ўзбекистон республикаси конституцияси

PDF 4 стр. 53,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
ўзбекистон республикаси конституциявий қонуни ўзбекистон республикаси конституцияси тўғрисида 1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган ўзбекистон республикасининг конституциясига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 134-модда, № 5, 200-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, № 2, 139, 140-моддалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг қуйидаги янги таҳрири тасдиқлансин: «ўзбекистон республикаси конституцияси муқаддима биз, ўзбекистоннинг ягона халқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб, демократия, эркинлик …
2 / 4
, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда, ушбу конституцияни қабул қиламиз ва эълон қиламиз. биринчи бўлим. асосий принциплар i боб. давлат суверенитети 1-модда. ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. давлатнинг «ўзбекистон республикаси» ва «ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. 2-модда. давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. 3-модда. ўзбекистон республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий- ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. 4-модда. ўзбекистон республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. 5-модда. ўзбекистон республикаси қонун …
3 / 4
қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. 8-модда. ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, ўзбекистон республикасининг фуқаролари ташкил этади. 9-модда. жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади. ўзбекистон республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. 10-модда. ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган ўзбекистон республикаси олий мажлиси ва президенти иш олиб бориши мумкин. жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас. 11-модда. ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. 12-модда. ўзбекистон республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас. 4 13-модда. ўзбекистон республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. демократик ҳуқуқ ва эркинликлар конституция ва қонунлар билан …
4 / 4
еспубликасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ўзбекистон республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади. давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар. 16-модда. ушбу конституциянинг бирорта қоидаси ўзбекистон республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. ўзбекистон республикасининг қонунлари ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари ўзбекистон республикасининг конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. 5 iv боб. ташқи сиёсат 17-модда. ўзбекистон республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади. …
5 / 4
итуцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. ўзбекистон республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. 20-модда. ўзбекистон республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир. инсоннинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. 6 инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси конституцияси"

ўзбекистон республикаси конституциявий қонуни ўзбекистон республикаси конституцияси тўғрисида 1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган ўзбекистон республикасининг конституциясига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 2003 йил, № 3–4, 27-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 134-модда, № 5, 200-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, № 2, 1...

Этот файл содержит 4 стр. в формате PDF (53,0 КБ). Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси конституцияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси констит… PDF 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram