o'zbekiston respublikasida konstitutsiyaviy islohotlarning mazmuni-mohiyati

DOCX 14 pages 30.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти режа: 1. ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотлар тушунчаси, зарурати ва аҳамияти 2. “ўзбекистон республикасининг конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси ва унинг умумхалқ муҳокамаси 3. ўзбекистон республикасининг конституцияси: таклиф этилган янги ғоялар мазмуни 4. инсон ҳуқуқ ва эркинликларини такомиллаштиришга оид таклифлар 5. фуқаролик жамияти институтларини такомиллаштиришга оид таклифлар 6. давлат ҳокимияти органлари тизимини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотлар тушунчаси, зарурати ва аҳамияти бугунги кунда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. бош қомусимиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар мазмунини яхши билиш бизга ўз ҳуқуқ ва манфаатларимизни рўёбга чиқаришда ёрдам бериши билан бирга, ҳуқуқий онгимиз ва шууримизда қонунларга ҳурмат ҳиссини оширади. 16 май куни олий мажлис қонунчилик палатасининг энг йирик фракциялари — ўзлидеп ва “миллий тикланиш” демократик партиясининг алоҳида, 17 май куни мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ва ушбу масалани олий мажлис палаталари кенгашлари муҳокамасига киритишга бағишланган қўшма йиғилишлари …
2 / 14
ори эса мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламидир. биринчидан, 2021 йилнинг октябрь ойида ўзбекистон президенти сайлови жараёнида барча номзодларнинг электорат вакиллари билан учрашувлари чоғида ҳаётий талабдан келиб чиққан ва мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлган муҳим таклиф илгари сурилди. бу — конституциявий ислоҳотни амалга ошириш. хусусан, конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид биринчи таклиф ўзлидепдан президентликка номзод шавкат мирзиёевнинг сайловчилар билан қорақалпоғистоннинг бўзатов туманида бўлиб ўтган учрашуви чоғида илгари сурилган эди. нафақат минтақавий, балки жаҳон кўламига эга экологик фожиа — орол денгизи қуриши билан боғлиқ вазиятда амалдаги конституцияда ўз аксини топмаган, инсоннинг экологик ҳуқуқлари, юртимиз аҳолисининг яшаб турган ва бўлажак авлодларининг қулай ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини мамлакат бош қонунида акс эттиришнинг долзарблиги ва ҳаётий аҳамияти таъкидланди. келгусида шавкат мирзиёевнинг ҳудудлардаги сайловчилар билан яна 7 та вилоятда бўлиб ўтган учрашувлари жараёнида хусусий мулк муҳофазасига доир конституциявий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш ташаббуслари, жумладан, ер ва ерости бойликларига бўлган ҳуқуқ, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқлари, эркинликлари ва …
3 / 14
ўзбекистон стратегияси доирасидаги демократик ислоҳотлар сиёсати кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат берса, иккинчи томондан, сайловчилар уларнинг натижадорлигидан, уларни янада чуқурлаштириш ва сайловолди дастурда белгиланган мақсадларга эришишдан манфаатдорлигини кўрсатади. қуйидаги партия номзодларининг учрашувлари чоғида ҳам: ўзбекистон “миллий тикланиш” демократик партияси — мамлакатимизнинг конституциявий тенглигини белгилаш, миллий анъана ва қадриятларни мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилиш юзасидан; ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси — суд ҳокимияти мустақиллиги, қонунлар ва суд қарорлари одиллиги, конституция ва қонунлар, инсон ҳуқуқлари устуворлигининг, коррупцияга қарши курашишнинг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган; ўзбекистон халқ демократик партияси — аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларининг, айниқса, ногиронлиги бор шахсларнинг конституциявий ва ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш, ижтимоий йўналишга эга давлат қуриш борасида; ўзбекистон экологик партияси — мамлакатда яшил иқтисодиётга ўтиш, экологик ноқулай ҳудудларда вазиятни яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди. таъкидлаш жоизки, буларнинг барчаси сайлов ва президентликка номзодлар билан учрашувлар жараёнида сайловчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза, таклиф ва хоҳиш-истакдир. иккинчидан, сайловчиларнинг хоҳиш-истакларини чуқур ўрганган ҳолда, ўзбекистон президенти конституциявий ислоҳотлар заруриятига алоҳида урғу берди: ўтган …
