o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslarining shakllanishi

DOCX 35 sahifa 88,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
5-мавзу. ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар (2-соат). режа 1-§. миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. 2-§. ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. 3-§. ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар. 4-§. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. ижтимоий-шерикчилик. 5-§. ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. 6-§. ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш. 1-§. миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. мустақиллик туфайли биз ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони туғилди. қисқа давр ичида давлат ва жамият қурилишида, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилди, одамларимиз онгида том маьнода янгича қараш ва янгича фикрлаш асослари шаклланди. и.а.каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг ўзбек модели …
2 / 35
ана шу боби демократик принципларга бағишланган. демократик давлат фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги ҳуқуқларини амалда таъминлайди, ана шундай иштирок этишга шароит яратади, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла рўёбга чиқарилишини кафолатлайди. демократик давлат – давлатнинг тамомила янги тарихий шаклидир. у ижтимоий адолат принципларига, ҳуқуқга, қонунга, конституцияга асосланадиган давлатдир. у халқ учун хизмат қиладиган, унинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таьминлайдиган давлатдир. демократик жамият қуриш жараёни кучли фуқаролик жамияти яратишни тақазо килади. демократик давлат – халқ ҳокимиятчилигига асосланган давлатдир. унда халқ ҳокимияти ўрнатилади. и.а.каримов ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисдаги “мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан парламентни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий нормаларнинг ролини ошириш, мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурди. ўтган давр мобайнида ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида …
3 / 35
ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш биринчи устувор вазифа қилиб қўйилди. бунда сиёсий соҳани эркинлаштириш билан бирга давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда асосий эьтибор қуйидаги масалаларга қаратилган эди: - ҳокимиятбарчатармоқларинингмустақилфаолиятинитаьминлаш; - нодавлатважамоатташкилотлари, фуқароликжамиятинибосқичмабосқичэркинлаштириш. бунда “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси белгилаб берилди. бу масалаларни бевосита амалиётда тадбиқ қилиш учун и.а. каримовнинг “озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” рисоласида (2000 й.) 7 та устувор вазифадан биринчи ва иккинчи вазифа қилиб сиёсий соҳада қуйидаги масалалар белгилаб берилди. сиёсийсоҳада: - сиёсийҳаётнингбарчасоҳаларини, давлатважамиятқурилишини эркинлаштириш; - кўппартиявийликмуҳитинитаъминлаш; - нодавлаттузилмаларини, фуқароликжамиятиниқарортоптириш; - фикрлархилма-хиллигигаэришиш, оммавийахборотвоситаларинитом маънодаги “тўртинчиҳокимият” даражасигакўтариш; - инсонҳуқуқваэркинликларини, одамларонгидадемократик қадриятларниқарортоптириш; давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида: - ҳокимият органларининг конституциявий асосда бўлинишини таьминлаш; - маьмурий соҳадаги амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш; давлатнинг асосий белгиларидан бўлиб ҳисобланади. давлатдаги мавжуд ҳокимият (давлат ҳокимияти) эса маьлум принцип асосида тақсимланади. бу “давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи”деб аталади. мазкур принципга кўра, давлат ҳокимияти …
4 / 35
қазо этади. оммавий ахборот воситалари яьни “тўртинчи ҳокимият” мажбурлов органларига эга эмас. шу маьнода, бу тушунча кўчма маьнодаги ҳокимиятни ифодалайди. давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципининг жамиятда амалда рўёбга чиқарилиши, яъни ҳокимиятлар бўлинишининг амалга оширилиши ҳар қандай давлатнинг демократик хусусиятини белгилайдиган омиллардан биридир. ушбу принцип давлат ҳокимияти органларининг мувозанатини ва тенглигини таъминлайди. мазкур принципнинг оқилона амалга оширилиши орқали давлатда бирор бир орган ёки шахс томонидан диктатура ўрнатилишининг олди олинади, давлат бошқаруви амалга оширилишининг идеал мувозанати таьминланади, давлат органларининг самарали фаолият юритиши учун замин тайёрланади. ушбу принцип давлат ҳокимияти органларининг келишиб, бир-бирини назорат қилиб ўзаро уйғунликда ишлашига имкон яратади. шунинг учун ҳам ҳокимиятнинг бўлиниш принципи қарор топиши демократик жамиятга ҳос жиҳатдир. ривожланган ва демократия қарор топган давлатларда бўлгани сингари, ўзбекистон республикасида ҳам давлат ҳокимияти учга бўлинган. бу ҳақда ўзбекистон республикаси конституциясининг 11-моддасида қўйидаги ҳуқуқий норма белгилаб қўйилган: “ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”. давлат …
5 / 35
либ борилиши муҳим аҳамият касб этади. давлат ҳокимияти – бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган, муайян тузилмага бирлашган давлат ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органлари тизимидир. ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимига давлат бошлиғи сифатида президент, республика ҳукумати сифатида вазирлар маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, марказий давлат бошқаруви идоралари ва уларнинг жойлардаги маҳаллий органлари, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари ва ҳокимиятлар ҳамда уларнинг бўлимлари ва бошқармалари киради. кейинги йилларда бошқарув соҳасидаги вазифаларнинг бир қисми республика даражасидан вилоят, туман ва шаҳар миқёсига ўтказилди, маҳалла тизимини шакллантиришга катта эьтибор берилди. бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш ишлари амалга оширилди ва бу борадаги ислоҳотлар давом эттирилмоқда. ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, мамлакатда давлатни идора этишнинг замонавий ва самарали шакли – президентлик тизими қарор топа бошлади. дунё давлатчилиги тараққиётида давлат бошқарувининг асосан икки шакли - монархия ва республика шакллари мавжуд. республика, ўз навбатида, парламентар ва президентлик республикаси кўринишларига эга. президентлик республикаси ҳозирги кунда энг кўп тарқалган давлат бошқаруви шаклидир.бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо 192 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslarining shakllanishi" haqida

5-мавзу. ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар (2-соат). режа 1-§. миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. 2-§. ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. 3-§. ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар. 4-§. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. ижтимоий-шерикчилик. 5-§. ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. 6-§. ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. инсон ҳа...

Bu fayl DOCX formatida 35 sahifadan iborat (88,8 KB). "o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslarining shakllanishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekistonda demokratik, fuqar… DOCX 35 sahifa Bepul yuklash Telegram