сайлов тизими

DOCX 19 sahifa 101,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. § 1. сайлов ва сайлов тизими тушунчаси ва аҳамияти. сайловлар демократик давлатлар тараққиётида ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида марказий ўрин эгаллайди. айнан, мазкур институт орқали фуқаролар бевосита ёки ўзлари сайлаган вакиллари тимсолида давлат ва жамиятни бошқариш имконига эгадирлар. давлатимизда бевосита сайлов усули билан давлат бошлиғи – ўзбекистон республикаси президенти ҳамда олий мажлиснинг қуйи – қонунчилик палатаси депутатлари сайланадилар. шунингдек, сайлаш услуби билан қорақалпоғистон жўқорғи кенгэси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари шакллантирилади. сайловлар референдум каби халқ иродасини тўғридан-тўғри намоён этилишини қонунлаштирилган шаклини билдиради. ҳар қандай давлатни демократик давлат, деб эълон қилишнинг ўзи кифоя эмас, муҳими, унинг ташкил этилиши ва фаолиятининг тегишли ҳуқуқий институтлар, ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлашдан иборатдир. бунда, конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг тизимида сайлов ҳуқуқи институти муҳим рол ўйнайди. ўзбекистон республикаси конституциясида сайлов тизими махсус бобда (хxiii боб) мустаҳкамланган. конституциянинг сайлов тизими боби битта яъни 117-моддадан иборат бўлиб, у фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, сайлов …
2 / 19
обланади. ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими қўлланилади. аралаш сайлов тизимида ҳар икки усулдан бир сайлов жараёнида қўлланилади. ўзбекистон республикасида ўзбекистон республикаси сайлов кодексига кўра сайлов масалаларии тартибга солади. сайловлар кўппартиявийлик асосида ўтиши, номзодлар сонини сайланадиган депутатлар сонига нисбатан кўп бўлиши демократия тантанаси бўлди. сайловлар сиёсий жараён бўлиб, уни ташкил қилиш ва ўтказишга қараб, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар мамлакатда демократия қандай эканлигига баҳо беради. конституцияга киритилган ўзгаришлар натижасида вакиллик органлари ва президент сайлови куни аниқ белгилаб қўйилди. энди мамлакатимизда сайловлар уларнинг ваколати тугайдиган йилда октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлди (конституциянинг 117-моддаси, иккинчи хат боши). сайловларда (сенат аъзоларини сайлашда) поғонали сайлов принципи қўлланиладиган бўлди (конституциянинг 117-моддаси, учинчи хат боши). § 2. сайлов ҳуқуқи принциплари сайлов ҳуқуқи билан фуқароларни таъминлаш фақат миллий қонунчилигимизда белгиланган бўлиб қолмай, сайлов ҳуқуқини аҳамияти халқаро ҳужжатларда ҳам қайд қилинган, жумладан “инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 21-моддасида, “ҳар бир инсон бевосита ёки эркинлик билан сайланган вакиллари воситасида …
3 / 19
томонидан муомилага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётганлар сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаганидек, сайланиш ҳуқуқига ҳам эга эмас; · сайлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси ҳам юқорироқ ўрнатилади. масалан, ўзбекистонда президент бўлиб сайланиш учун 35 ёшга, олий мажлисга сайланиш учун 25 ёш, маҳаллий вакиллик органларига сайланиш учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак. ёдда тутинг! фуқаролар сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш жараёнида фақат сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидангина эмас, бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади. масалан, номзод кўрсатиш, сайлов комиссиялари таркибида иштирок этиш, намзодлар тўғрисида маълумотлар олиш, кузатувчилар таркибида иштирок этиш ва бошқалар. сайловлар маълум принципларда ўтказилиб, улар демократик талабларга, халқаро ҳужжат нормаларига мос бўлади. жумладан, конституцияда сайлов умумий, тенг ва тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, ҳар бир сайловчи битта овозга эга эканлиги, овоз беришда фуқаро ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши кўрсатиб қўйилган (117-модда). ана шулар сайлов ҳуқуқининг асосий принциплари бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонунларда …
