узбекистон республикасининг конституциявий тараккиёт истикболлари

DOC 156,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350033497_12257.doc ўзбекистон республикасининг конституциявий тараққиёт истиқболлари режа 1. жамиятни демократлаштириш– конституцияни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим шарти 2. конституция ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар 3. жамиятнинг барча соҳаларини демократлаштириш ва янгилашнинг конституциявий асослари 4. конституция ва фуқаролик жамиятини шакллантириш 5. конституция ва кўппартиявийлик тизимини қарор топтириш 6 конституция ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини ривожлантириш 7. маҳалла ва ўзини ўзи бошқариш органлари: демократлаштириш ва замонавийлаштириш 8. конституция ва мустақил “тўртинчи ҳокимият” 9. конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича демократик институтлар тизимининг такомиллашиб бориши 10. конституция ва оила 1-. жамиятни демократлаштириш – конституцияни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим шарти ўзбекистон республикаси учун xxi аср бошида ҳаётимизнинг барча соҳаларини конституция нормалари асосида жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш йўлида устувор вазифаларни аниқлаб, яқин келгусидаги фаолиятимизнинг бош мақсад ва мазмунини белгилаб олишда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги маърузалари алоҳида ўрин тутади. маълумки, мустақилликнинг ўтган қисқа тарихий даврида мамлакатимиз ижтимоий …
2
згу ниятларининг қатъийлигини 2002 йилги умумхалқ референдуми ва 2004 йилги икки палатали олий мажлисга ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар яна бир бор тасдиқлади. дарҳақиқат, одамларимизда ҳозирги замоннинг моҳиятини тушунишга интилиш, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларда фаол иштирок этишга бўлган ҳаракат ҳисси кучайиб бормоқда. шу муносабат билан жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичдаги асосий вазифалари ва устувор йўналишларини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади. ўзбекистонда ҳаётнинг барча соҳаларини демократлаштириш зарурлигини англаб етиш халқнинг ички эҳтиёжларига ва жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар муқаррарлигини таъминлашга интилишига асослангандир. фақат конституциявий давлат ва адолат фуқаролик жамияти социал тараққиёт ва сиёсий барқарорликни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлайди. жамиятни демократлаштириш деганда нимани тушуниш керак? биринчидан, шахс, жамият ва давлат томонидан жаҳонда умум эътироф этилган демократик-ҳуқуқий қадриятларни мамлакат аҳолисининг маданий-тарихий тажрибаси ва ижтимоий руҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўзлаштиришнинг тадрижий жараёнини. иккинчидан, миллат ҳаёти ва фаолиятининг барча ижобий механизмларини янгилаш ва конституциявий қадриятларга мослаштиришни тушунмоқни …
3
миллий моделлари конституциявий тараққиётнинг умумэътироф этилган меъёрларини ўз маданияти ва анъаналари, халқнинг ақл-заковати ва муайян ижтимоий-тарихий ва сиёсий шарт-шароитларга асослаган ҳолда мослаштиради. ўзбекистонда демократлаштириш ва янгилашнинг қуйидаги йўналишларини кўрсатиш мумкин. биринчи йўналиш, янги конституциявий тузумга ўтишнинг ўзимизга хос ва мос модели. бу иқтисодиётда фалаж терапиясидан воз кечишга асосланган, аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламларини (кам таъминланганлар – ногиронлар, кўп болали оилалар, ёлғиз қариялар ва талабаларни) мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни ўтказиш борасида жаҳонда тўпланган илғор тажрибани ўзбекистоннинг мавжуд шароитида мустақил қўлланишга қаратилган йўлдир. иккинчи йўналиш, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги. бу ўтқазилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг изчил ва тадрижий бўлишини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги демократик институтларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини барпо этишни, институционал тузилмаларни замонавийлаштириш ҳамда миллий маънавият ва маданиятни конституциявий тамойилларга мослаштиришни назарда тутади. учинчи йўналиш, конституциявий давлат ҳокимияти механизмларини демократлаштириш. конституция асосида ҳокимият тармоқлари – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг бўлиниши амалга …
4
влатни бошқаришда иштирок этиши, ҳокимиятнинг вакиллик органлари уларни қандай бошқараётгани, бу органларда уларнинг манфаатлари қандай рўёбга чиқарилаётгани ҳақида ахборот олишдан иборат конституциявий ҳуқуқларни тушуниб етишларига ва бу ҳуқуқларидан фойдалана олишларига эришмоқ лозим. биз бугунги демократлаштириш жараёнларига жамиятимизни эркинлаштириш натижаларига бу йўлда эришилган дастлабки босқич сифатида қараймиз. 2. конституция ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар. жамият ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш ва янгилаш мамлакатимизни модернизация қилиш йўлида амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар кенг қамровли ва муҳим масалалардир. бу масалалар конституция қоидаларини ҳаётга изчил татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. бунинг бир неча сабаблари бор. биринчи сабаби, биз мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида конституциявий тузумни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича ўз олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни асосан амалга ошириб бўлдик. ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда туб демократик ўзгаришлар амалга оширилди. янги консттуциявий институтлар тизими шаклланди.ўзбекистонда демократик конституциявий тузум барпо этилди. амалда ҳақиқий кўппартиявийлик муҳити қарор топмоқда. жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг сони ошиб, мавқеи ўсиб бормоқда. улар фақат аҳоли турли …
5
иёсий ислоҳотларни зарурлигига ва мамлакатимизнинг буюк келажагига бўлган қатъий ишончи ошиб бормоқда. юртбошимиз иборалари билан айтганда, тараққиётимизнинг бугунги босқичида инсон омили жамиятимизни ҳаракатга келтирувчи қудратли кучга айланди. тўртинчи сабаби, ўзбекистон бутун дунёда халқаро ҳуқуқ ва жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида тан олинди ва унинг бу мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда. биз демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойилларини тан оламиз. бу тамойиллар мустақиллигимиз қомуси бўлмиш – конституциямизда ўз ифодасини топган. бешинчи сабаби, хх асрнинг охирида юртимизда кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида республика президенти ва олий мажлисга ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар халқимизнинг жамиятни демократлаштириш ва эркинлаштириш борасида ўтказилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни изчил ривожлантириш ва янада чуқурлаштиришга бўлган хоҳиш-истагини яна бир бор яққол намоён қилди. юртбошимиз таъкидлаганларидек, бизнинг асосий ва муқаддас вазифамиз – одамларнинг ана шу ишонч ва умидларини оқлашдир. олтинчи сабаби, xxi аср бошида биз сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг усутувор йўналишларини белгилаб олишимиз зарур. сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар борасида эришган ютуқларимизни таъкидлаш билан чекланиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "узбекистон республикасининг конституциявий тараккиёт истикболлари"

1350033497_12257.doc ўзбекистон республикасининг конституциявий тараққиёт истиқболлари режа 1. жамиятни демократлаштириш– конституцияни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим шарти 2. конституция ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар 3. жамиятнинг барча соҳаларини демократлаштириш ва янгилашнинг конституциявий асослари 4. конституция ва фуқаролик жамиятини шакллантириш 5. конституция ва кўппартиявийлик тизимини қарор топтириш 6 конституция ва нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини ривожлантириш 7. маҳалла ва ўзини ўзи бошқариш органлари: демократлаштириш ва замонавийлаштириш 8. конституция ва мустақил “тўртинчи ҳокимият” 9. конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича демократик институтлар тизимининг такомиллашиб бориши 10. конституция ва оила 1-. жамиятни демократлаштириш – конституцияни ҳаётга татбиқ этишнинг ...

Формат DOC, 156,0 КБ. Чтобы скачать "узбекистон республикасининг конституциявий тараккиёт истикболлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: узбекистон республикасининг кон… DOC Бесплатная загрузка Telegram