узбекистон республикасида суд хокимиятининг конституциявий асослари

DOC 266,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350038587_12367.doc ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг конституциявий асослари режа 1- ўзбекистон республикаси конституциясида одил судлов органларининг ҳуқуқий мақоми 2-. ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг ташкил этилиши, тизими ва вазифалари 3-. одил судловнинг конституциявий тамойиллари 4-. ўзбекистонда судьяларнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми ва судьяларга қўйиладиган талаблар 5-. судьяларни тайинлаш тартиби 6-. судьяларнинг мустақиллиги 7-. ўзбекистон республикаси конституциявий суди 8-. ўзбекистон республикаси олий суди 9-. ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди 1-. ўзбекистон республикаси конституциясида одил судлов органларининг ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикасининг одил судлов органлари, давлат ҳокимиятининг бир тармоғига кирувчи ва қонун устиворлигини таъминлаб, тартибга солиб турувчи органдир. ўзбекистон республикаси конституциясининг 107-моддасида “ўзбекистон республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган ўзбекистон республикаси конституциявий суди, ўзбекистон республикаси олий суди, ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди, қорақолпоғистон республикасининг олий суди, қорақолпоғистон республикасининг хўжалик судидан шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат”дир-деб белгиланган. 2000 йилнинг 14 декабрида қабул қилинган "судлар тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририга …
2
ижасида келиб чиқадиган масалаларни белгиланган ҳудудий бирликлар миқёсида кўриб чиқади. шунингдек,суд органларининг вазифалари ва мақсадлари одил судловни амалга ошириш, ҳамда республика конституциясида белгилаб берилган талабларни бажаришдан иборат. 1996 йил 29 август куни ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1-чақириқ, vi сессиясида сўзлаган нутқида ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий мақсади суднинг алоҳида ва мустақил ҳокимият тармоғи сифатидаги мавқеини қайта тиклаш ғояси бўлди. суд ҳокимиятининг янги тармоқлари яратилди. суднинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди. фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари суд орқали ҳимоя қилинишининг кафолатланиши ҳуқуқий меъёрлари такомиллаштирилмоқда, эндиги вазифа шу меъёрларнинг судлов амалиётига изчиллик билан кириб боришини таъминлаш, уларнинг одамлар онгида чуқур ўрнашиб қолишига эришишдан иборат”дир деб таъкидлаган эдилар. давлат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда суд органларининг таъсири кучли бўлиб, уни давлат номидан кафолатлайди конституция ва қонунларда белгилаб берилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини миллатларнинг тенглиги тамойиллари асосида амалда қўлланилишини назорат қилади. мамлакат ижтимоий ҳаётидаги ишлаб-чиқариш муассасаларида давлат идораларида, …
3
атъий амал қилинишига қаратилган. юқорида кўрсатилган вазифаларни амалга оширилиши учун суд органларига қонунда катта ваколатлар берилган. судлар ихтисослашувига қараб: 1. жиноят қилганларга, жазо турини, жазо ўташ муддатини белгилайди: 2. фуқаролар ёки ташкилотлар олган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, мажбурий ижро чораларини, фуқаролик ҳуқуқий мажбурият нормаларида белгиланган тартибда бажарилишига мажбур қилинади. фавқулодда судлар тузилишига йўл қўйилмайди. суд органларининг фаолиятида, ҳар хил сиёсий қарашлар, фикрлар асосида одил судлов ишлари олиб борилмайди. ўзбекистон республикасида суд органлари фаолиятидаги энг муҳим тамойиллардан бири конституция ва қонунларнинг устунлиги ҳисобланади, фақатгина судларга жиноят ишлари ва фуқаролик ишларини қонунда белгиланган тартибда судлов жараёнларида давлат номидан чоралар кўриш ҳуқуқи берилган. ўзбекистон республикаси конституцияси ва “ўзбекистон республикасининг судлар тўғрисида”ги қонунида суд органларининг фаолият принциплари тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишига йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий …
4
игидир. ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. судлов ишларини ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади. бундай ҳолатлар айрим жиноятларни кўриб чиқишда қўлланилади. тергов ва суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида айбланувчиларга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддаси 1-бандида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари белгилаб берилган: ”жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди. судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.” ўзбекистон республикаси қонунчилигида суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини таъминлашга алоҳида эътибор берилган. конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. ушбу конституциявий норманинг амал қилиш тартиби қонун ҳужжатларида ҳусусан ўзбекистон республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган ҳатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида” ги қонун асосида …
5
эътиборли халқаро ҳужжатлар: «инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси» (11-модда), «фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро пакт (14-модда), «инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги европа конвенцияси (6-моддасининг 2-банди) нормаларида ўз ифодасини топган. айбсизлик презумпцияси судья, терговчи ва прокурорларнинг шахсий фикрини эмас, балки шахснинг объектив ҳуқуқий ҳолатини ўзида ифодалайди. исботлаш бурчи юклатилган шахсларгина айбланувчи деб топиши, гумон қилинувчини айбини тўла, ҳар томонлама, холисона исботлаганларидан сўнг айбланувчини суд айбдор деб топиши мумкин суд томонидан қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилмагунга қадар айбланувчи айбсиз деб ҳисобланади.айбсизлик презумпцияси қоидасига кўра мавжуд барча шубҳа ва тахминлар тўлиқ аниқлангунча, ушбу ҳолат айбланувчи фойдасига ҳал қилинади, бу эса ўз навбатида, шахснинг маълум жиноят бўйича айбсизлигини кўрсатади. айбланувчига нисбатан суднинг ҳукми қонуний кучга киргунга қадар, ҳаттоки у ушлаб турилган бўлса ҳам, унинг меҳнат, оила ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари амалда чекланмайди. умуман, ушбу конституциявий тамойил айбланувчига нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирмагунига қадар, унга ҳеч ким айбдор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикасида суд хокимиятининг конституциявий асослари" haqida

1350038587_12367.doc ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг конституциявий асослари режа 1- ўзбекистон республикаси конституциясида одил судлов органларининг ҳуқуқий мақоми 2-. ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг ташкил этилиши, тизими ва вазифалари 3-. одил судловнинг конституциявий тамойиллари 4-. ўзбекистонда судьяларнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми ва судьяларга қўйиладиган талаблар 5-. судьяларни тайинлаш тартиби 6-. судьяларнинг мустақиллиги 7-. ўзбекистон республикаси конституциявий суди 8-. ўзбекистон республикаси олий суди 9-. ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди 1-. ўзбекистон республикаси конституциясида одил судлов органларининг ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикасининг одил судлов органлари, давлат ҳокимиятининг бир тармоғига кирувчи ва қонун устиворлигини...

DOC format, 266,5 KB. "узбекистон республикасида суд хокимиятининг конституциявий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.