4 / 19
бевосита ўзи шахсан овоз бериш орқали сайловда иштирок этишини билдиради. тўғри сайлов орқали фуқаролар яшаб турган жойларини ўзида овоз беради ва уларнинг берган овози депутатлар, президент сайланишига таъсир кўрсатади. яширин овоз бериш – бунда фуқароларнинг овоз беришига ҳеч ким таъсир қила олмайди. фуқаролар ҳеч кимнинг таъсирисиз ҳоли овоз берсагина ўзи хоҳлаганча овоз бериши мумкин бўлади. яширин овоз беришда овоз бериш натижаси ҳам маълум бўлмайди, шунинг учун фуқаролар қўрқмасдан, иккиланмасдан, шубҳаланмасдан ўзи хоҳлаган номзодига овоз беради. сайловда иштирок этишнинг эркинлиги – фуқаролар сайловларнинг ҳамма жараёнларида, шунингдек овоз беришда ҳам эркин иштирок этади. сайлов жараёнларида иштирок этишига тўсқинлик ҳам қилмайди, иштирок этишга, овоз беришга мажбур ҳам қилинмайди. ошкоралик ҳам сайлов ҳуқуқининг муҳим принципидандир. сайловларни барча жараёнлари ошкора ўтади. оммавий ахборот воситаларида сайлов жараёнлари бўйича мунтазам маълумотлар бериб борилади. § 3. сайлов сензлари ва сайловларда эркинлик ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларида сайлов ҳуқуқи, сайловни ташкил қилиш, уни ўтказиш ва сайловда иштирок этиш учун …
5 / 19
сенз – бу ёш сензидир. ёш сензи фуқарони вояга етган бўлиши, унинг натижасида эса ўз ҳаракатига жавоб бера олишни назарда тутади. масалан, ўзбекистонда сайлаш ҳуқуқига 18 ёшдан эга бўлинади. ҳамма органларга сайлаш ҳуқуқи 18 ёшдан вужудга келади. сайланиш ҳуқуқи эса турли органларга турлича ўрнатилган. халқ депутатлари маҳаллий кенгашда депутатлар учун 21 ёш, қонунчилик палатаси депутатлари, сенат аъзолари учун 25 ёш. ўзбекистон президенти бўлиб сайланиш учун 35 ёш белгиланган. шу ёшга етмаганлар тегишли органларга сайлана олмайди. ўзбекистон республикаси қонунчилигида бошқа, миллий, жинсий, ирқий, мулкий, ирқий чеклашлар назарда тутилмаган. конституциянинг 99-моддасига биноан, прзидент бўлиб сайланиш учун фуқаро ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги, давлат тилини яхши билиши, сайловгача ўзбекистонда камида 10 йил муқим (доимий) яшаган бўлиши керак. шу шартлар мавжуд бўлса фуқаро номзоди тегишли тартибда президентликка номзод сифатида қўйилади ва сайловда иштирок этади. ўзбекистон республикаси сайлов кодексига кўра президентликка номзодлар олдига баъзи талаблар қўйилади. улар қуйидагилар президентликка номзодлар бўла олмайдилар: ўзларига нисбатан жиноий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сайлов тизими" haqida

ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. § 1. сайлов ва сайлов тизими тушунчаси ва аҳамияти. сайловлар демократик давлатлар тараққиётида ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида марказий ўрин эгаллайди. айнан, мазкур институт орқали фуқаролар бевосита ёки ўзлари сайлаган вакиллари тимсолида давлат ва жамиятни бошқариш имконига эгадирлар. давлатимизда бевосита сайлов усули билан давлат бошлиғи – ўзбекистон республикаси президенти ҳамда олий мажлиснинг қуйи – қонунчилик палатаси депутатлари сайланадилар. шунингдек, сайлаш услуби билан қорақалпоғистон жўқорғи кенгэси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари шакллантирилади. сайловлар референдум каби халқ иродасини тўғридан-тўғри намоён этилишини қонунлаштирилган шаклини билдиради. ҳар ...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (101,6 KB). "сайлов тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сайлов тизими DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram