bilingizm haqida ma'lumotlar

DOCX 22 стр. 115,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
3-мавзу: билиш назарияси (гносеология). маъруза режаси: 0. билишнинг мазмун ва моҳияти. билимнинг асосий турлари ва шакллари. билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси. 0. ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш даражаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи. 0. ҳақиқат – билиш мезони. ҳақиқатнинг асосий шакллари ва концепциялари. ҳақиқат, амалиёт ва фаолиятнинг мутаносиблиги. 0. билиш методологияси. методларнинг таснифи. ҳозирги замон методологияси. мавзуга оид таянч тушунча ва атамалар: билиш, гносеология, эмпиризм, рационализм, перцепция, аперцепция, гносеологик оптимизм, скептицизм, агностицизм, гносеологик релятивизм, билишда субъект ва объект, билиш – фаолият, билиш даражалари, ҳиссий билиш, рационаллик, тафаккур, тушунча, мулоҳаза, ақлий хулоса, эмпирик билим, илмий далил, верификация, фалсификация, кузатиш, эксперимент, назарий билим, илмий муаммо, гипотеза, назария, тамойиллар, қонунлар, категориялар, парадигма, интуиция, ижод, ҳақиқат, объектив ҳақиқат, мутлақ ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, билиш ва амалиёт, фаолият, метод, методология. 1-савол баёни: инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган муносабатларидан бири билишдир. инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жамиятнигина билиб қолмасдан, балки …
2 / 22
нг табиати ва моҳияти ҳақида турли хил таълимотлар, турли хил қарашлар ва назариялар келиб чиқди. воқеликни билишнинг фалсафий муаммолари: билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. шу боис фалсафа фанининг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус умумназарий соҳаси – билиш назарияси, яъни гносеология вужудга келди. (гносеология юнонча gnosis – билиш, билим ва logos – таълимот, фан сўзларидан келиб чиққан). гносеология ёки билиш назарияси фалсафий билимлар бўлими бўлиб, унда: · инсоннинг дунёни билиш имкониятлари; · инсоннинг ўзликни англаш жараёни; · билишнинг билмасликдан билим сари юксалиши, ривожланиши; · билимларимиз табиати ва уларнинг мазкур билимларда акс этувчи объектив воқелик билан ўзаро нисбати каби масалалар ўрганилади. моддий воқеликнинг онгда акс этиши мураккаб диалектик жараён бўлиб, бу жараёнда онгнинг ўзи кўринмайди. гносеологиянинг вазифаси онгни идрок этиш, унинг моддий нарса ва ҳодисалар дунёси билан ўзаро алоқаларини аниқлаш, уни ўз муҳокама ва тадқиқот объекти ва предметига айлантиришдан иборат. гносеологиянинг …
3 / 22
иҳатларни ҳам қамраб олади. билиш назариясининг асосий масаласи – “дунёни, ундаги буюм ва ҳодисаларни, уларнинг моҳиятини ҳаққоний билиш мумкинми?, қандай билиш мумкин?, билишнинг чегаралари борми?” каби саволларга жавоб берувчи уч асосий йўналишни фалсафада фарқлаш мумкин: гносеологик оптимизм, скептицизм ва агностицизм. биз уларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз. бир гуруҳ файласуфлар инсондан, унинг онгидан ташқари дунё мавжуд эмас, дунё фақат бизнинг онгимизда, бизнинг сезги ва идрокларимиз йиғиндиси (комплекси ёки комбинациялари)дан иборат холос. бинобарин, биз ўз сезги ва идрокларимизнигина била оламиз, дейишади. бошқа бир гуруҳ файласуфлар эса инсоннинг дунёни ва ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ била олмайди, дейишиб, инсон билишини чеклайди ёки дунёни билишни бутунлай инкор қиладилар. улардан скептицизм[footnoteref:1] таълимоти вакиллари инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтишиб ҳамма эътироф қилувчи, исбот талаб қилмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланадилар. [1: скептицизм - юнонча: skeptoma - ўзбекча: шубҳаланаман дегани] скептицизм тарафдорлари икки қоидадан келиб чиққанлар. биринчиси …
4 / 22
илиб турмоғи лозим. синопалик диоген ва секст эмпирик шунга ўхшаш ғояларни ёқлаб чиқдилар. улар билиш фаолиятида, шунингдек кундалик ҳаётда ҳам субъект ўз соғлом фикрига таянмоғи керак деб ҳисоблаганлар. ўрта асрлар даврида скептицизм ғоялари ғарбда ҳам (пьер абеляр), шарқда ҳам (aл-ғаззолий) ривож топди. масалан, ал-ғаззолий бундай деган: «охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга уни билиш йўлини фақат уни билишга ожизлик орқали яратиб берган зотга шарафлар бўлсин»[footnoteref:2]1. [2: 1 антология мировой философии. м, 1969. ч.ii. 748-б.] янги замон фалсафасида скептицизм позициясини юм изчилик билан ҳимоя қилиб чиқди. юм ташқи дунёнинг реаллигини шубҳа остига олди. фақат ўз сезгиларимизнинг реаллигига шубҳаланиш мумкин эмас, дейди шотландиялик бу мутафаккир. сезги органларининг бу таассуротлари ё уларга ташқи дунё таъсири туфайлик ёки инсон ақлининг алоҳида энергияси туфайли келиб чиқиши мумкин. бу ерда тажриба сезгиларимизнинг ҳақиқий манбаини аниқлашга ожиздир. юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида бирон-бир реал нарсанинг мавжудлиги …
5 / 22
биз учун» бу инсонни қуршаб тўрган предметлар ва ҳодисалар, шу жумладан, табиат ҳам. «нарсалар ўзида» эса булар: эркинлик, ўлмаслик, ғайритабиий кучлар, худо ва шу кабилардир. уларни инсон ҳеч қачон тўлиқ била олмайди. кант фикрича, биз биладиган нарса (феномен) ва ўз ҳолича мавжуд бўлган нарса (ноумен) мутлақо ҳар хилдир. биз ҳодисалар оламини қанчалик англамайлик, бизнинг билимимиз ўзича мавжуд нарсалардан фарқ қилади. бизнинг онгимиз, ҳиссиётимиз, тафаккуримизга боғлиқ бўлмаган нарсалар олами мавжуд ва у “нарсалар ўзида”дир. билиш жараёни “нарсалар ўзида”нинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсири остида ҳис-туйғунинг уйғонишидан бошланади. ваҳоланки, ҳис-туйғулар, тушунча ва мулоҳазалар ўз ҳолича “нарсалар ўзида” ҳақида ҳаққоний назарий билим бўла олмайди. кант ўз билиш назариясида эътиқодга ўрин қолдириш, уни мустаҳкамлаш учун ақлни танқид қилади ва чеклайди. у инсон ақлини назарий ва амалий ақлларга бўлади: амалий ақл, унингча, чекланган. унинг қарашича, инсон тажриба ва амалиёт билан ҳар қандай билимга ҳам эга бўлавермайди. инсон билишида инсоннинг тажрибасига боғлиқ бўлмаган априор (лотинча aprior сўзидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bilingizm haqida ma'lumotlar"

