uzbekiston respublikasi temir yo'llari ustavi

DOC 52 стр. 443,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 52
устав page 44 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарорига илова ўзбекистон республикасининг темир йўли устави i боб. умумий қоидалар 1. ўзбекистон республикасининг темир йўли устави темир йўлнинг, темир йўл транспортидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради, ташувлар ҳажми истиқболини белгилаш ва уни бажариш, темир йўл транспортида ташиш учун шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартибини, йўловчилар, юклар, багаж ва почта ташишнинг асосий шартларини, темир йўл шоҳобчаларидан фойдаланиш бўйича асосий қоидаларни, шунингдек, темир йўл ҳамда унинг корхоналари билан юк жўнатувчилар, юк олувчилар ва йўловчиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. мазкур устав умумий фойдаланишдаги темир йўллар орқали йўловчилар, юклар, багаж ва почтани ташишга, шу жумладан темир йўл шоҳобчаларида ортиладиган ва тушириладиган юкларни ташишга тааллуқлидир. устав темир йўл учун ҳам, юк жўнатувчилар ва юк олувчилар, йўловчилар ва темир йўл транспорти хизматларининг бошқа фойдаланувчилари учун ҳам мажбурий кучга эга. 2. қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга …
2 / 52
оширилади ва темир йўл транспорти бўйича давлат бошқарувини амалга ошириш учун ваколатланган органнинг ваколатига киради; ташкилотлар – ўзбекистон республикаси вазирликлари ва идораларининг корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа юридик шахслар; темир йўл станцияси – умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг поездлар ва бошқа транспорт воситалари билан технологик операцияларни (қабул қилиш ва жўнатиш, манёврга оид ишлар ва ҳ.к.), шунингдек, юклар ва багажни қабул қилиш ва топшириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни амалга оширувчи бўлинмаси; умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти – ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаатига кўра транспорт ишларини бажариш мажбуриятига асосланган транспорт ишлари ва хизматларини амалга оширувчи темир йўл транспорти; темир йўл бўлинмалари – темир йўл транспорти тармоғининг муайян минтақаларида йўловчилар, юклар ва багажни ташишни амалга оширувчи, шунингдек, бошқа транспорт ишларини бажарувчи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатувчи корхоналар; қўл юки – ўровининг хили ва туридан қатъи назар ўзининг ўлчамлари ва оғирлиги бўйича (учта ўлчов йиғиндиси …
3 / 52
жариш учун махсус ажратилган участкалари; умумий фойдаланишда бўлмаган жойлар – темир йўл станцияси ҳудудида махсус ажратилган ва темир йўл корхоналари томонидан юк жўнатувчилар, юк олувчиларга юклар ва багажни ортиш, тушириш ва сақлаш бўйича операцияларни бажариш учун вақтинчалик берилган ёпиқ омборхоналар, майдончалар ва бошқа иншоотлар, шунингдек, темир йўл станцияси ҳудудидан ташқарида жойлашган, темир йўлга ва унинг корхоналарига қарашли бўлмаган тегишли объектлар; ташиш ҳужжатлари – юклар, йўловчилар, багаж, юк-багажни ташиш ва ҳаракатдаги таркиб учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар (юк хати, йўл қайдномаси, жўнатиладиган юк хати, жўнатиладиган қайднома, йўл ҳужжати (чипта), багаж кви​танцияси, юк-багаж квитанцияси); транспорт темир йўл юк хати (юк хати) – белгиланган шаклдаги асосий ташиш ҳужжати. юк хати юк жўнатувчи билан темир йўл корхонаси ўртасида учинчи тараф – юк олувчи фойдасига юкни ташиш учун тузиладиган шартноманинг мажбурий шакли ҳисобланади ва бутун ҳаракатланиш йўлида юк билан бирга бўлади; темир йўл шоҳобчалари – бир ёки бир неча корхоналарга транспорт хизмати кўрсатиш учун мўлжалланган темир йўллар; …
4 / 52
