fuqarolik jamiyati institutlari va mahalliy o'z-o'zini boshqarish

DOCX 28 стр. 508,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 28
11-мавзу. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш режа: 1. фуқаролик жамиятининг шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни. 2. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар. 3. кўппартиявийлик – фуқаролик жамият барпо этишнинг муҳим шарти. 4. сиёсий партияларнинг олий мажлис сенат, қонунчилик палатаси, халқ депутатлари кенгашларидаги фаолиятини такомиллаштириш. 5. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш истиқболлари. 6. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни. 7. “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” концепцияси. 8. маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштирилиши. таянч конспект: фуқаролик жамиятининг шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни. кўппартиявийлик – фуқаролик жамият барпо этишнинг муҳим шарти. сиёсий партияларнинг олий мажлис сенат, қонунчилик палатаси, халқ депутатлари кенгашларидаги фаолиятини такомиллаштириш. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш истиқболлари. фуқароларнинг узини узи бошқариш органларининг урни. “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” концепцияси. маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини …
2 / 28
отижорат ташкилотлар демократик жамиятнинг муҳим ва асосий институтларидан бирига айланди. шунга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлар мазмун ва моҳиятини чуқур англаш, уларнинг демократик фуқаролик жамиятининг муҳим ва асосий институтларидан бири эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни ўрганишга эҳтиёж сезилмоқда. шунингдек, демократик жамият тушунчаси тўғрисидаги тасаввурлар нодавлат нотижорат ташкилотларни чуқур идрок этишга имкониятлар беради. жумладан, бош қомусимизнинг 32-моддасида белгилаб қўйилганидек, ўзбекистон республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар[footnoteref:2] деб, белгилаб қўйилади. бундай имконият жамиятда демократик институтларнинг ривожи билан таъминланади. [2: ўзбекистон республикаси конституцияси. т.: ўзбекистон. 2018. 13 б.] демократик институтлар жамият ҳаётида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. тарихий жиҳатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оав) ҳамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин. фуқаролик жамияти эркин фуқароларнинг ўз салоҳиятини …
3 / 28
р бўлади. узини ўзи бошқариш ва қатъий интизом фуқаролик жамиятининг пойдеворини ҳосил қилади. инсон, унинг манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати фуқаролик жамиятининг олий қадриятлари сифатида тан олинади. демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари билан ҳамкорлик қилади. бугунги кунда, ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. булар жумласига асосий хужжатлар сифатида, «ўзбекистон республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида» (1991й.), «касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» (1992й.), «нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида» (1999 й.), «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» (1999 й.), «сиёсий партиялар тўғрисида» (1996 й.), «жамоат фондлари тўғрисида» (2003 й.), «сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида» (2004 й.), «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» (1991 й.), …
4 / 28
иқса, и.а.каримовнинг қуйидаги фикр ва мулоҳазалари мамлакатда фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий йўналишлари ва мақсадларини белгилаб берди: «бешинчи устувор йўналиш фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти бўлиб, бу жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини кескин кучайтиришдан иборат. ёки бошқача қилиб айтганда, бу «кучли давлатдан кучли жамият сари» деган тамойилни амалда ҳаётга жорий этиш демакдир. ҳаммамизга аёнки, бу йўналиш ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига ўтказа боришни тақозо этади. бунинг учун, авваламбор, давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи тузилмалар, биринчи галда, хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклаш лозим»[footnoteref:3]1. [3: 1 каримов и.а. ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари.. «халқ сызи», 2002, 30 август.] мамлакатда кучли демократик жамият барпо этиш мақсадларида давлат ҳокимияти ваколатларини камайтириш, яъни, давлат ҳокимияти тасарруфида асосан конституцион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа қобилиятини …
5 / 28
ий давлат ҳокимияти, фуқаролар ўзини ўзибошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларига бериб бориш жараёнлари бошланди. шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатлари ҳам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш белгиланди. турли мамлакатларда уларнинг тарихий тажриба ва анъаналаридан келиб чиқиб, турлича номларда аталади. масалан, ақшда манфаатлар гуруҳлари фуқаролик институтлари, волонтёрлар ташкилотлари, умумий манфаатлар гуруҳлари, босим ўтказиш гуруҳлари деб аталса, ғарбда нодавлат нотижорат ташкилотлари, хайрия ташкилотлари, жамғармалар каби номлар билан аталади. ғарб социологиясида эса бу ташкилотлар манфаатлар гуруҳлари номи билан кенг тарқалди. ўзбекистонда эса мустақилликнинг илк давридадан бошлаб бу ташкилотлар жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар номи билан кенг оммалашди. 11.2. биринчи президентимиз ислом каримов олий мажлис 14-сессиясида (14.04.1999) жамият ҳаётида нодавлат жамоат тизимларининг мавқеи ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб кўрсатади. улар фақат аҳоли фикрининг турли кўринишларини ифода этиб қолмасдан, одамларнинг ижтимоий фикрини шакллантиришга ҳам фаол таъсир кўрсатмоқда. шу сессияда «нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 28 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "fuqarolik jamiyati institutlari va mahalliy o'z-o'zini boshqarish"

11-мавзу. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш режа: 1. фуқаролик жамиятининг шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни. 2. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланиши учун яратилган шарт-шароитлар. 3. кўппартиявийлик – фуқаролик жамият барпо этишнинг муҳим шарти. 4. сиёсий партияларнинг олий мажлис сенат, қонунчилик палатаси, халқ депутатлари кенгашларидаги фаолиятини такомиллаштириш. 5. ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш истиқболлари. 6. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни. 7. “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” концепцияси. 8. маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштирилиши. таянч конспект: фуқаролик ...

Этот файл содержит 28 стр. в формате DOCX (508,0 КБ). Чтобы скачать "fuqarolik jamiyati institutlari va mahalliy o'z-o'zini boshqarish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: fuqarolik jamiyati institutlari… DOCX 28 стр. Бесплатная загрузка Telegram