ўзбекистон республикаси темир йўл устави – юк ва тижорат ишларининг ҳуқуқий асоси

DOC 75,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403838208_47453.doc ўзбекистон республикаси темир йўл устави – юк ва тижорат ишларининг ҳуқуқий асоси режа: 1. темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари; 2. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси; 3. “темир йўл транспорти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни; 4. ўзбекистон республикаси темир йўл устави; 5. уставга мувофиқ нашр қилинадиган норматив ҳужжатлар. темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари темир йўл транспорти юкларни, йўловчиларни, багаж ва юк багажларни ташишни амалга ошириш пайтида юк жўнатувчилар, юк олувчилар, йўловчилар, жисмоний ва юридик шахслар, бошқа турдаги транспорт ва транспорт воситаларининг мулкдорлари билан муайян ҳуқуқий муносабатларга киришади. бу ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади: - ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси (қуйида фуқаролик кодекси деб юритилади); - “темир йўл транспорти тўғрисида” ги ўзбекистон республикаси қонуни; - ўзбекистон республикаси темир йўл устави; - темир йўл транспортида юкларни ташиш қоидалари; - темир йўл транспортида йўловчи, багаж ва юк багажларни ташиш қоидалари; - темир йўл транспортида юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг техник шартлари. …
2
ам чиққанлиги ва уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун ташувчининг жавобгарлиги, юк ташишга нисбатан талаб ва даъволар ва бошқа шу каби ҳуқуқий нормалар берилган. лекин бу бобнинг мазкур моддаларида келтирилган қоидалар йўловчи, багаж ва юк ташишларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солишда етарли эмас, ташиш жараёнининг ўзига хос махсуслигини акс эттира олмайди. шунинг учун фуқаролик кодекси 709-моддасида, ташишнинг умумий шартлари ушбу кодекс, транспорт уставлари ва кодекслари, бошқа қонунлар ва уларга мувофиқ чиқарилган қоидалар билан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. “темир йўл транспорти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни ўзбекистон республикаси олий мажлиси қарорига асосан 1999 йил 15 апрелда амалга киритилган “темир йўл транспорти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни (қуйида қонун деб юритилади) темир йўл транспорти қонун ҳужжатларининг асосий бош манбаларидан бири ҳисобланади. унда темир йўл транспортининг республикамиз хўжалигини иқтисодий ва ижтимоий соҳасидаги тутган ҳуқуқий ўрни белгилаб қўйилган. қонун 28 моддадан иборат бўлиб, унинг 1-моддаси асосий тушунчаларга бағишланган. бу моддада темир йўл транспорти (темир йўли), темир йўл …
3
ддаси темир йўл транспортида мулкчилик шаклига бағишланган бўлиб, бу моддада темир йўл транспортининг қайси турдаги мол-мулки мутлақ давлат мулки бўлишлиги ва қайси турдаги мол-мулки қонун хужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилиши мумкинлиги баён этилган. темир йўл транспорти корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (4-модда), темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мол мулки (5-модда), темир йўл транспорти ерлари (6-модда), темир йўл транспортининг муҳофаза зоналари (7-модда) каби масалалар ҳам қонунда ўзининг аниқ ва мукаммал ҳуқуқий ўрнини эгаллаган. қонуннинг 8-моддаси темир йўл қатновларининг турлари ва махсус ташишларга бағишланган бўлиб, бу моддада ички қатновларга, ҳалқаро қатновларга, тўғри аралаш қатновларга ва алоҳида муҳим давлат ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган махсус ташишларга таърифлар берилган. темир йўл шохобча йўллари, уларнинг ишлаш шарт – шароитлари, ҳамда темир йўл шохобчалари мулкдорлари билан темир йўли ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши қонуннинг 9-моддасида белгиланган. кўп тармоқли темир йўл транспортини марказлашган тартибда бошқариш, давлат темир йўл транспортининг бошқариш органининг …
4
илан муносабатлари, ушбу қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек шартномалар билан белгиланиши қонуннинг 15-моддасида аниқ баён этилган. темир йўл транспорти ходимларининг меҳнатига оид муносабатлари, улар ишининг сайёр хусусияти билан боғлиқ кафолатлар, бадаллар ва уларга берилган имтиёзлар, темир йўл транспортидаги интизом ва ҳисоблаш – ҳисобот вақти қонуннинг 16, 17, 18 ва 19-моддаларида белгилаб қўйилган. қонунда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашга катта аҳамият берилган, чунки йўловчиларни ҳаёти ва соғлиғи, ҳамда юк, багаж ва юк багажларни ўз вақтида асраб-авайлаб етказиб бериш, темир йўл ходимларини меҳнати ва атроф – муҳитни муҳофаза қилиш бевосита ҳаракат хавфсизлигига боғлиқдир. шу боис қонуннинг 20-моддасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, темир йўл транспорти ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиш масалалари ўзининг ҳуқуқий ўрнини эгаллаган бўлса, унинг 21-моддасида темир йўл транспортида ҳаракат ҳавфсизлигига доир асосий талаблар белгилаб қўйилган. йўл давомида ва темир йўл бекатларида юкларни қўриқлаш, темир йўл транспорти объектларини қўриқлаш, шунингдек темир йўл транспортида ёнғиннинг олдини олишга қаратилган ишларни ўтказиш ёнғинга қарши назорат ва ёнғинларни …
5
р ҳам қонунда белгилаб қўйилган. қонуннинг 26-моддаси темир йўл транспорти корхоналарининг жавобгарлигига бағишланган бўлиб, бу моддада темир йўл транспорти корхоналари темир йўл ҳақини ҳамда юк, багаж ва юк багажининг ташиш ҳақини тўлаган ва йўл ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилган йўловчи ва юк жўнатувчига, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташишни рад этишга ҳақли эмаслиги, кўрсатилган. шунингдек, темир йўл транспорти корхоналари йўловчилар, юк, багаж ва юк багаж ташиш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун темир йўл устави ва бошқа қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда жавобгар бўлишлиги уқдириб ўтилган. худди шунингдек, темир йўл транспорти хизматидан фойдаланувчи юк жўнатувчилар, юкни олувчилар, йўловчилар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ташиш жараёнининг баъзи бир жабҳаларида йўловчи, юк, багаж ва юк багаж ташиш боис вужудга келадиган ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун темир йўл транспорти корхоналари олдида жавобгар бўлиш ҳолатлари қонуннинг 27- моддасида баён этиб ўтилган. қонуннинг 28-моддаси талаб ва даъволарни кўриб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси темир йўл устави – юк ва тижорат ишларининг ҳуқуқий асоси"

1403838208_47453.doc ўзбекистон республикаси темир йўл устави – юк ва тижорат ишларининг ҳуқуқий асоси режа: 1. темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари; 2. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси; 3. “темир йўл транспорти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни; 4. ўзбекистон республикаси темир йўл устави; 5. уставга мувофиқ нашр қилинадиган норматив ҳужжатлар. темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари темир йўл транспорти юкларни, йўловчиларни, багаж ва юк багажларни ташишни амалга ошириш пайтида юк жўнатувчилар, юк олувчилар, йўловчилар, жисмоний ва юридик шахслар, бошқа турдаги транспорт ва транспорт воситаларининг мулкдорлари билан муайян ҳуқуқий муносабатларга киришади. бу ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги темир йўл транспорти қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади: - ўзбекистон рес...

Формат DOC, 75,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси темир йўл устави – юк ва тижорат ишларининг ҳуқуқий асоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси темир й… DOC Бесплатная загрузка Telegram