ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизмининг ўзаро нисбати

DOCX 21,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540969396_72757.docx ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизмининг ўзаро нисбати режа: 1. ҳуқуқ тизимининг умумий тавсифи 2. ҳуқуқ тизими 3. ҳуқуқ нормаси 4. ҳуқуқ институти 5. ҳуқуқ тармоғи 6. оммавий ва хусусуий ҳуқуқ ҳуқуқ тизимининг умумий тавсифи жамият турли хил ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборатдир. ижтимоий муносабатлар хилма-хил бўлишига қарамасдан, айни пайтда, мазмунан муайян гуруҳларга бирлашади. улар яхлит бир ижтимоий тизимни ташкил этади. бу, ўз навбатида, ушбу муносабатлар тизимини тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларининг ҳам тегишлича гуруҳланишини, тизимли хусусиятга эга бўлишини белгилайди. ҳуқуқ тизими – ҳуқуқнинг ички тузилиши, “ички қурилиши”, таркиби бўлиб, у ҳуқуқнинг қандай қисмлардан иборат эканлигини ва қисмлар ўртасидаги муносабат ҳамда нисбат орқали ифодаланади. ҳуқуқ тизими объектив табиатга эга. бунинг маъноси шуки, мавжуд ижтимоий муносабатлар ва уларнинг реал манзараси ҳуқуқ тизимини белгиловчи омил ҳисобланади. ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши, янгиланиши ҳуқуқ тизимида ўзининг айнан аксини, аниқ ифодасини топади, шу жиҳатдан ҳар бир давлатнинг ҳуқуқ тизими шу жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг инъикоси, ифодаси ҳисобланади. …
2
и, яъни бу тизим қандай ички “қурилма”дан иборатлигини кўрсатади; – учинчидан, ҳуқуқ тизими уни ташкил этувчи юридик нормаларнинг муайян гуруҳларга бирлашишини ифодалайди; – тўртинчидан, ҳуқуқ тизимини ташкил этувчи юридик нормаларнинг ва улар бирлашган гуруҳларнинг ўзаро фарқланишини, таснифланишини кўрсатади; – бешинчидан, ижтимоий муносабатларнинг мазмуни, хусусияти ва уларнинг ўзига хослиги юридик нормаларнинг ҳам маълум даражада ихтисослашувига, соҳаларга ажралишига сабаб бўлади. ҳуқуқ тизимидаги структуравий тузилмалар ўзининг ташкилий қурилиши ва алоқаларининг мураккаблиги билан бир-биридан фарқ қилади (масалан, горизантал, вертикал, матрицали ва тўғри йўналишли алоқалар ва ҳ.к.) тараққиётнинг ҳозирги ҳолатига мос келадиган таснифга кўра, ҳуқуқ тизими – ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ тармоқлари (соҳалари)дан иборатдир. ижтимоий муносабатларнинг табиати ва мазмунидан келиб чиқиб, ҳуқуқ тизими турли ҳуқуқ соҳаларидан иборат бўлади. уларнинг ҳар бири ўзининг предметига ва ушбу предмет мазмунини ташкил қилувчи муносабатларни тартибга солувчи методи (услуби)га эга. ҳуқуқ соҳалари тузилишида нормалар, институтлар, ёрдамчи институтлар (субинститутлар) соҳа ости (подотрасли) хуқуқлар ажралиб, ўз навбатида, соҳанинг умумий ва …
3
ерига эга бўлган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракат қоидасидир. ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тузилмаси ичида бошланғич ўринда бўлиб, яхлит ҳуқуқда бўладиган ўзгаришларни ўзидан ўтказади. шу боис унинг ҳуқуқ тизимининг бошқа элементларига таъсири анча сезиларли, агар таъбир жоиз бўлса, уни ҳуқуқнинг “ўлчов бирлиги”, “бирламчи мезони” дейиш мумкин. “ҳуқуқ нормаси–яхлит ҳуқуқ тизимининг асосий ҳужайраси, бўғинидир. ҳуқуқни шакллантириш ва татбиқ қилиш жараёни, қонунчилик, барча юридик тушунчалар, ҳуқуқ тизими ва ҳатто назариянинг негизида ҳам бевосита ёки билвосита тарзда ҳуқуқ нормаси ётади”, – деганда доцент м.а. ахмедшаева тўла ҳақли. ҳар бир ҳуқуқий норма давлат ва жамият томонидан муҳим бўлган муайян турдаги аниқ ижтимоий муносабатни тартибга солишга йўналтирилган бўлади. ҳар бир норма ўзида бирон-бир хатти-ҳаракат, хулқ-атвор қоидасини, муайян юриш–туриш моделини ифодалайди. масалан, конституциянинг 51-моддасига биноан, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. ушбу ҳуқуқий норма фуқароларнинг давлат ва жамият олдидаги бурчини адо этиб, умум манфаатига хизмат қиладиган бюджет маблағлари заҳирасини ташкил этишга ўз хиссасини қўшиши ҳақидаги …
4
й тизим эканлиги моҳиятига бориб тақалади. ҳуқуқ институти ҳуқуқий нормаларнинг алоҳида гуруҳи бўлиб, у ижтимоий муносабатларнинг муайян турини тартибга солади. одатда, ҳуқуқ институти ҳуқуқий нормаларнинг унча катта бўлмаган барқарор гуруҳи бўлиб, у ижтимоий муносабатларнинг мазмун жиҳатдан яқин турини тартибга солишга хизмат қилади. демак, агар ҳуқуқий норма ҳуқуқий материянинг бирламчи элементи бўлса, ҳуқуқ институти эса унинг дастлабки ҳуқуқий умумлашмасидир. ҳар бир тармоқ ўз ичига ўзаро яқин бўлган бир қатор институтларни қамраб олади ва улар тармоқнинг таркибий қисми, бўлаги, бўғини сифатида намоён бўлади. айни пайтда, ҳуқуқ институтлари муайян мустақилликка эга, чунки улар маълум даражада мустақил масалаларни тартибга солади. ҳуқуқ институтига бирлашувчи нормалар худди уларнинг асосини ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар сингари турдош, ўзаро мазмунан бир йўналишдаги нормалар бўлиши лозим. улар маълум бир ҳуқуқ соҳасининг ичида алоҳида тоифани ташкил этади. институт – соҳанинг (тармоқнинг) таркибий бўғини, яъни тизимнинг элементи каби хусусиятларга эга бўлади. ҳуқуқ институтларига мисол қилиб, маъмурий ҳуқуқда–мансабдор шахс институти; фуқаролик ҳуқуқида – …
5
аш институтлар), ҳамда оддий ва мураккаб(комплекс-мажмуавий), регулятив (тартибга солувчи), қўриқловчи ва таъсис этувчи (мустаҳкамловчи) ҳуқуқ институтларига ажралади. ҳуқуқ тармоғи – бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар ва ҳуқуқ институтларининг умумий мажмуи. ҳуқуқ тармоғи ҳуқуқни тизимлашнинг анча юқори даражаси ҳисобланади ва у маълум яхлитлик ва мустақиллик билан тавсифланади. таъкидлаш лозимки, баъзи ўқув-илмий адабиётларда ҳуқуқ тизимининг юқорида кўрсатиб ўтилган тузилмавий элементларидан ташқари яна ҳуқуқ тармоқчаси (кичик тармоқ–подотрасль) ва субинститутлар ҳам ажратилади. ҳуқуқ тизимида тармоқларнинг ажралиб чиқишига асос бўлиб, унга бўлган объектив зарурат ҳисобланади, давлат эса бу заруратни ўз вақтида англаб, уни расмийлаштиради, холос. тармоқ қонун чиқарувчи орган томонидан ўйлаб топилмай, балки ижтимоий ва амалий эҳтиёж маҳсули сифатида шаклланади. ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу соҳасининг мазмун ва сифат жиҳатидан турдошлиги муайян ҳуқуқ тармоғининг алоҳида мустақил шаклланишини тақозо этади, шу боис у ёки бу ҳуқуқ тармоғининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳуқуқий тартибга солишга муҳтож бўлган ижтимоий муносабатларнинг тегишли соҳаси мавжуд ёки мавжуд …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизмининг ўзаро нисбати"

1540969396_72757.docx ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизмининг ўзаро нисбати режа: 1. ҳуқуқ тизимининг умумий тавсифи 2. ҳуқуқ тизими 3. ҳуқуқ нормаси 4. ҳуқуқ институти 5. ҳуқуқ тармоғи 6. оммавий ва хусусуий ҳуқуқ ҳуқуқ тизимининг умумий тавсифи жамият турли хил ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборатдир. ижтимоий муносабатлар хилма-хил бўлишига қарамасдан, айни пайтда, мазмунан муайян гуруҳларга бирлашади. улар яхлит бир ижтимоий тизимни ташкил этади. бу, ўз навбатида, ушбу муносабатлар тизимини тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларининг ҳам тегишлича гуруҳланишини, тизимли хусусиятга эга бўлишини белгилайди. ҳуқуқ тизими – ҳуқуқнинг ички тузилиши, “ички қурилиши”, таркиби бўлиб, у ҳуқуқнинг қандай қисмлардан иборат эканлигини ва қисмлар ўртасидаги муносабат ҳамда нисб...

Формат DOCX, 21,3 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизими билан қонунчилик тизмининг ўзаро нисбати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси ҳуқуқ т… DOCX Бесплатная загрузка Telegram