ҳиссий, эмпирик, назарий ва мантиқий даражаларда билишнинг ўзаро нисбати

DOC 197.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502526520_68787.doc ҳиссий, эмпирик, назарий ва мантиқий даражаларда билишнинг ўзаро нисбати режа: 1. ҳиссий билиш даражаси ва унинг шакллари. 2. хотира, хаёл ва тасаввур. 3. эмпирик билиш даражаси ва унинг шакллари. 4. назарий билиш даражаси ва унинг шакллари. 5. муаммоли вазият ва унинг аҳамияти. 6. тафаккур ва унинг моҳияти. 7. тафаккур ва борлиқнинг бирлиги. 8. тафаккурнинг асосий шакллари. 9. ҳиссий эмперик ва рационал бирлиги. 10. билишнинг эмпирик ва назарий даражаларини фарқлаш мезонлари. 11. интуитив билиш даражаси. ҳиссий билиш даражаси ва унинг шакллари. сезги аъзолари орқали олинган билим – ҳиссий билимлардир. сезги аъзолари ёки нарсаларнинг хоссаларини сезги аъзолари сезиш ва идрок этиши натижасида олинган билимҳиссий биламдир. масалан, инсон учаётган самолётни кўради ва бунинг нималигини билади. сезги ва идрок. билиш фаолиятида сезги – нарсалар айрим хоссаларининг сезги аъзолари орқали ҳис қилинган оддий образи, инъикоси, нусхаси ёки ўзига хос сурати дастлабки сезги образи ҳисобланади. масалан, аплеьсинда биз тўқ сариқ ранг, ўзига хос ҳид, таъмни …
2
ли материя ҳаракатининг мазкур шакли ва тури, масалан, электромагнит, овозли тебранишлар, кимёвий таъсирлар ва ҳоказоларнинг умумий хоссаларини акс эттиради. ҳар қандай предмет жуда кўп ҳар хил жиҳатлар ва хоссаларга эгадир. масалан, қанд бўлагини олайлик: у қаттиқ, оқ, ширин, маълум шакл, ҳажм ва вазнга эга. бу хоссаларнинг барчаси бир предметда мужассамлашган. биз бу хоссаларни алоҳида-алоҳида эмас, балки яхлит ҳолда - қанд бўлаги сифатида идрок этамиз ва тушунамиз. бинобарин, яхлит образни идрок этишнинг объектив негизини предметнинг турли жиҳатлари ва хоссалари бирлиги ва айни вақтда уларнинг кўп сонлилиги ташкил этади. сезги аъзоларига бевосита таъсир кўрсатувчи предметлар, уларнинг хоссалари ва муносабатларини акс эттирувчи яхлит образни идрок этиш деб аталади. инсоннинг идрок этиши нарсалар, уларнинг хоссалари ва муносабатларини тушуниш ва англаб етишни ўз ичига олади. бунда инсон ўзининг ҳар бир янги таассуротини мавжуд билимлар тизимига киритади. сезиш ва идрок этиш инсон ташқи дунёга амалий таъсир кўрсатиши жараёнида, меҳнатда, сезги аъзолари фаол ишлаши натижасида амалга ошади …
3
зги – объектив дунёнинг субъектив образи, деган тамойил сифатларни бирламчи ва иккиламчига механик тарзда ажратишга қарши йўналган. бу нуқтаи назардан бирламчи сифатлар (шакл, ҳажм ва ҳ.к.) нарсаларнинг объектив мавжуд хусусиятлари инъикоси ҳисобланади, иккиламчи сифатлар (ранг, овоз ва ҳ.к.) соф субъектив хусусият касб этади. айни бир сезгига нарсаларнинг ҳар хил хоссалари мос келиши мумкин: оқ ранг сезгиси кўриш доирасидаги тўлқинлар барча узунликларининг электромагнит хоссалари қоришмасини ҳам, қўшимча ранглар ҳар қандай жуфтлиги (қизил ва кўк-яшил, сариқ ва сафсар) қоришмасини ҳам акс эттиради. бундан оқ ранг тўлқин ёки нарса юзасининг объектив хоссаси сифатида қаралиши мумкин эмас, деган янглиш хулоса чиқарилади. қора ранг тўлқин хоссаси эмас: унинг шарти – кўриш доирасида нурланишнинг йўқлиги. тўлқин йўқ нарса ҳақида ахборот бера олмайди. бундан қуйидаги сохта хулоса келиб чиқади: ранг, ҳид – бу нарсаларнинг хоссалари эмас, балки бизнинг сезгиларимиздир (э.мах); «ранг» сўзи билан руҳий кечинмаларнинг муайян тоифаси белгиланади (в.оствальд). дунё эса овозсиз, бўёқлар ва ҳидлардан холи. унда …
4
ли юзага келган ва мавжуд. хотира, хаёл ва тасаввур. гарчи сезиш ва идрок этиш инсоннинг барча билимлари манбаи саналса-да, ҳиссий билиш улар билангина кифояланмайди. у ёки бу предмет инсоннинг сезги аъзоларига маълум вақт мобайнида таъсир кўрсатади. сўнгра бу таъсир барҳам топади. бироқ предметнинг образи изсиз йўқолмайди. у хотирада гавдаланади ва сақланиб қолади. бинобарин, бирон-бир нарса ҳақида у йўқолганидан кейин ҳам фикр юритиш мумкин, чунки у ҳақда муайян тасаввур қолади. юмиқ кўзлар билан ҳам биз нималарнидир тасаввур қиламиз. шундай қилиб, биз ҳақиқатга элтувчи йўл нақадар оғир эканлигини кўрамиз: у амалда жоннинг барча кучлари – хотира, ирода, тасаввур, интуиция ва ақлнинг бор кучини ишга солишни назарда тутади. масалан, хотирани олайлик. билиш ҳақида хотирасиз фикр юритиш мумкинми? албатта, йўқ: хотирасиз жон – балиқсиз тўр деган гап. бу ажойиб ҳодисасиз билишни тасаввур қилиш мумкин эмас. сезиш ва идрок этиш жараёнлари ўзидан кейин мияда «из» қолдиради. бу изларнинг моҳияти инсонга айни лаҳзада таъсир кўрсатмаётган нарсаларнинг …
5
онг илк бор ўзининг бевосита манбаидан ажралади ва нисбатан мустақил субъектив ҳодиса сифатида мавжуд бўла бошлайди. инсон нисбатан янги образларни эркин яратишга қодир. тасаввур – бу идрок этиш ва назарий тафаккур ўртасидаги боғловчи бўғин. хаёлсиз билиш мумкин эмас: у инсоннинг муҳим хоссаси. хаёл тафаккур оқимида етишмаётган кўргазмалилик ўрнини тўлдиради. хаёл кучи тажрибада (онгда) мавжуд образларни нафақат қайта чақиради, балки уларни бир-бири билан боғлайди ва шу тариқа уларни умумий тасаввурлар даражасига кўтаради. образларни қайта гавдалантириш хаёл кучи билан эркин ва бевосита кузатиш ёрдамисиз амалга оширилади. тасаввурлар пайдо бўлишининг бу шакли бундай эркин фаолият кўрсатиш қобилиятига эга бўлмаган, бироқ амалда кузатишга муҳтож бўлган ва образлар беихтиёр пайдо бўлишига йўл қўядиган оддий эслашдан шу билан фарқ қилади. эмпирик билиш даражаси ва унинг шакллари. эмпирик билим мавжуд нарсанинг бевосита эмас, балки билвосита инъикоси бўлиши мумкин. масалан, олим ўзи кўрмаётган тегишли объектнинг ҳолати ҳақида унга ахборот бераётган асбоб кўрсаткичи ёки электрокардиограмманинг электр чизиғини кўради. бошқача …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳиссий, эмпирик, назарий ва мантиқий даражаларда билишнинг ўзаро нисбати"

1502526520_68787.doc ҳиссий, эмпирик, назарий ва мантиқий даражаларда билишнинг ўзаро нисбати режа: 1. ҳиссий билиш даражаси ва унинг шакллари. 2. хотира, хаёл ва тасаввур. 3. эмпирик билиш даражаси ва унинг шакллари. 4. назарий билиш даражаси ва унинг шакллари. 5. муаммоли вазият ва унинг аҳамияти. 6. тафаккур ва унинг моҳияти. 7. тафаккур ва борлиқнинг бирлиги. 8. тафаккурнинг асосий шакллари. 9. ҳиссий эмперик ва рационал бирлиги. 10. билишнинг эмпирик ва назарий даражаларини фарқлаш мезонлари. 11. интуитив билиш даражаси. ҳиссий билиш даражаси ва унинг шакллари. сезги аъзолари орқали олинган билим – ҳиссий билимлардир. сезги аъзолари ёки нарсаларнинг хоссаларини сезги аъзолари сезиш ва идрок этиши натижасида олинган билимҳиссий биламдир. масалан, инсон учаётган самолётни кўради ва буни...

DOC format, 197.5 KB. To download "ҳиссий, эмпирик, назарий ва мантиқий даражаларда билишнинг ўзаро нисбати", click the Telegram button on the left.