o'zbekiston respublikasi konstitutsiyaviy sudi

DOCX 12 стр. 40,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
3-мавзу. ўзбекистон республикаси конституциявий суди режа: 1.конституциявийназораттушунчасиваунингасослари. 2.ўзбекистонреспубликасиконституциявий суди ваунингваколатлари. 3.ўзбекистонреспубликасиконституциявий суди аппарати,унингфункциясивашакллаништартиби. 4.ўзбекистонреспубликасиконституциявийсудинингқарорлари, уларнингтурлари, мазмуни, юридикаҳамиятиватузилиши. 1.конституциявий назорат тушунчаси ва унинг асослари. конституциявий назорат – бу давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг конституциявий талабларга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатлари ва ҳаракатларини аниқлаш, шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш чораларини кўриш йўли билан конституция устуворлигини таъминлашга қаратилган судлов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг йўналишидир (функциясидир). конституциявий назорат – бу давлатдаги суд ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг махсус тури бўлиб, қонун ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ушбу давлат конституциясига мос келишини текширишдан иборат. конституциявий назорат тегишли давлат органлари (мансабдор шахслар) конституция қоидаларини бузувчи ҳужжатни аниқлаганда ўз ҳокимиятлари орқали уни бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлигини назарда тутади. конституциявий назорат объектлари конституциявий ва оддий қонунлар, конституцияга тузатишлар, халқаро шартномалар, парламент ёки унинг палаталари регламентлари, ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўлиши мумкин. конституциявий назорат субъектлари у ёки бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг конституцияга мослигини текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга …
2 / 12
малга оширилади) бўлиши мумкин. ўтказиш вақти бўйича: кейинги ва дастлабки конституциявий назорат ажратилади. ўзбекистонда конституциявий назорат. ўзбекистонда конституциявий суд ташкил топиш тарихи 1990 йил 20 июнда қабул қилинган “ўзбекистон республикасида конституциявий назорат тўғрисида”ги қонун билан боғлиқ. мазкур қонун давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳужжатларининг ўзбекистон республикаси конституциясига мослигини таъминлаш, шахс ва халқларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, жамиятнинг демократик асосларини ҳимоя қилиш мақсадларида қабул қилинган. ўзбекистон республикасида конституциявий назоратни ўзбекистон республикаси конституциявий назорат қўмитаси, қорақалпоғистон республикасида эса – қорақалпоғистон республикаси конституциявий назорат қўмитаси амалга оширар эди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган ўзбекистон республикаси конституцияси конституциявий судини таъсис этиш заруратини назарда тутган эди. давлатнинг асосий қонуни олий қонунчилик даражасида конституциявий суднинг ташкил этишини белгилаб қўйилди ва ўзбекистон республикаси конституциявий суди фаолияти 1995 йил 30 августдаги “ўзбекистон республикаси конституциявий суди тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни билан тартибга солинган эди. кейинчалик эса 2017 йилда янги таҳрирдаги қонун қабул қилинди 2.ўзбекистон республикаси конституциявий суди, …
3 / 12
ўрқ-431-сон), 45 та моддадан иборат. ўзбекистон республикасининг конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи суд ҳокимияти органидир. конституциявий суднинг ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1.ўзбекистон республикаси қонунларининг ва ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталари қарорларининг, ўзбекистон республикаси президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, ўзбекистон республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқлигини аниқлайди; 2.ўзбекистон республикасининг президенти томонидан имзолангунига қадар ўзбекистон республикаси конституциявий қонунларининг, ўзбекистон республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги ўзбекистон республикаси қонунларининг ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқлигини аниқлайди; 3.қорақалпоғистон республикаси конституциясининг ўзбекистон республикасининг конституциясига, қорақалпоғистон республикаси қонунларининг ўзбекистон республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради; 4.ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради; 5.ўзбекистон республикаси олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади; 6.конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар …
4 / 12
асмий қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишлидир. суд превентив (дастлабки) назоратни амалга оширмайди. ўзбекистон республикаси конституциявий судни сайлаш тартиби. ўзбекистонреспубликаси президентининг тақдимига биноан ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати томонидан ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, қорақалпоғистон республикасинингвакилини қўшган ҳолда сайланади. конституциявий суднинг ҳарбир судьяси яккатартибда сайланади. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади. конституциявий суд таркибида етти нафар судья мавжуд: раис, унинг ўринбосари, қорақалпоғистон республикасидан судьяни қўшган ҳолда беш нафар суд аъзоси. конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади. конституциявий суд фаолиятини амалга оширишда амал қилинадиган асосий принципларга: конституциянинг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги киради. конституциявий суддаишларни кўриб чиқиш ва ҳужжат қабул қилиш камида тўрт нафар судьядан иборат таркибда коллегиал тарзда амалга оширилади ва конституциявий суднинг мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ўтказилади. айтиш керакки, конституциявий суднинг ҳужжатлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви …
5 / 12
, унинг функцияси ва шаклланиш тартиби. конституциявий суд судьяси. сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассиси бўлган, юксак маънавий фазилатларга ва зарур малакага эга бўлган, ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган ўзбекистон республикаси фуқароси конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин. конституциявий суднинг судьясига ўзбекистон республикаси президенти томонидан олий малака ёки биринчи малака даражалари берилади.конституциявий суд судьясининг ваколат муддати — беш йил. конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши қоида тариқасида етмиш ёшни ташкил этади. айни бир шахс икки мартадан ортиқ конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин эмас. биринчи бор конституциявий суднинг судьяси этиб сайланган шахс ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг мазкур судья сайланган мажлисида қасамёд қилади. судьяликка номзодларга айтиб ўтилган талаблардан ташқари, қонун конституциявий суднинг судьялари сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас. бундан ташқари, конституциявий суднинг судьялари сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasi konstitutsiyaviy sudi"

3-мавзу. ўзбекистон республикаси конституциявий суди режа: 1.конституциявийназораттушунчасиваунингасослари. 2.ўзбекистонреспубликасиконституциявий суди ваунингваколатлари. 3.ўзбекистонреспубликасиконституциявий суди аппарати,унингфункциясивашакллаништартиби. 4.ўзбекистонреспубликасиконституциявийсудинингқарорлари, уларнингтурлари, мазмуни, юридикаҳамиятиватузилиши. 1.конституциявий назорат тушунчаси ва унинг асослари. конституциявий назорат – бу давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг конституциявий талабларга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатлари ва ҳаракатларини аниқлаш, шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш чораларини кўриш йўли билан конституция устуворлигини таъминлашга қаратилган судлов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг йўналишидир (функциясидир). конституциявий назорат –...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (40,4 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasi konstitutsiyaviy sudi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasi konsti… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram