узбекистон республикаси мда, узбекистон республикаси ксох мда хужжатларидан фойдаланиш

DOC 97,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402742421_42992.doc www.arxiv.uz ўзбекистон республикаси мда, ўзбекистон республикаси ксоҳ мда ҳужжатларидан фойдаланиш режа: 1. архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш. 2. «ўзархив» агентлигининг асосий вазифаларидан 3. архив ташкилотларинннг режаси ва ҳисоботи. кадрлар билан ишлаш. архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш. республика архив ташкилотлари тизимига архив ишини бошқариш органлари, давлат архивлари ва ташкилот, муассаса, корхоналар архивлари киради. идоравий архивлар ўз навбатида давлат ва нодавлат идоралар архивига бўлинади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги "ўзархив" агентлиги ўзбекистон республикаси архив ишининг бошқаришни давлат ваколатли органи ҳисобланади. жойларда қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар архив ишлари ҳудудий бошқармалари ташкил қилинган. бошқармалар бошлиқлари "ўзархив" агентлиги томонидан тайинланади. архив иши ҳудудий бошқармалари молиявий, хўжалик жиҳатдан маҳаллий ҳокимият органларига бўйсунади. улар «ўзархив» агентлигидан ташкилий-методик кўрсатмалар олади ва унга ҳисобот беради. «ўзархив» агентлиги ўзбекистон республикаси миллий архив фонди (ўзр маф) ҳужжатларини бошқаради. у жамият ва фуқаролар манфаатлари йўлида ўзр маф республика халқининг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ҳужжатли ёдгорликларини бутлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва …
2
арини бошқариш, архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий ва методик ишларини ташкил этиш, архив иши соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор иш тажрибасини, илмий тадқиқотлар, фан-техника ютуқлари натижаларини архив муассасаларини иш амалиётига жорий этиш ҳам агентликнинг муҳим вазифалари қаторига киради. «ўзархив» агентлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ ўзр маф ҳужжатларининг давлат архивларида бутланиши ва сақланишини ташкил этади, уларнинг давлат архивларида рўйхатдан ўтказилишини назорат қилади, марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисобини юритади. шунингдек, ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматдорлигини экспертиза қилишни ташкил этади. ташкилотлар томонидан архив иши бўйича фондларни шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминлаш ҳамда иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш талаблари бажарилишини текширади. архив ҳужжатларини, маълумотнома, ахборот адабиётларини нашр этишни амалга оширади. нодавлат архивлари мулкдорларига ушбу архивларнинг ҳужжатларини бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ёрдам кўрсатади. халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиши бўйича ишида қатнашади, чет эллардаги ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлашни ва уларни қайтариб олиб келишни ташкил этади. "ўзархив" агентлиги ҳайъати ўз тизимидаги …
3
т архивларининг асосий вазифаси архивни ҳужжатлар билан бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш. давлат архивлари қаторига марказий. вилоят архивлари, уларни филиаллари, тошкент шаҳар архиви киради. давлат архивлари ўзининг асосий вазифаларини бажариш жараёнида хилма-хил ишларни амалга оширади. давлат архивларини алоҳида қимматли ҳужжатлар билан режали бутлашни таъминлаш мақсадида ташкилотларнинг идоравий архивларини ва иш юритишни назорат қилади. ҳужжатларни сақлашни таъминлашга катта эътибор беради. давлат архивлари архившунослик, ҳужжатшунослик илмий муаммоларини тадқиқ қилиш, ҳужжатларни эълон қилиш, илмий ахборот ишлари билан шуғулланади. «ўзархив» агентлигининг асосий вазифаларидан яна бири давлат архивлари ва жойлардаги бошқарув органларига раҳбарлик қилиш ҳисобланади. бу вазифани бажариш учун ўз қарамоғидаги ташкилотларни текширувчи махсус бўлимлар ташкил қилинган. архив иши бўйича муҳим масалалар «ўзархив» агентлиги ҳайъати мажлисида муҳокама қилинади. ҳайъат қарори ўз тасарруфидаги ташкилотларга бажарилиши шарт бўлган агентлик бош директори буйруғи сифатида эълон қилинади, қарамоғидаги ташкилотларга «ўзархив» агентлиги фақат буйруқ, йўриқнома, кўрсатмалар юбориш билан чекланиб қолмайди. у ишнинг боришини доимо назорат қилиб туради. хато …
