konstitutsiyaviy huquq

DOCX 90 sahifa 326,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 90
конституциявий ҳуқуқ маърузалар матни мавзулар 1. конституциявий ҳуқуққа кириш. 2. ўзбекистон республикаси конституциясининг назарий асослари, тарихи ва ривожланиши. 3. конституциянинг устунлиги ва муҳофазаси. 4. давлат суверенитети ва ташқи сиёсатнинг конституциявий асослари. 5. халқ ҳокимиятчилигининг конституциявий асослари. 6. шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги. 7. ўзбекистон республикаси фуқаролиги. 8. шахсий ҳуқуқ ва еркинликлар. 9. сиёсий ҳуқуқлар. 10. ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар. 11. инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг кафолатлари. 1-мавзу: конститутсийавий ҳуқуққа кирисҳ. мавзунинг асосий масалалари 1. конституциявий ҳуқуқ тушунчаси. 2. конституциявий ҳуқуқнинг предмети 3. конституциявий ҳуқуқ – ҳуқуқнинг йетакчи соҳаси. 4. конституциявий ҳуқуқ нормалари, институтлари, муносабатлари ва уларнинг субъектлари. 5. конституциявий ҳуқуқ манбалари. 6. юрист фаолиятида конституциявий ҳуқуқнинг аҳамияти. 1. конституциявий ҳуқуқ тушунчаси конституциявий ҳуқуқнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, конституциявий-ҳуқуқий нормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тартибга солинади. конституциявий ҳуқуқ нормалари инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади ва …
2 / 90
га бир қатор конституциявий аҳамиятга молик ҳужжатлар катта таъсир кўрсатган. бундай ҳужжатлар жумласига 1215 йилда англияда қабул қилинган «еркинликларнинг буюк хартияси», 1679 йилги «хабеас корпус акт» («ҳабеас cорпус аcт») ва бошқа бир қатор ҳужжатлар киради. юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар ҳозирги кунда ҳам буюк британияда амалдаги конституциявий ҳужжатлардан бўлиб ҳисобланади. конституциявий ҳуқуқнинг шаклланишида бир қанча омиллар таъсир кўрсатган. бундай омиллар жумласига қуйидагилар киради. биринчидан, дастлабки конституциявий аҳамиятга молик ҳужжатлар. масалан, ақсҳнинг 1776 йилги «мустақиллик декларацияси» ва 1789 йилги «инсон ва фуқаро ҳуқуқлари франсуз декларацияси"ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. американинг мустақиллик декларациясида илк бор «халқ давлат ҳокимиятнинг манбаидир» деган конституциявий қоида мустаҳкамланган еди. франсуз декларациясининг 16-моддасида еса «инсон ҳуқуқлари ва еркинликларининг кафолатлари ва ҳокимият ваколатларини тақсимлаш принсипига ега бўлмаган халқ конституциясига ега бўлмайди», деб таъкидланган. иккинчидан, инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ва умуминсоний ҳуқуқий қадрият ҳисобланадиган ҳуқуқий назария ва таълимотлар. масалан, инсон ҳуқуқларининг табиий ажралмас еканлиги тўғрисидаги таълимот конституциявий ҳуқуқнинг шаклланишига катта таъсир …
3 / 90
навоийлар томонидан билдирилган давлат ва ҳуқуққа оид фикрлар ҳам шарқда конституциявий таълимотларни шаклланишида катта рол ўйнаган. тўртинчидан, турли давлатларнинг конституциявий қонунчилиги ва амалиёти. хвиии-хих асрларда америка ва йевропада қабул қилинган конституциялар конституциявий ҳуқуқнинг мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида шаклланишида катта рол ўйнаган. чунки конституциялар конституциявий ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. умуман олганда ҳар бир давлатда конституциявий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ўзига хос ҳусусиятларга ега. ҳозирги замон конституциявий ҳуқуқининг предмети еса, хх асрнинг иккинчи ярмида ўзини якуний шаклини олди. конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқни алоҳида тармоғи бўлиб, мамлакатнинг ҳуқуқ тизимининг таркибига киради ва шу билан бирга у ҳуқуқ тизимида йетакчи ҳуқуқ ҳисобланади. конституциявий ҳуқуқ маълум ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. бу ижтимоий муносабатлар жамият, инсон, давлат ўртасида вужудга келади. ёдда тутинг! ўзбекистон республикасининг конституциявий ҳуқуқи – мамлакатнинг конституциявий тузум асосларини, жамият ва шахс муносабатларининг (жамиятнинг иқтисодий негизи, жамоат бирлашмалари, оила, оммавий ахборот воситалари) асосларини, мамлакатнинг давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиши асосларини, давлат ҳокимиятини …
4 / 90
ажасига кўтаради, шахс ва давлат муносабатларида шахс манфаатларини устуворлигини белгилайди, ижтимоий адолат принсипини бош принсип даражасига кўтаради, ҳокимият тузилмаларини ташкил қилишини аниқ тартибини белгилайди ва уларнинг фаолиятини қонун доирасида чегаралайди. 2. конституциявий ҳуқуқнинг предмети ўзбекистон республикасининг конституциявий ҳуқуқи – мустақил ҳуқуқ соҳаси бўлиб, у миллий ҳуқуқий тизимнинг ўзаги ҳисобланади. ёдда тутинг! конституциявий ҳуқуқнинг предмети – конституциявий нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардир. конституциявий ҳуқуқнинг предметига хос яна бир хусусият шундаки, у тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар, бошқа ҳуқуқ тармоқлари тартбга соладиган ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши учун асос, база бўлиб хизмат қилади, масалан, фуқаролик ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ ва бошқалар. ўзбекистон республикаси¬нинг конституциявий ҳуқуқи предмети учта ижтимоий муносабатлар гуруҳидан ташкил топган: биринчи гуруҳ – конституциявий тизимни ташкил етиш, таъминлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар иккинчи гуруҳ – инсонларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини тартибга солиш, ҳимоя қилиш, қўриқлаш ва кафолатлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар учинчи гуруҳ – шахс-жамият-давлат ўртасидаги енг …
5 / 90
ида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлардир. буларни таркиби кенг ва хилма хил муносабатлардан иборат бўлади. конституциявий ҳуқуқ фани конституциявий-ҳуқуқий меъёрлар, тамойиллар ва институтлар, шунингдек, улар тартибга соладиган ёки тартибга солиши лозим ва мумкин бўлган ижтимоий муносабатларни ўрганади. хорижий мамлакатларда ушбу ўқув курси, одатда, икки хил номланади. 1.франсия, буюк британия каби давлатларда ушбу ўқув курси «конституциявий ҳуқуқ» деб аталади. 2.германия, скандинавия давлатларида «давлат ҳуқуқи» деб юритилади. конституциявий ҳуқуқ ўқув курсининг ўрганишда билиш назариясининг қуйидаги методлари кенг қўлланилади. 1.тарихий услуб; 2.қиёсий услуб; 3.мантиқий услуб; 4.тизимли услуб; 5.социологик услуб. ўзбекистон республикаси конституциявий ҳуқуқини ўрганишда қўлланиладиган услублар йиғиндиси ушбу ўқув курсининг методологиясини ташкил етади. 3. конституциявий ҳуқуқ – ҳуқуқнинг йетакчи соҳаси. конституциявий ҳуқуқ мамлакат ҳуқуқ соҳасининг йетакчи ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. чунки, ёдда тутинг! биринчидан, конституциявий ҳуқуқнинг конституцияда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва нормалар, конституциявий қонунларда жамланган қоидалар асосида ўта муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ соҳасидир. иккинчидан, конституция мамлакатимизда амал қилувчи барча ҳуқуқ тармоқларининг ўзагини ташкил етади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 90 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"konstitutsiyaviy huquq" haqida

