o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslari va siyosiy islohotlar

DOCX 26 pages 49.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
мавзу. ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар (4 соат). режа 1. миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. 2. ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. 3. ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар. 4. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. ижтимоий-шерикчилик. 5. ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. 6. ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш. мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш жараёнида иккита асосий вазифа уддалангани қайд этилган. аввало, иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозлик ва тақсимот тизимидан бозор муносабатларига ўтилган бўлса, иккинчидан, давлат органларининг янги шароитларда самарали фаолият юритишига эришилди. маъмурий ислоҳотлар давлат бошқаруви тизими органлари тузилмасини унификациялаштирди. давлат хизмати ушбу тизимнинг асосий унсурига айланди. таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, давлат хизмати фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатлар бугунги куннинг …
2 / 26
ёпиқлигига шарт-шароит яратмоқда. бундан ташқари, ҳуқуқий асослар “электрон ҳукумат” тизимининг жадал равнақидан, давлат хизматлари ва маъмурий тартиб-таомилларининг тараққиётидан ортда қолмоқда. амалдаги қонун ҳужжатларида давлат ҳокимияти органлари ходимларини белгилашда бир қатор тушунчалар қўлланилади. бироқ кўламига кўра, бири-биридан тубдан фарқ қилади. ҳукуматнинг 1997 йил 3 июлдаги қарорида кўрсатилган давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда прокуратура идоралари ходимларининг қатор лавозимлари киритилган. ваҳолонки, вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида давлат хизматчиси деганда, фақатгина ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар ходимлари тушунилади. қонунчиликда айни пайтда “маъмурий-бошқарув ходимлари” деган тушунча ҳам қўлланилмоқда. у юқорида қайд этилган рўйхатга киритилмаган қатор ташкилотларни ҳам ўз ичига олади. номенклатурада хўжалик бошқаруви органлари лавозимлари борлиги унинг асосий фарқи ҳисобланади. шу билан бирга, қонунчилигимизда сайланадиган мансабдор шахслар фаолияти тартибга солинган. масалан, олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ва сенати аъзолари, халқ депутатлари …
3 / 26
зифалар давлат хизматчиси ҳуқуқ ва ваколатларини аниқ белгилаб беришни тақозо этаяпти. шу боис президентимиз шавкат мирзиёев ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида давлат хизмати институтини ислоҳ этиш, давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, уларнинг касбий тайёргарлигини тубдан такомиллаштириш, бу соҳага янгича фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, ватанпарвар кадрларни жалб этиш бўйича самарали тизим яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. давлатимиз раҳбари яқин кунларда “давлат хизмати тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. бу вазифа 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид давлат дастурида алоҳида бандда кўрсатиб ўтилган. ҳозирги кунда юқори турувчи лавозимларга тайинлаш ва кўрсатиш, кадрлар захирасини шакллантириш, хизматчиларни аттестациядан ўтказиш тизими борасида ягона ёндашув йўқ, мазкур жараён жамоатчилик бехабар бўлган ички ҳужжатлар билан тартибга солинади. айни пайтда баъзи идораларда, мисол учун, давлат солиқ қўмитасида ишга қабул қилиш тартиби аниқ бўлиб, уларда бу таомил …
4 / 26
никмаларини такомиллаштиришдаги муаммоларни ҳамда мансаб пиллапоясидан юқори лавозимларга кўтарилиши учун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. амалиёт малакани баҳолаш тизимига аниқ кўрсаткичларни жорий қилиш заруратини кўрсатаяпти. булар давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда амалий натижаларга эришиш билан узвий боғлиқ бўлиши лозим. бунда аҳоли сўровлари асосида натижаларни баҳолаш керак. бинобарин, президентимиз шавкат мирзиёев таъкидлаганидек, бундан кейин жойлардаги раҳбарлар фаолиятига, биринчи навбатда, улар бошқараётган ҳудуддаги аҳолидан тушаётган мурожаатлар сони, уларнинг халқ ичида юриши, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимига қараб баҳо берилади. қисқача айтганда, раҳбарларга халқнинг ўзи баҳо беради. амалдаги давлат хизмати тизимида ротация механизми, яъни мансабдор шахснинг давлат органлари горизонтал йўналишида ишга кўчирилиши етарли даражада тартибга солинмаган. бундан ташқари, давлат органлари ходимлари учун ягона тариф сеткаси бўлишига қарамасдан, жуда кўплаб идоравий фарқлар ва истиснолар мавжуд. бу эса, охир-оқибат, мансабдор шахсларнинг ойлик маоши ҳажмига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. бунда ҳам ягона ёндашув ва стандартлар асосида иш олиб бориш мақсадга мувофиқ. бугун янгича ҳамда мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор …
5 / 26
к ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш, давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар сифатида белгилаб берилган. шу йилнинг 9 январида эса президентимизнинг “давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ўзбекистон республикаси президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва тузилмасини мақбуллаштириш, шунингдек, унинг таркибий тузилмалари вазифалари ҳамда функцияларидаги такрорланишларни бартараф этиш, уларни ажратиш ва аниқлаштириш мақсадида жорий йил 1 март куни давлатимиз раҳбари “ўзбекистон республикаси президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. 7 март куни эса ҳукуматнинг “қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар, тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslari va siyosiy islohotlar"

мавзу. ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар (4 соат). режа 1. миллий давлат бошқаруви тизими. мустақил ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. 2. ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. 3. ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар. 4. ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. ижтимоий-шерикчилик. 5. ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. 6. ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. инсон ҳақ-ҳуқуқларини ...

This file contains 26 pages in DOCX format (49.7 KB). To download "o'zbekistonda demokratik, fuqarolik jamiyati asoslari va siyosiy islohotlar", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekistonda demokratik, fuqar… DOCX 26 pages Free download Telegram