шиш шартларини ўзида мужассам этган норматив-ҳуқуқий ҳужжат; тариф қўлланмаси – тизимлаштирилган нашр бўлиб, унда белгиланган тартибда тасдиқланган умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида юклар, йўловчилар, багаж, юк-багажни ташиш тарифлари, қўшимча ишлар ва хизматлар ставкалари ва улар учун мажбурий тўлов, уларни ҳисоблаш ва қўллаш тартиби, шунингдек, бажариладиган юк ва йўловчи операцияларини кўрсатган ҳолда темир йўл станцияларининг рўйхатлари чоп этилади; тижорат ҳужжати – темир йўл томонидан юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ расмийлаштириладиган ва юкнинг ҳолатини, унинг оғирлигини ёки вагондаги (контейнердаги) ўринлар сонини ҳамда юкнинг ташиш ҳужжатларига мос келишини текшириш натижаларини қайд қилувчи белгиланган шаклдаги ҳужжат; универсал вагонлар – хусусиятларига кўра турлича бўлган юкларни ташиш учун мўлжалланган асосий хилдаги вагонлар (ёпиқ вагонлар, ярим вагонлар ва платформалар); ихтисослаштирилган вагонлар – махсус конструкцияга эга бўлган ва юкларнинг бир ёки бир неча гуруҳларини ташиш учун мўлжалланган турли хилдаги вагонлар (цистерналар, хопперлар, минерал ташувчилар, бункер ярим вагонлар, изотермик вагонлар ва ҳ.к.); махсус цистерналар – муайян турлардаги юкни ташиш учун …
5 / 52
кспедиторлик хизмати – юкни жўнатиш ва олиш жараёнини ташкил қилиш, шунингдек, транспорт экспедицияси шартномасига мувофиқ юк ташишга даҳлдор бўлган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ транспорт хизматининг тури; экспедитор – транспорт-экспедиторлик хизматини кўрсатиш юзасдан тузилган шартномага мувофиқ темир йўл транспорти орқали юкларни ташиш ишлари мажмуининг бажарилишини ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс; ташиш мосламалари – юкни маҳкамлаш ва унинг бутун ҳаракатланиш йўлида бутлигини таъминлаш учун мўлжалланган кўп марта фойдаланиладиган мосламалар ва қурилмалар. ташиш мосламалари жумласига тагликлар, кассеталар, строплар, турникетлар, турникет қурилмалар, қалқонсимон тўсиқлар, брезентлар, пирамидалар, кўп айлантириб ўраладиган маҳкамлаш воситалари: боғловлар, тортқичлар, скобалар, устунлар, қистирмалар ва ҳ.к. киради. 4. темир йўл транспорти корхоналари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар – юк жўнатувчилар, юк олувчилар юкларни ташиш чоғида давлатнинг иқтисодий манфаатларига қатъий риоя қилишлари, ташиладиган юклар ҳажми истиқболининг умуман ва юкнинг ҳар бир тури бўйича тўлиқ ва бир маромда бажарилишини, ҳаракатдаги таркибдан оқилона фойдаланишни, поездлар ҳаракатининг хавфсизлигини, темир йўл вагон паркининг бутлигини ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 52 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uzbekiston respublikasi temir yo'llari ustavi"

устав page 44 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарорига илова ўзбекистон республикасининг темир йўли устави i боб. умумий қоидалар 1. ўзбекистон республикасининг темир йўли устави темир йўлнинг, темир йўл транспортидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради, ташувлар ҳажми истиқболини белгилаш ва уни бажариш, темир йўл транспортида ташиш учун шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартибини, йўловчилар, юклар, багаж ва почта ташишнинг асосий шартларини, темир йўл шоҳобчаларидан фойдаланиш бўйича асосий қоидаларни, шунингдек, темир йўл ҳамда унинг корхоналари билан юк жўнатувчилар, юк олувчилар ва йўловчиларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. мазкур ус...

Этот файл содержит 52 стр. в формате DOC (443,5 КБ). Чтобы скачать "uzbekiston respublikasi temir yo'llari ustavi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uzbekiston respublikasi temir y… DOC 52 стр. Бесплатная загрузка Telegram