конституциявий ҳуқуқ маърузалар матни мавзулар 1. конституциявий ҳуқуққа кириш. 2. ўзбекистон республикаси конституциясининг назарий асослари, тарихи ва ривожланиши. 3. конституциянинг устунлиги ва муҳофазаси. 4. давлат суверенитети ва ташқи сиёсатнинг конституциявий асослари. 5. халқ ҳокимиятчилигининг конституциявий асослари. 6. шахснинг ҳуқуқий мақоми. тенг ҳуқуқлилик ва гендер тенглиги. 7. ўзбекистон республикаси фуқаролиги. 8. шахсий ҳуқуқ ва еркинликлар. 9. сиёсий ҳуқуқлар. 10. ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар. 11. инсон ҳуқуқ ва еркинликларининг кафолатлари. 1-мавзу: конститутсийавий ҳуқуққа кирисҳ. мавзунинг асосий масалалари 1. конституциявий ҳуқуқ тушунчаси. 2. конституциявий ҳуқуқнинг предмети 3. конституциявий ҳуқуқ – ҳуқуқнинг йетакчи соҳаси. 4. конституциявий ҳуқуқ нормалари, и...

Bu fayl DOCX formatida 90 sahifadan iborat (326,5 KB). "konstitutsiyaviy huquq"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: konstitutsiyaviy huquq DOCX 90 sahifa Bepul yuklash Telegram