темир йўл станцияларининг юк ва тижорат ишлари хўжалигининг техник жиҳозланиши

DOC 339,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1363837623_42677.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк районларининг вазифалари, таснифи ва техник жиҳозланиши; 2. темир йўл омборларининг вазифалари ва таснифи; 3. махсус ортиш – тушириш қурилмалари; 4. станция товар идорасининг вазифалари ва жиҳозлари; 5. темир йўл минтақавий бўлинмасининг ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш бўйича технологик маркази (техпд). юк районларининг вазифалари, таснифи ва техник жиҳозланиши юк ташиш жараёнининг дастлабки ва сўнги операцияларини бажариш ва йўл сафарида юкларга хизмат кўрсатиш учун темир йўли юк хўжалиги иншоотлрга ва қурилмаларига эга бўлади. темир йўл уставининг 11-бандида, юкларни ташиш ва юк операцияларини бажариш учун темир йўл станциялари ўзларининг ихтисослаштирилишига мувофиқ лозим даражада жиҳозланган иншоотларга ва қурилмаларга эга бўлиши кераклиги, белгилаб қўйилган. бундай иншоотлр ва қурилмалар станцияларнинг юк районларида барпо этилади. станциянинг юк район (сарой) лари ва темир йўл шохобча йўллари ортиш – тушириш машиналари ва комплекслари, қайта юклаш қурилмалари (кўтарилган йўл, тушириш ва бункер эстакадалари) ёрдамчи қурилмалар ва мосламалари (зарядлаш агрегатлари, туйнук қопқоғини кўтаргичлар, вагонларни юк қолдиқларидан тозалаш …
2
арида, денгиз ва дарё портларида ҳамда юк оқимларини оммовий пайдо бўлувчи ва сўнувчи пунктларида юк станциялари қурилади. юк станциялари қабул қилувчи – жўнатувчи, саралаш, тортиш, чиқариб қўйиладиган йўллардан иборат бўлиб, унга юк районлари ва темир йўл шохобча йўллари келиб турашади. унда станция технологик маркази, станция навбатчиси ва маневр диспетчери, тижорий ва техник кўрик бинолари жойлашган бўлади. йирик иш ҳажмили юк станцияларида юк районлари (сарой) қурилади. юк райони – комплекс техник воситалар ва қурилмалар билан жиҳозланган темир йўл станциясининг худуди бўлиб, ортиш – тушириш ишларини, тижорат операцияларини ва юкларни саралаш ва сақлаш учун мўлжалланган. юк районлари – бу умумий фойдаланиш жойлари бўлиб, унда кўп сонли юк жўнатувчиларга, юк олувчиларга ҳамда темир йўл транспорти хизматидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилади. юк райони ортиш – тушириш, чиқариб қўйиладиган ва бирлаштириш йўлларга, юк қурилмаларига, омборларига, майдонларига, ортиш – тушириш машина ва механизмларига, вагон тарозисига, габарит дорвозасига, маъмурий хизмат – техник биносига, автоматизациялаш …
3
шиши яқин атрофдаги аҳоли пунктлари, саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари билан қулай қатновларни; транспорт воситаларини омборларга ва майдонларга темир йўлларни энг кам кесишишлар билан осонликча ўтиб боришини; юк райони худудида транспорт ваоситаларини тўхтаб туришини ҳамда унинг худудига кираверишида кутиб туришини қулайлигини; санитария нормаларини бажарилишини таъминлаши керак. юк районини ободонлаштирига катта эътибор қаратилади. унинг худуди барча томонидан деворлар ёки панжаралар билан тўсилиши, тўсиқларнинг ҳамма периметри бўйича муҳофаза сигнали, ёнғинга қарши ва ёритиш воситаси билан жиҳозланиши керак. юк райони дорвозаси ёнида кириш – чиқиш назорат пункти жойлаштирилади. юк айланмасининг тузилмасига мувофиқ юк районлари – универсал ва ихтисослаштирилган турларга бўлинадилар. универсал юк районларида турли номеклатурадаги юклар билан ортиш – тушириш, саралаш ишлари бажарилади, ихтисослаштирилган юк районларида эса чекланган номеклатурадаги юклар билан ортиш – тушириш, саралаш ишлари бажарилади. йўлларини ривожланиш чизмасига мувофиқ юк районлари – берк ва ўткинчи турларга бўлинадилар. берк турдаги юк районлари энг кенг тарқалган бўлиб, улар ўткинчи юк районларига нисбатан муайян …
