узбекистон республикаси конунчилик хокимиятидаги изчил ислохатлар - икки палатали парламентга утиш зарурияти

DOC 208,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663271146.doc ўзбекистон республикаси қонунчилик ҳокимиятидаги изчил ислоҳотлар –икки палатали парламентга ўтиш зарурияти режа 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий зарурияти 2. ўзбекистоннинг икки палатали парламенти - изчил ислоҳотлар самараси 3. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенати – янги ҳуқуқий институт сифатида 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби. парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий зарурияти парламентаризмнинг такомиллашиб ва мустаҳкамланиб бориши умумжаҳон тенденцияси ҳисобланади. парламент ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари унинг олий вакиллик ва қонун чиқарувчи орган сифатидаги табиатининг ўзида мавжуддир. бугунги кунда деярли барча демократик мамлакатлар учун хос бўлган хусусият шуки, парламент ўз вазифасини қанчалик самарали бажарса ва ҳокимиятлар бўлиниши тизимида кучлироқ мавқега эга бўлса, ҳуқуқий давлат ва унинг қонунчилик тизими шунчалик самаралироқдир. икки палатали парламент ғояси ҳокимиятлар бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимига жуда яқин туради, фарқ фақат шундаки, бунда гап вакиллик ва қонунчилик ҳокимиятининг олий органи сифатида парламентнинг ўз …
2
абаби - давлатнинг федератив тузилишидадир, дейиш тўғри бўлмайди. икки палатали тизим федератив давлатлар пайдо бўлишидан бирмунча аввал юзага келган ва унинг илдизлари узоқ тарихга эга» . у xiii аср охирларида лордлар палатаси таъсис этилган англияни тарихий мисол тариқасида келтиради. аслида «юқори палата асло федерация субъектларини ифодалаш учун пайдо бўлмаганлигини» кўрсатиб ўтар экан, л.в.смирнягин ҳам айни шу фикрни билдиради. у ҳам буюк британиядаги лордлар палатасини қуйи палата фаолиятига хос бўлган кескинлик ва шошма-шошарликни юмшатишга қаратилган аристократлар мажлиси сифатида юқори палатанинг тимсоли деб ҳисоблайди. унинг ва бошқа кўпгина давлатшуносларнинг фикрича, юмшатиш - юқори палатанинг бош вазифасидир, ваҳоланки минтақавий ҳокимиятларнинг вакиллиги келиб чиқиши бўйича ҳам, аҳамияти жиҳатидан ҳам иккинчи вазифадир. «қонун ижодкорлигини секинлатиш, парламент аъзоларини муаммолар ичига чуқурроқ кириб боришга мажбур қилиш, узоқ йилларга мўлжалланган қонунларни қабул қилишда ўткинчи мулоҳазалар таъсирини камайтириш -бу юқори палатанинг минтақавий ҳокимиятлар вакиллиги вазифаси билан унчалик умумийликка эга бўлмаган энг муҳим вазифасидир» . бу вазифа юқори палатани шакллантиришга …
3
нг - маслаҳатчилар палатасининг ветосини бартараф қилиш имкониятини яратадиган ваколатлар берилган. ҳукумат фақат қуйи палата олдида жавобгардир . аристократик вакиллик ёки молиявий намояндалар вакиллиги йўли билан парламентнинг консерватив вазифаси таъминланиши ўзининг классик кўринишида фақат буюк британияда (лордлар палатаси) ва қисман канадада сақланиб қолган . бироқ айни шу буюк британияда 1911 ва 1949 йилги иккита ҳужжат лордлар палатасининг қонунчилик соҳасидаги ҳуқуқларини анча чеклаб қуйган . яқинда тони блэр ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан ислоҳот ўтказилиб, бу, бир томондан, валиахд пэрлар сони камайишига, иккинчи томондан, лордлар палатаси таркибида ҳам, юқори палата ваколатларида ҳам туб ўзгаришларга олиб келди . ҳозирда юқори палата турғун (консерватив) элементининг таъминланиши кўпроқ демократик шаклга эга. мазкур ҳолат юқори палатани шакллантиришнинг алоҳида тартибида, қонунчилик, назорат, ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида юқори палаталар ваколатини қонун йўли билан белгилашнинг асосий йўналишларида намоён бўлмокда. қонунчилик соҳасида юқори палаталар, масалан, россия, ақш, швейцария ёки италияда бўлгани сингари ўз мавқеи жиҳатидан қуйи палаталар …
4
атларда, масалан бельгия ва японияда юқори палаталар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида маслаҳат овози ҳуқуқида иштирок этишлари ёки, нидерландияда бўлгани сингари, қуйи палата томонидан қабул қилинган қонунларнинг «сифатини назорат қилиш» деб аталувчи жараёнда иштирок этишлари мумкин. кўпинча юқори палаталар қуйи палатада қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. айрим давлатларда юқори палатанинг ваколати соҳасига кирмайдиган қонунчилик соҳалари белгилаб қуйилган. масалан, ҳиндистон ва австрияда юқори палаталар давлат молиясини тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этмайди . россияда регламент қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга юқори палатани жалб этиш мажбуриятини қуйи палата зиммасига юкламайди. агар бу амалиётда бўлса ҳам расмий мулоҳазалардан кўра, кўпроқ таркиб топган анъанага мувофиқ булади. россиялик мутахассисларнинг ўз фикрига кўра, юқори палатага қуйи палатадан қонун лойиҳаси эмас, балки қонун келиб тушиш ҳолатининг ўзи (гарчи қонунга айланиш учун ҳужжат ҳали юқори палатада ҳамда мамлакат президенти томонидан маъқулланиши керак бўлса ҳам) юқори палата учун хос ва одатий хусусиятдир: «шу аснода федерация кенгашининг ҳам …
5
тажрибаси» китоби тузувчилари парламент текшириши назоратнинг энг самарали шакли эканлигини қайд этганлар. бундай ҳуқуққа иккала палата эга бўлган ақш мисол қилиб келтирилган. конгресс томонидан тузилган қўмиталар ва комиссиялар зарур ҳужжатлар ва материалларни талаб қилишга, исталган шахсни, шу жумладан президентни ҳам, чақирув қоғози орқали ўтказиладиган эшитишларга жалб этишга, гувоҳ сифатида сўроқ қилишга ҳақлидир ва ҳоказо. чақирув бўйича келмаслик суд таъқибига сабаб бўлиши мумкин. сенат ёки вакиллар палатасининг қарорига биноан муайян шахсларга тегишли иш судга оширилиши мумкин. бюджет ажратмаларини қисқартириш санкция (жазо чораси) сифатида қўлланилиши мумкин. мазкур китоб тузувчилари ёзганидек, парламент текшириши, бу ижро этувчи ва суд ҳокимияти, мансабдор шахслар устидан, конституция ва қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратнинг олий шаклидир . ишончсизлик вотуми асосан қуйи палата томонидан эълон қилинади. бундан шундай ҳуқуққа эга бўлган италия сенати камдан-кам истиснодир. юқори палаталар аксарият ҳолларда конституциявий судга сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. ваҳоланки ҳисоб палатаси воситасида ҳисобварақларни ва молиявий ишлар юритилишини назорат қилиш ташаббуси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикаси конунчилик хокимиятидаги изчил ислохатлар - икки палатали парламентга утиш зарурияти" haqida

1663271146.doc ўзбекистон республикаси қонунчилик ҳокимиятидаги изчил ислоҳотлар –икки палатали парламентга ўтиш зарурияти режа 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий зарурияти 2. ўзбекистоннинг икки палатали парламенти - изчил ислоҳотлар самараси 3. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенати – янги ҳуқуқий институт сифатида 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби. парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий зарурияти парламентаризмнинг такомиллашиб ва мустаҳкамланиб бориши умумжаҳон тенденцияси ҳисобланади. парламент ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари унинг олий вакиллик ва қонун чиқарувчи орган сифатидаги табиатининг ўзида мавжуддир. бугунги к...

DOC format, 208,0 KB. "узбекистон республикаси конунчилик хокимиятидаги изчил ислохатлар - икки палатали парламентга утиш зарурияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.