сифатида тавсифлади ва махсус фалсафий таҳлил предметига айлантирди юнон олими анаксименнинг фикрига кўра ҳамма нарсани ҳаво бошқаради демокрит ва левкипп атомларни муайян модда сифатида тавсифлаб, уларни «бўшлиқ» - йўқликка зид ўлароқ, «тўла» ёки «қаттиқ» борлиқ билан тенглаштирган ксенофан ҳамма нарса ер ва сувдан вужудга келади деб ҳисоблайди гераклит фикрича айни бир нарса мавжуд ва номавжуддир платон нафақат моддий, балки идеал нарсалар ҳам борлиққа эга эканлигини фалсафа тарихида биринчи бўлиб кўрсатиб берди * шарқ мутафаккирларини фикрича, борлиқ ибн сино фикрича борлиқнинг асоси “вужуди вожиб” яъни оллоҳдир. вужуди вожиб бу биринчи моҳият. унинг мавжудлиги сабабини бошқа нарсалардан қидириш ноўрин. чунки …
3 / 150
рдан йўқ бўлмайди. оламда доимий, ўзгармас нарса йўқ, ундаги ҳамма нарса оқим ҳолида оқиб, ўзгариб боради. бир дарёга икки марта тушиш мумкин эмас. қуёш ҳар куни янги эмас,балки доим ва тўхтовсиз янгидир. борлиқ физик энг кичик қисм, атом билан тенглаштирилади. атомлар бир-бири билан бўшлиқ орқали ажралиб турадилар. бўшлиқ мавжуд эмасликка тенгдир, уни билиб бўлмайди. фақат борлиқнигина билиш мумкин. борлиқ мураккаб, чунки у хилма-хил атомлардан тузилган. 1.доимий ва ўзгармас ғоялар борлиғи; 2.ҳиссий нарсалар олами, ўткинчи олам. “ғоялар дунёси” бирламчи, “моддий дунё” иккиламчи, “ғоялар дунёси”нинг маҳсули, соясидир. “ғоялар дунёси” замон ва маконга боғлиқ бўлмай, мангу, ҳаракатсиз, ўзгармасдир. моддий дунё эса иккиламчи,предмет ва ҳодисалар макон ва замонга боғлиқ бўлиб, ўткинчи характерга эга, чунки улар вужудга келади ва йўқолади. моддий олам абадий ва у объектив характерга эга, табиат моддий асосга эга бўлган предметлар йиғиндисидан иборат бўлиб, у ҳар доим ўзгаришда ва ҳаракатда, деб таъкидлайди. ҳаракат, материя ва жисмлар бир-бирисиз мавжуд бўлмаслигини исботлайди. материя ҳаракати …
4 / 150
арактери, принциплари ва имкониятларига кўра икки турга бўлинади: 1. моҳиятидан уларнинг мавжудлиги зарурий равишда келиб чиқмайдиган нарсалар киради. булар “вужуди мумкин” деб аталади. 2. моҳиятидан мавжудлиги доимо зарурий бўлган “вужуди вожиб”, яъни зарурий вужуд киради. “вужуди мумкин” мавжуд бўлиши учун бирор сабабга муҳтождир. у бошқа нарса туфайли вужудга келади. биринчи сабабдан ташқари қолган бешта сабаб (ёки асос, босқич) “вужуди мумкин” га киради. биринчи сабаб худо бўлиб, у ягонадир. қолган бешта сабабга кўплик хосдир. форобий таълимотича, буюмлар ёки жисмлар олти турга бўлинади: 1.осмон жисмлари; 2.ақлли ҳайвон; 3.ақлсиз ҳайвон; 4.ўсимликлар; минераллар; 6.тўрт элемент: олов, ҳаво, тупроқ ва сув. тўрт элемент жисмлилик ва моддийликнинг асоси бўлиб, материянинг энг оддий турларидир. жисмларнинг қолган беш тури эса ана шу бирламчи элементларнинг турли қўшилиши натижасида вужудга келади. абу али ибн синонинг фикрича, фалсафанинг вазифаси - мавжудотни, яъни барча мавжуд нарсаларни, уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, биридан иккинчисига ўтиши даражаларини ҳар томонлама ўрганишдан иборатдир. олам яхлит …
5 / 150
ур ал-ангор”-нурларнинг нури, дея талқин этади. оламнинг борлиғи бу имконият бўлиб, худо томонидан пайдо бўлади. шунинг учун ҳам ҳақиқий борлиқ – худодир. оқибат сифатида ақли-кулл(умумий ақл) вужудга келади. кейин ундан нафси-кулл вужудга велади ва ундан эса ўз навбатида бошқа жисмлар, заррачалар пайдо бўлади. олам қаватлари жуда кўп. энг сўнггиси материя, энг юқориси фаришталар (руҳлар) дунёси мавжуд. умар хайём ўзининг “борлиқ ва бурчланмоқ ҳақида”, “борлиқ тўғрисида рисола”, “уч саволга жавоб” каби асарларида борлиқ категорияси ҳақидаги ғояларини баён этади. унинг фикрича, дунё моддий, йўқдан бор бўлмайди ва бордан йўқ бўлмайди: бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси, бизлардан на ному, нишон бўлғуси. аввал-ку йўқ едик, етмовди халал, яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси. умар хайём таъкидлашича, моддий борлиқ – мангу жараёндан иборат, у доимо ҳаракатда, бир ҳолдан иккинчи ҳолга, бир сифатдан иккинчи сифатга ўтишдан иборатдир, жонсиз табиатдан жонли табиат – ўсимлик, ҳайвонлар вужудга келади, тирик мавжудотлар эса ўлиб тупроққа айланади: тупроқни топтайди нодон оёғи, билмаски, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 150 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"borliq va rivojlanish falsafasi" haqida

онтология-борлиқ фалсафаси * борлиқ ва ривожланиш фалсафаси * онтология – фалсафанинг борлиқ муаммосини ўрганувчи асосий бўлимларидан бири, борлиқ муаммоси эса, фалсафанинг бош муаммоларидан бири. фалсафанинг пайдо бўлиши айнан борлиқ муаммосини ўрганишдан бошланган. қадимги ҳинд, хитой, антик фалсафа биринчи навбатда онтология билан қизиққан, борлиқ моҳиятини англашга ҳаракат қилган. борлиқ – бу реал мавжуд, ўз ичига барча жисмларни оладиган, барқарор, мустақил, объектив, доимий, чексиз субстанциядир. борлиқ фалсафий категориясининг мазмунини очиб берадиган қоидалар: атроф олам, предметилар, ҳодисалар реал мавжуд бўлади, у (олам) бор; атроф олам ривожланади, ички сабабга эга бўлади, ҳаракат манбаи ўзида; материя ва руҳ – ягона, лекин шу билан бирга қарама-қарши моҳиятлар, реал мавжуд. суб...

Bu fayl PPT formatida 150 sahifadan iborat (6,8 MB). "borliq va rivojlanish falsafasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: borliq va rivojlanish falsafasi PPT 150 sahifa Bepul yuklash Telegram