узбекистон республикаси конун чикариш хокимиятининг конституциявий асослари.zip

DOC 265,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350031506_12177.doc ўзбекистон республикаси қонун чиқариш ҳокимиятининг конституциявий асослари режа: 1-. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси ва уни ташкил қилиш тартиби 2-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг конституциявий ваколатлари 3-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий -ҳуқуқий масалалари 4-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати фаолиятини ташкил этиш тартиби 5- .ўзбекистон республикасида қонунчилик жараёни 1-. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси ва уни ташкил қилиш тартиби ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирилди. инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ҳисобланган ҳамда жамиятнинг умуммиллий вакиллик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари xii-xiii асрлардаги инглиз парламенти ва испан кортесларига бориб тақалади. парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, "гапирмоқ" маъносини англатади. парламентаризм …
2
акиллари мажлисида 2979 аъзо, россияда 626 депутатдан иборат федерал мажлис, мисрда 454 депутатли халқ ассамблеяси, исроилда 120 аъзодан иборат кнессет, исландияда 63 аъзодан иборат альтнингни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. жаҳон парламентларининг кўпчилиги бир палатали тузилишга эга. ер куррасидаги 65 та давлатда эса, икки палатали олий вакиллик органлари мавжуд. одатда, икки палатали парламентнинг палаталаридан бири кўпинча "қуйи палата" деб юритилиб, у халқнинг ягона иродасини ифодалайди. (ақшда - вакиллар палатаси, францияда - миллат мажлиси), бошқаси эса "юқори палата" деб аталиб, у давлатнинг таркибий қисм (ҳудуд)ларининг манфаатларини ифодалайди. парламентларнинг бундай тузилиши муқим демократик анъаналар ҳамда федератив давлат тузилишига эга бўлган мамлакатларга хосдир. масалан, шу каби парламентлар ақш, гфр, бразилия, франция, буюк британия, япония ва бошқаларда фаолият юргизмоқдалар. жамият манфаатларининг ифодачиси бўлмиш парламентлар, аҳолининг турли ижтимоий қатламлари гуруҳларининг вакилларидан ташкил топадилар. кўриниб турибдики, дунёдаги парламентлар ранг-баранг, аммо улар ўз мамлакатларида муҳим ижтимоий вазифа-қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадилар. ўзбекистон конституциясининг 10-моддасида, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи …
3
л этишга алоҳида эътибор берилган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 76- моддасига мувофиқ ўзбекистон республикасининг олий мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси икки палатадан - қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва сенатдан (юқори палата) иборат. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва сенати ваколат муддати - беш йил. иккинчи чақириқ олий мажлиснинг x сессияси (2002 йил 12 декабрь) «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий асосларини яратиш жараёни муҳим аҳамият касб этди. "ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида"ги конституциявий қонунга биноан "қонунчилик палатаси" ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қуйи палатасидир. қонунчилик палатаси сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат. қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади» . ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, сенат аъзоларидан …
4
ти томонидан тайинланади. конституция парламент депутатларининг ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида сайланишини муҳим конституциявий принцип сифатида мустаҳкамлайди. олий мажлис қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи сайлов округлари ўзбекистоннинг бутун ҳудудида сайловчилар сонига қараб тенг ҳолда тузилади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 77-моддасида сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил ўзбекистон республикаси ҳудудида муқим яшаётган ўзбекистон республикаси фуқароси ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси депутати, шунингдек ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати аъзоси бўлиши мумкин. депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади. айни бир шахс бир пайтнинг ўзида ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси депутати ва сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас, деб кўрсатилган. олий мажлис қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов кунига 25 ёшга тўлган фуқаролар эга бўлиши мумкин. ёш цензининг бундай белгиланиши шу билан изоҳланадики, депутат озми-кўпми маълум ҳаёт тажрибасига эга бўлиши, ўзини давлат ва жамоат фаолиятида кўрсата олиши лозим. бу масала бир қанча хорижий мамлакатларнинг конституциялари ва қонунчилигида ҳам деярлик …
5
004 йил 26 декабрдаги асосий сайловда 12197159 (85,1%) сайловчи, жорий йил 9 январида эса 5400000 дан ортиқ, киши ёки такрорий овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг қарийб 80% қатнашди. сайловлар натижасида ўзбекистон либерал — демократик партияси сайловчиларнинг энг кўп овозини олди, бу партиядан депутатларнинг 34,3% сайланди, ўзбекистон халқ демократик партиясидан депутатларнинг 23,3% сайланди. шунингдек, фидокорлар партиясининг 11 аъзоси, "адолат" партиясининг 10 аъзоси сайланди. қонунчилик палатасига номзод қўйилган хотин —қизлар жами 159 киши кучли интилувчанлик ва юксак профессионализмни намойиш этди, сиёсий етуклик, ақл заковат рақибларидан қолишмади. натижада қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг қарийб 18%ни хотин —қизлар ташкил этди, бу эса 1999 йилда олий мажлисга бўлган сайловларидагидан икки ярим баравар кўпдир. ташаббускор гуруҳлардан кўрсатилган 56 номзоддан 14 киши депутатликка сайланди, қонунчилик палатасига сайланган депутатлар орасидан улар 11,6%ни ташкил этди. сайланган депутатларнинг 18,3% —юристлар, 21,7% —иқтисодчилар. депутатларнинг 10% саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа сохаси вакиллари, 7,5% қишлоқ хўжалиги вакиллари, 12,5% тадбиркорлар, 20% таълим, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикаси конун чикариш хокимиятининг конституциявий асослари.zip" haqida

1350031506_12177.doc ўзбекистон республикаси қонун чиқариш ҳокимиятининг конституциявий асослари режа: 1-. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси ва уни ташкил қилиш тартиби 2-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг конституциявий ваколатлари 3-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий -ҳуқуқий масалалари 4-. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати фаолиятини ташкил этиш тартиби 5- .ўзбекистон республикасида қонунчилик жараёни 1-. қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси ва уни ташкил қилиш тартиби ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли ...

DOC format, 265,5 KB. "узбекистон республикаси конун чикариш хокимиятининг конституциявий асослари.zip"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.