4
онларида технологик жараёнларни юқори даражада маханизациялашни ва автоматизациялашни инобатга олиб лойиҳаланади ва улар транспорт – омбор комплекслари даб аталади. 10.2. темир йўл омборларининг вазифалари ва таснифи. темир йўл станцияларини рельс ёни омборлари юкларни ташишга қабул қилиш ва вагонларга ортиш ҳамда вагонлардан тушириш ва юк олувчиларнинг омборларига ташиб кетиш ўртасидаги даврда уларни қисқа вақт сақлаш учун мўлжалланган. бундан ташқари юк жўнатувчилардан юкларни қабул қилиб олиш ва юк олувчиларга юкларни топшириш, юкларни саралаш, майда жўнатмаларни вагонларга йўналишлар бўйича танлаб олиш ва бошқа ишлар ҳам рельс ёни омборларида бажарилади. сақланадиган юкларнинг турига мувофиқ омборлар махсус ва универсал турларга бўлинадилар. махсус омборларда алоҳида сақлаш шартларини талаб қилувчи бир номдаги юклар сақланади, масалан цемент сақлаш учун силос омборлари. универсал омборлар бир – бирига зарарли таъсир қилмайдиган ҳар турли номдаги юкларни сақлаш учун мўлжалланган. сақлаш шарт – шароитлари ва конструкцияси бўйича омборлар: ёпиқ омборлар, ёпиқ ва очиқ платформалар ва майдонларга бўлинадилар. қимматбаҳо ва атмосфера таъсиридан хавфланувчи, …
5
лаб қилувчи, аммо ҳарорат ўзгаришидан ва шамолдан хавфланмайдиган арзон баҳоли юклар эса ёпиқ юк платформаларида сақланади (10.2-расм). ичкарисига ортиш – тушириш темир йўли киритилган бир қаватли ёпиқ омборлар бир пролетли (эни 18, 24, 30 ва 36 м), икки пролетли (30 м + 30 м) ва уч пролетли (24 м + 30 м + 24 м) қилиб қурилади. 10.3-расмда ичкарисида ортиш – тушириш темир йўли ва ташқарисида автойўлак жойлашган бир пролетли ёпиқ омборнинг кўндаланг кесимини чизмаси кўрсатилган. атмосфера ёғингарчиликларидан ва ҳарорат ўзгаришидан хавфланмайдиган, платформа ёки ярим очиқ вагонларда ташиладиган ғилдиракли ва ўзи юрар техникаларни ортиш, тушириш ва сақлаш учун очиқ юк платформаларидан фойдаланилади. очиқ юк платформаларда ортиш – тушириш ишлари унинг ёнидан ёки этак томонидан амалга оширилиши мумкин. 10.2 - расм. тишсимон рампали ёпиқ юк платформаси: а – умумий кўриниши; б – тарҳи 10.3-расм. ичкарисида темир йўли ва ташқарисида автойўлак жойлашган ёпиқ омбор (1гс) нинг кўндаланг чизмаси 1-кичик габаритли механик юклагич; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"темир йўл станцияларининг юк ва тижорат ишлари хўжалигининг техник жиҳозланиши" haqida

1363837623_42677.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк районларининг вазифалари, таснифи ва техник жиҳозланиши; 2. темир йўл омборларининг вазифалари ва таснифи; 3. махсус ортиш – тушириш қурилмалари; 4. станция товар идорасининг вазифалари ва жиҳозлари; 5. темир йўл минтақавий бўлинмасининг ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш бўйича технологик маркази (техпд). юк районларининг вазифалари, таснифи ва техник жиҳозланиши юк ташиш жараёнининг дастлабки ва сўнги операцияларини бажариш ва йўл сафарида юкларга хизмат кўрсатиш учун темир йўли юк хўжалиги иншоотлрга ва қурилмаларига эга бўлади. темир йўл уставининг 11-бандида, юкларни ташиш ва юк операцияларини бажариш учун темир йўл станциялари ўзларининг ихтисослаштирилишига мувофиқ лозим даражада жиҳозланган иншоотларга ва қурилмаларга эга бўлиши кераклиги, ...

DOC format, 339,5 KB. "темир йўл станцияларининг юк ва тижорат ишлари хўжалигининг техник жиҳозланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.