узбекистон республикасида президент сайлови

DOC 122,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350038738_12377.doc ўзбекистон республикасида президент сайлови режа 1-. президентлик бошқарув усули - ўзбек миллий давлатчилиги ўзаги 2-. ўзбекистонда президентлик сайловининг конституциявий асослари 3-. президентлик сайлови тўғрисидаги қонунчилик 4-. президентлик сайловларида актив ва пассив сайлов ҳуқуқи 5-. президентлик сайловининг асосий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари ва принциплари 6-. ўзбекистон республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш 7-. президентлик сайловларини ўтказиш ва овоз бериш 1-. президентлик бошқарув усули - ўзбек миллий давлатчилиги ўзаги ўзбекистон собиқ иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб, президентлик бошқарувини жорий этган, ҳамда кенг миқёсдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-маънавий ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига ўтган суверен давлатдир. дарҳақиқат, юртбошимиз таъкидлаганидек, «ўзбекистон тарихида илк марта жорий этилган республика президенти лавозими янги ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари тизимида марказий ўринни эгаллади. у сиёсий тизимнинг ўзаги бўлиб қолди». президентлик бошқарувида президентнинг давлат бошлиғи ва ижро ҳокимияти бошлиғи сифатидаги ваколатлари мужассамлашган. президентлик ҳокимияти жамиятдаги сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликнинг ва ўзбекистон демократик ислоҳотлари йўлидан муаффақиятли боришнинг кафолати бўлгани …
2
имияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари фаолиятини мамлакат олий мақсадлари йўлида мувофиқлаштиради. бизнинг давлатимизни катта бир оила деб тушуниш мумкин. айнан шу маънода президент миллат тимсоли, давлат рамзи сифатида намоён бўлди, оилада, давлатда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари, давлатнинг фуқаролари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса муносиб ҳаёт кўриш мумкин эмас. кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қонунлар ҳам бажарилмаслиги мумкин. бу эса қонунларнинг сўзсиз бажарилишини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилиниши, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар турмушга тадбиқ этилишини таъминлайдиган президентлик ҳокимиятини тақозо этди. шундай қилиб, президентлик бошқаруви барқарорлик, фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни қарор топтириш, ҳамда конституциявий тузум барпо этиш асосидир. президенлик бошқаруви давлат тушунчаси, унинг маъно-моҳиятини тубдан ўзгартирди. президент ислоҳотларнинг бош ташаббускори ҳамда уларнинг мувофиқлаштирувчи асосий кучга айланди. ўзбек давлати бозор иқтисоди муносабатларига вазминлик билан, пухта ўйланган ҳолда, босқичма-босқич …
3
демократик ҳуқуқий ва президентлик республикасидир. ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими-ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади, шу билан бирга уларнинг ўзаро муносабатлари давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатида халқнинг олий мақсадларига хизмат қилади. «сайлов» тушунчаси бирон бир органни (давлат, жамоат, халқаро ва ҳакозолар) овоз бериш йўли билан шакллантириш демакдир. бинобарин, сайлов учун бир неча объектлар бўлиши мумкин. унда сайлов муқобиллик тарзида амалга оширилади. муқобилликсиз сайловларда ҳеч бўлмаганда, ундан воз кечиш учун кафолат беришга имконият яратиш лозим. ўзбекистон марказий осиё учун 1992 йил 29 декабрида муқобил сайловлар йўли билан ўзбекистон республикаси президенти сайлашда бебаҳо тажрибага эгадир. «сайлов ҳуқуқи» тушунчаси ва ибораси икки маънода ишлатилади. биринчиси, бу-сайлов ҳуқуқи сайлаб қўйиладиган давлат органларини шакллантиришни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар тизимидир. сайлов ҳуқуқининг манбалари конституция, президент, олий мажлис ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар ҳақидаги қонунлардир. иккинчиси, бу фуқароларнинг сайлаб қўйиладиган органларни тузишда қатнашиш, яъни уларнинг таркибини сайлаш (фаол сайлов ҳуқуқи) ва унга …
4
аги юксак масъулиятига жавоб беради. конституциямизнинг 117-моддасига биноан, ўзбекистон республикаси 18 ёшга тўлган фуқаролари фаол сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. ўзбекистон президентлигига сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. ўзбекистонда президентлик сайлов ҳуқуқининг конституциявий меъёри кўппартиявийлик бўлиб, у фуқароларнинг давлат ва жамиятдаги сиёсий ҳуқуқлари, қонунийликни, барқарорликни, демократиявийликни кафолатлашга қаратилгандир. конституциянинг 10-моддасида сиёсий партиялар халқ номидан иш олиб боришга хақли эмаслиги алоҳида кўрсатилган. умуман, конституциянинг 10 та моддасида кўппартиявийлик билан боғлиқ бўлган меъёрлар бор. 34-моддада фуқароларнинг сиёсий партияларга уюшиши ҳуқуқи алоҳида белгилаб қўйилган. чунончи, 60-моддада «сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар», деб конституциявий қоида мустаҳкамлаб қўйилган. «кўппартиявийлик» тушунчаси том маънода президентлик сайловларида бир неча сиёсий партияларнинг камида эса иккита сиёсий партиянинг иштирок этишини билдиради. шу тариқа, сайлов тизимнинг кўп партиявийлиги фуқароларнинг танлаш ҳуқуқини кафолатлайди. кўппартиявийлик асосида президентлик сайловларини ўтказиш қуйидагиларни …
5
нун фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг умумийлиги яъни сайловчилар рўйхатини тузиш тартиби, овоз бериш ҳуқуқини расмийлаштириш ва овоз бериш фактини тасдиқлаш каби тадбирларнинг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишини назарда тутади. тенг сайлов ҳуқуқи шундан иборатки, ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлади ва барча фуқаролар сайловларда тенг шароитларда иштирок этадилар. тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи шундан иборатки, сайловчилар президентни сайлашда бевосита иштирок этадилар. яширин овоз бериш эса сайловчининг ўз иродасини билдириш устидан назорат қилишга йўл қўймасликни назарда тутади. бу конституциявий принцип фуқароларнинг ўз иродасини эркин билдиришини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатланиши бўлиб, демократик жамиятнинг асосий белгиларидан биридир. фуқароларнинг президентни сайлаш ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки бевосита чеклашга йўл қўйилмайди. албатта, ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган баъзи бир алоҳида ҳоллар бундан мустаснодир. ўзбекистон республикасининг сайловлар кунига қадар 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқароси президентни сайлаш ҳуқуқига эгадир. президентлик сайловларини ташкил этиш белгиланган баъзи бир алоҳида ҳоллар бундан мустаснодир. президентлик сайловини ўтказиш ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталари томонидан тузиладиган марказий сайлов комиссияси зиммасига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикасида президент сайлови" haqida

1350038738_12377.doc ўзбекистон республикасида президент сайлови режа 1-. президентлик бошқарув усули - ўзбек миллий давлатчилиги ўзаги 2-. ўзбекистонда президентлик сайловининг конституциявий асослари 3-. президентлик сайлови тўғрисидаги қонунчилик 4-. президентлик сайловларида актив ва пассив сайлов ҳуқуқи 5-. президентлик сайловининг асосий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари ва принциплари 6-. ўзбекистон республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш 7-. президентлик сайловларини ўтказиш ва овоз бериш 1-. президентлик бошқарув усули - ўзбек миллий давлатчилиги ўзаги ўзбекистон собиқ иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб, президентлик бошқарувини жорий этган, ҳамда кенг миқёсдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-маънавий ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янг...

DOC format, 122,0 KB. "узбекистон республикасида президент сайлови"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.