узбекистон республикасининг конституцияси мукаддима

DOC 213.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350033372_12247.doc ўзбекистон республикасининг конституцияси ўзбекистон республикасининг конституцияси муқаддима ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида ўзбекистон республикасининг мазкур конституциясини қабул қилади. биринчи бўлим. асосий принциплар i боб. давлат суверенитети 1-модда. ўзбекистон — суверен демократик республика. давлатнинг «ўзбекистон республикаси» ва «ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. 2-модда. давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. 3-модда. ўзбекистон республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. ўзбекистоннинг …
2
стон республикаси конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. 8-модда. ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, ўзбекистон республикасининг фуқаролари ташкил этади. 9-модда. жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. 10-модда. ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика олий мажлиси ва президенти иш олиб бориши мумкин. жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас. 11-модда. ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. 12-модда. ўзбекистон республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. ҳеч қайси мафкура давлат …
3
офиқ иш кўрадилар. 16-модда. мазкур конституциянинг бирорта қоидаси ўзбекистон республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. iv боб. ташқи сиёсат 17-модда. ўзбекистон республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин. иккинчи бўлим. инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари v боб. умумий қоидалар 18-модда. ўзбекистон республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун …
4
атъи назар, ҳамма учун тенгдир. қорақалпоғистон республикасининг фуқароси айни вақтда ўзбекистон республикасининг фуқароси ҳисобланади. фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади. 22-модда. ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. 23-модда. ўзбекистон республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. улар ўзбекистон республикасининг конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар. vii боб. шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар 24-модда. яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. 25-модда. ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас. 26-модда. жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб …
5
рлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин. 30-модда. ўзбекистон республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим. 31-модда. ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. viii боб. сиёсий ҳуқуқлар 32-модда. ўзбекистон республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. 33-модда. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "узбекистон республикасининг конституцияси мукаддима"

1350033372_12247.doc ўзбекистон республикасининг конституцияси ўзбекистон республикасининг конституцияси муқаддима ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида ўзбекистон республикасининг мазкур конституциясини қабул қилади. биринчи бўлим...

DOC format, 213.0 KB. To download "узбекистон республикасининг конституцияси мукаддима", click the Telegram button on the left.