4
тининг раҳбар органи (қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоят, тошкент шаҳар ҳокимияти)га текшириш натижалари ҳақида ахборот беради ва бу органлар текшириш натижаси бўйича архив ташкилоти ишини яхшилаш тўғрисида қарор қабул қилади ва архив ишини яхшилаш бўйича тадбирлар белгилайди. давлат архивининг муҳим вазифаси - идоравий архивларни ва ташкилотларда иш юритишдаги ҳужжатларнинг ташкил этилишини назорат қилиш, уларга ташкилий методик ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. ҳокимият органлари идоравий архивлар ва иш юритиш аҳволини текширишда архив ишини бошқарув органлари ҳам иштирок этади ёки ўзи мустақил текширади. идоравий архивлар. улар ташкилотларда ҳужжатлар сақланишини таъминлаш, ҳисобини олиш, ҳужжатлардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш учун ташкил қилинади. идоравий архив ўз фаолиятида республика ҳукуматининг қарор ва фармойишларига, «ўзархив» агентлиги низомлари, йўриқномалари ва қоидаларига амал қилади. идоравий архив ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ишлайди ва ўз фаолияти ҳақида унга ҳисобот бериб туради. идоравий архив таркибига ташкилот таркибий бўлимлари ва унга бевосита бўйсунадиган бўлинмаларнинг, агар уларга амалий жиҳатдан архив ташкил этиш эҳтиёжи …
5
кўрсатади. ҳужжатларни давлат томонидан сақлаш учун тайёрлайди ва ўзр маф тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда давлат архивига топширади. айрим идоравий архивлар вазирлар маҳкамаси рухсати билан ўз ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқини олганлар. ана шундай ҳуқуқни олган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари рўйхати ўзбекистон вазирлар маҳкамаси қарори билан тасдиқланган. улар қуйидагилар: мудофаа вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона қўмитаси, фанлар академияси, давлат геология фонди, гидрометеореология бош бошқармаси, давлат стандартлари тармоқ фонди, картография-геодезия фонди, маданият ишлари вазирлигининг музейлари ва кугубхоналари қўлёзма фондлари. идоравий архивлар давлат архивларига ўхшаш айрим вазифаларни бажаради. бу архивларни давлат архивларидан уларнинг ҳужжатларининг тор доираси ва ҳужжатларни вақтинча сақлаши ажратиб туради. улар иш юритишда йиғмажилдлар номенклатурасини тузишда, йиғмажилдларни шакллантиришда методик ёрдам беради, ташкилотлар бўлимларида уларнинг сақланишини ва ҳужжатларни архивда сақлаш учун тайёрланишини назорат қилади. идоравий архивлар иш юритишда ҳужжатларни доимий сақлашга танлаб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикаси мда, узбекистон республикаси ксох мда хужжатларидан фойдаланиш" haqida

1402742421_42992.doc www.arxiv.uz ўзбекистон республикаси мда, ўзбекистон республикаси ксоҳ мда ҳужжатларидан фойдаланиш режа: 1. архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш. 2. «ўзархив» агентлигининг асосий вазифаларидан 3. архив ташкилотларинннг режаси ва ҳисоботи. кадрлар билан ишлаш. архив ташкилотларини бошқаришни ташкил қилиш. республика архив ташкилотлари тизимига архив ишини бошқариш органлари, давлат архивлари ва ташкилот, муассаса, корхоналар архивлари киради. идоравий архивлар ўз навбатида давлат ва нодавлат идоралар архивига бўлинади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги "ўзархив" агентлиги ўзбекистон республикаси архив ишининг бошқаришни давлат ваколатли органи ҳисобланади. жойларда қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар архив ишлари ҳудуди...

DOC format, 97,0 KB. "узбекистон республикаси мда, узбекистон республикаси ксох мда хужжатларидан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.