4 / 14
шларини белгилади. бундан ташқари, давлатимиз раҳбари “янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” фундаментал муаллифлик монографиясининг иккинчи қайта кўриб чиқилган ва тўлдирилган нашрига конституциявий ислоҳотнинг заруратига бағишланган ва сайловолди кампания жараёнида берилган барча таклифларни умумлаштиришга асосланган бўлимни киритди. китобда ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотнинг асосий устувор йўналишлари белгиланган. учинчидан, сиёсий партиялар, аввало, ўзлидеп ва “миллий тикланиш” дп кутилаётган конституциявий ислоҳотларга нисбатан ўз электоратининг кайфияти ва истакларини чуқур ўрганишни ташкиллаштирди. ушбу икки партиянинг 1,5 миллиондан ортиқ аъзоси конституциянинг модернизациясини қўллаб-қувватлабгина қолмай, унинг халқ томонидан қўллаб-қувватланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларига эришишнинг, мамлакат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар ҳаётидаги барча соҳаларни янада тез ва жадал ислоҳ қилиш учун зарур ҳуқуқий асосларни яратишнинг муҳим шарти сифатида зарурлигини кўрсатди. конституциявий ислоҳотлар: дунёдаги замонавий тенденциялар бугунги кунда дунёда 500 дан ортиқ амалдаги конституция бўлиб, улардан 200 га яқини мустақил давлатлар, 300 дан ортиғи федерациялар субъектларига тегишли. шу билан бирга, шумер шоҳи ур-наммунинг қонунлар тўплами дунёнинг энг қадимги ёзма конституцияси, …
5 / 14
да сифат жиҳатидан чуқур ўзгаришлар даври ўлароқ киради. хусусан, сўнгги 30 йил ичида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида конституциявий ислоҳотлар ўтказилди, 57 давлатда янги конституция қабул қилинди. эътиборлиси, конституцияга энг кўп ўзгартириш ва қўшимчалар киритган давлатлар ўнталигида мексика, янги зеландия, бразилия, швейцария, австрия, исроил, чили, колумбия, грузия ва ҳиндистон мавжуд. бунда конституциявий ислоҳотларнинг аксарияти давлат ва жамиятни модернизация қилиш ёхуд сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий инқирозларга йўл қўймаслик, оқибатларини бартараф этиш доирасида амалга оширилмоқда. бугунги кунда дунёда дастлабки таҳрирдаги конституциялар деярли қолмаган. ҳозирги кунда энг қадимий ҳисобланган конституцияларга ҳам ақш да 27 та туб ўзгартириш, норвегияда 200 мартадан ортиқ (бунда бош қонун моддаларидан тахминан 1/3 қисмигина ўзининг дастлабки кўринишида қолган), нидерландияда 24 марта (бироқ 1983 йилда матни пухталик билан модернизация қилиниши натижасида ундаги деярли барча моддалар ўзгарган) ўзгартириш киритилган. замонавий глобаллашув шароитида бутун дунё мамлакатлари жадал тарзда конституциявий ривожланишнинг ўз моделини изламоқда. шу билан бирга, конституция давлатнинг сиёсий ва ижтимоий барқарорлигини …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasida konstitutsiyaviy islohotlarning mazmuni-mohiyati"

ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти режа: 1. ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотлар тушунчаси, зарурати ва аҳамияти 2. “ўзбекистон республикасининг конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси ва унинг умумхалқ муҳокамаси 3. ўзбекистон республикасининг конституцияси: таклиф этилган янги ғоялар мазмуни 4. инсон ҳуқуқ ва эркинликларини такомиллаштиришга оид таклифлар 5. фуқаролик жамияти институтларини такомиллаштиришга оид таклифлар 6. давлат ҳокимияти органлари тизимини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар ўзбекистон республикасида конституциявий ислоҳотлар тушунчаси, зарурати ва аҳамияти бугунги кунда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. бош қомусимиз ...

This file contains 14 pages in DOCX format (30.5 KB). To download "o'zbekiston respublikasida konstitutsiyaviy islohotlarning mazmuni-mohiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasida kons… DOCX 14 pages Free download Telegram