3-мавзу: билиш назарияси (гносеология). маъруза режаси: 0. билишнинг мазмун ва моҳияти. билимнинг асосий турлари ва шакллари. билишда субъект ва объектнинг ўзаро алоқаси. 0. ҳиссий, эмпирик, назарий, мантиқий ва интуитив билиш даражаларининг ўзаро алоқаси ва фарқи. 0. ҳақиқат – билиш мезони. ҳақиқатнинг асосий шакллари ва концепциялари. ҳақиқат, амалиёт ва фаолиятнинг мутаносиблиги. 0. билиш методологияси. методларнинг таснифи. ҳозирги замон методологияси. мавзуга оид таянч тушунча ва атамалар: билиш, гносеология, эмпиризм, рационализм, перцепция, аперцепция, гносеологик оптимизм, скептицизм, агностицизм, гносеологик релятивизм, билишда субъект ва объект, билиш – фаолият, билиш даражалари, ҳиссий билиш, рационаллик, тафаккур, тушунча, мулоҳаза, ақлий хулоса, эмпирик билим, илмий далил, вер...

Этот файл содержит 22 стр. в формате DOCX (115,6 КБ). Чтобы скачать "bilingizm haqida ma'lumotlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bilingizm haqida ma'lumotlar DOCX 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram