biliş nazariyasi

DOCX 6 sahifa 35,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
3- мавзу. билиш назарияси режа: 1. билиш ва унинг турлари. 2. илмий билиш, унинг шакллари ва усуллари. 3. фалсафий методлар. 4. билишда ҳақиқат ва амалиётнинг ўрни таянч сўзлар: билиш, гносеология, билишнинг объекти, билишнинг субъекти, билишнинг предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш, муаммо, гипотеза, назария, илмий башорат, рационал методлар, иррационал методалар, верификация, тушуниш, тушунтириш, кузатиш, тажриба, эксперимент, диалектика, метафизика, софистика, синергетика, эклектика, нигилизм, ҳақиқат, мутлоқ (абсолют) ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, догматизм, релятивизм. 1. билиш ва унинг турлари. билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат, жамиятни ва ниҳоят, ўз-ўзини ўзгартиради. билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эга. фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус соҳаси гносеология деб аталади. билиш нима? билиш …
2 / 6
н фарқланади. кундалик билиш усуллари ниҳоятда хилма-хил ва ўзига хос бўлиб, бундай билимларни системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир. ҳозирги замон ғарб социологиясида халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини ўрганувчи махсус соҳа — этнометодология фани вужудга келди. гносеология асосан назарий билиш ва унинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади. назарий билишнинг объекти, субъекти ва предметини бир-биридан фарқлаш муҳим. билиш объекти. тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва бошқаларнинг, умуман инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади. билиш субъекти. билиш билан шуғулланувчи кишилар ва бутун инсоният билиш субъекти ҳисобланади. айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам алоҳида билиш субъектларидир. илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини билишгагина эмас, балки …
3 / 6
тнинг билиш фаолияти қамраб олган билиш объектининг айрим соҳалари ва томонларидир. фаннинг ўрганиш соҳаси тобора конкретлашиб боради. табиатшунослик фанларини билиш предметига қараб ботаника, зоология, география, ихтиология ва бошқа соҳалари вужудга келгандир. тадқиқот предмети фанларни бир-биридан фарқлашга имкон берадиган муҳим белгидир. билиш даражаларини шартли равишда: қуйи, юқори ва олий даражага ажратиш мумкин. билишнинг қуйи даражаси барча тирик мавжудотларга хос бўлиб, ҳиссий билиш дейилади. ҳиссий билиш сезгилар воситасида билишдир. инсоннинг сезги аъзолари (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери сезгиси) бошқа мавжудотларда бўлгани сингари унинг нарсаларга хос хусусият, белгиларини фарқлаш, табиий муҳитга мослашиш ва ҳимояланиши учун ёрдам беради. хиссий сезги, идрок, тасаввур каби шакллардан иборат. сезги субъектга ўрганилаётган объектнинг айрим томонлари ёки хоссаларини билишга ёрдам беради, аммо ўзининг табиий чекланганлиги сабабли объектни яхлит ҳолида билишга имкон бермайди. шунинг учун билиш сезишдан идрок қилиш томон боради. идрок – у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки …
4 / 6
нча – бу тажриба маълумотларини умумлаштириш натижасидир, дунёни ўрганиш якунидир. тушунчаларнингпайдо бўлиш жараёни ўрганилаётган предметнинг бир қатор иккинчи даражали аломатлари ва хоссаларини эътиборга, ҳисобга олмаслик, уларни абстрактлаштиришдир. тушунчаларни қўшиб биз ҳукм шакллантирамиз, ҳукмларни бир-бири билан қўшиб улардан ақлий хулоса чиқарамиз. ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва муносабатларида ифодалайди. билишнинг олий даражаси интуитив билиш, қалбан билиш, ғойибона билишдир. интуитив билиш. инсоннинг оламни билиш жараёни унинг сезгилари ва онги зўр бериб ишлашини талаб қилибгина қолмасдан, унинг узлуксиз қизғин ғайришуурий фаолият кўрсатишини ҳам тақозо этади. инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир. интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради. инсон билишини турларга бўлишда интуитив билишдан фарқли равишда қадимдан ғойибона билиш ҳақида ҳам турли фикрлар …
5 / 6
ан тушунча замирида «эмпирия», яъни «тажриба» тушунчаси ётади. лекин бу билишнинг эмпирик даражаси тажрибадангина иборат деган маънони билдирмайди. илмий назариянинг зарур эмпирик базаси экспериментдир, у ҳозирги замон фани ривожининг муҳим омилига айланди. фаннинг, биринчи навбатда табииётнинг бутун тараққиёт тарихи эксперимент билан бирон-бир тарзда боғлиқдир. табииёт фанини кўпинча экспериментал фан деб атаб, бу билан унинг илгари антик ва ўрта асрлар фани доирасида мавжуд бўлган табиатни билиш усулларидан фарқини таъкидлаб кўрсатадилар. илмий билишнинг назарий даражаси. ҳар қандай назария, бу – фактларни ишончли тарзда билишгина эмас, ўрганилаётган ҳодисаларнинг эмпирик таърифигина эмас, у бу фактларни тушунтириш функциясини ҳам бажаради. гипотезалардан фарқли ўлароқ, назария тўғри ва асосли тушунтириш имконини беради. назария мавжуд ва аниқланган фактларни муайян соҳадаги қонунлар ва бошқа мавжуд алоқаларнинг мантиқан зарур оқибати сифатида тушунтиради. яъни назарияда бизни қуршаб турган ҳодисалар ва воқеаларни тасодифлар тартибсизлиги деб эмас, балки объектив зарур ва қонуниятли муносабатларнинг кўриниш ва мавжуд бўлиш шакли сифатида изоҳлаш мумкин бўлади. илмий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biliş nazariyasi" haqida

3- мавзу. билиш назарияси режа: 1. билиш ва унинг турлари. 2. илмий билиш, унинг шакллари ва усуллари. 3. фалсафий методлар. 4. билишда ҳақиқат ва амалиётнинг ўрни таянч сўзлар: билиш, гносеология, билишнинг объекти, билишнинг субъекти, билишнинг предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш, муаммо, гипотеза, назария, илмий башорат, рационал методлар, иррационал методалар, верификация, тушуниш, тушунтириш, кузатиш, тажриба, эксперимент, диалектика, метафизика, софистика, синергетика, эклектика, нигилизм, ҳақиқат, мутлоқ (абсолют) ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, догматизм, релятивизм. 1. билиш ва унинг турлари. билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожлан...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (35,2 KB). "biliş nazariyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biliş nazariyasi DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram