bilish nazariyasi, yo'nalishlari va asosiy muammolari

PPTX 42 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
ташкентская медицинская академия кафедра общественных наук №1 8-тема: диалектика как учение о развитии и методе познания. философские законы. билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари режа : билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. фалсафа тарихида билиш масалалари. билишда объект ва субъектнинг ўзаро алоқаси. билишнинг босқичлари: ҳиссий ва ақлий (мантиқий) билиш фалсафада ҳақиқат муаммоси билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган муносабатларидан бири - билишдир. инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жамиятнигина билиб қолмасдан, балки ўзини, ўзининг руҳий-маънавий дунёсини ҳам билиб боради. инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқа ҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. бунда аниқ фанлар дунёнинг турли томонларини, уларнинг қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганса, фалсафа эса инсон билишининг энг умумий томонларини, қонуниятларини ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради. аристотель кўрсатишича, алоҳида фанлар борлиқнинг айрим томонларини ўрганса, фалсафий билиш борлиқнинг энг умумий томонларини ўз …
2 / 42
қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эгалиги, фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус соҳаси — гносеология вужудга келди. «гносеология» - соф фалсафий категория. унинг номи юнонча gnosis – билим, илм ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан. сўзма-сўз маъноси - «билиш ҳақидаги таълимот (фан)», «онг ҳақидаги таълимот (фан)». фалсафий адабиётларда, шу жумладан фалсафий қомуслар ва луғатларда «гносеология» атамаси «билиш назарияси» деб таржима қилинган. гносеологиянинг вазифаси, бу кўринмас онгни идрок этиш, унинг моддий нарса ва ҳодисалар дунёси билан ўзаро алоқаларини аниқлаш, уни ўз …
3 / 42
таъкидлайди. скептизм билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунё ҳодисаларига мувофиқлигини шубҳа остига қўйганлар. таълимот фалсафада тизимни ташкил этувчи ягона асос йўқ, яъни у ўз ичида мантиқан зиддиятлидир. файласуфлар бир-бирига зид келадиган ва баб-баравар рад этилиши мумкин бўлган қоидаларни асослашлари сабабли фалсафа ҳақиқатни топа олмайди бинобарин, дунё ҳақида ишончли билимнинг бўлиши мумкин эмас. пиррон (эр. авв.365-275 й.) ҳиссий идрокни ишончли деб ҳисоблаган. объект ҳақидаги ҳар қандай даъвога унинг мазмунига зид бўлган даъвони қарама-қарши қўйиш мумкин. демак скептик узил-кесил ҳукмлардан тийилиб турмоғи лозим. кантнинг трансцендентал идеализми агностицизм дунё инсон учун «ўзида нарсалар» нинг билиб бўлмас сири бўлиб қолади «ўзида нарсаларни» принцип жиҳатидан билиб бўлмайди инсон факат «биз учун нарса» билан иш кўради. гносеология субъектнинг билиш фаолиятининг принциплари, қонуниятлари, шакллари, босқичлари ва даражаларини, шунингдек, шу принцип ва қонунлардан келиб чиқадиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. билиш субъект объектни шакллантиради, шунинг учун ҳам объектсиз субъект бўлмаганидек …
4 / 42
ди. бу жараён сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш ва энг муҳими – мантиқий мулоҳаза юритиш, тафаккур каби усулларни қамраб олади. бу воситалар ёрдамида инсон фанни ўрганади. ал-ғаззолий бундай деган: «охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга уни билиш йўлини фақат уни билишга ожизлик орқали яратиб берган зотга шарафлар бўлсин». ф.бэкон ва р.декарт билиш тўғрисидаги таълимотни бойитиб, уни субъектнинг объектга муносабати деб таърифладилар. субъект – бу билиш ҳаракатининг соҳиби бўлган шахсдир, фикрловчи «мен» дир. объект – бу субъектнинг билиш фаолияти йўналтирилган нарсадир, яъни бизни қуршаб турган бутун оламдир. юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида бирон-бир реал нарсанинг мавжудлиги тўғрисидаги масалани очиқ қолдирди. фалсафий таълимот конвенционализм илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунёнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. анри пуанкаре (1854—1912) француз математиги ва философи ҳозирги замон гносеологиясида итр билиш субъекти билан объект орасида кўпинча воситачи …
5 / 42
ташкил қилади. билишнинг объекти субъектнинг билиш доирасига кирган, унинг билиши қаратилган борликдаги аниқ нарса ва ҳодисалардир. биз одатда инсон билишини кундалик ва илмий билишларга ажратамиз. кундалик ёки оддий билиш кишиларнинг кундалик ҳаётларида борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни бевосита ўз сезги аъзолари ва тафаккурлари орқали билишдир. илмий билиш эса, борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг қонуниятларини, уларнинг моҳиятини билишдир. илмий билиш, одатда илмий тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб бориш асосида амалга ошади . инсон билиши билмасликдан билишга, аниқ бўлмаган билишлардан, тўлиқ бўлмаган, қисман билишлардан тўлиқроқ билишларга, оддий билишдан мураккаб илмий билишларга томон боришидан иборатдир. билиш шакллари ҳиссий билиш рационал билиш амалиёт идрок сезги ҳиссий билиш шакллари тасаввур сезги воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. тасаввур илгари бирон-бир ҳодиса ёки предметни идрок этган, кўрган одам уларнинг образларини ҳатто улар бизнинг сезгиларимизга таъсир этмаган тақдирда ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bilish nazariyasi, yo'nalishlari va asosiy muammolari" haqida

ташкентская медицинская академия кафедра общественных наук №1 8-тема: диалектика как учение о развитии и методе познания. философские законы. билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари режа : билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. гносеологиянинг моҳияти ва мазмуни. оптимизм. скептицизм. агностицизм. фалсафа тарихида билиш масалалари. билишда объект ва субъектнинг ўзаро алоқаси. билишнинг босқичлари: ҳиссий ва ақлий (мантиқий) билиш фалсафада ҳақиқат муаммоси билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган муносабатларидан бири - билишдир. инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жамиятнигина билиб қолмасдан, балки ўзини, ўзининг руҳий-маънавий дунёсини ҳам билиб боради. инсоннинг дунёни би...

Bu fayl PPTX formatida 42 sahifadan iborat (1,1 MB). "bilish nazariyasi, yo'nalishlari va asosiy muammolari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bilish nazariyasi, yo'nalishlar… PPTX 42 sahifa Bepul yuklash Telegram