сайлов ҳуқуқи эрkinligi – фуқаролик жамиятининг шарти

DOCX 22 sahifa 69,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
7-мавзу: сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. 2. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. 3. ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши. 4. эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли таянч сўзлар: эркин сайловлар, сайлов ҳуқуқи, сайлов принциплари,тенг сайлов ҳуқуқи, тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи; яширин овоз бериш ҳуқуқи, сайлов олди ташвиқоти, сайлов комиссиялари, овоз бериш 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир. ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлининг ҳозирги босқичида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини эркин, қонуний ва адолатли сайловлар асосида шакллантирилиши демократик жараёнлар ва янгиланишларнинг ижтимоий ҳаётда олий қадрият сифатида ифода этилаётганлигининг ёрқин намунасидир[footnoteref:1]. [1: парламент сайлови: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба: илмий-амалий қўлланма // м.абдусаломов ва бошқалар; масъул муҳаррир проф. ш.х.файзиев; –тошкент: ўзбекистон республикаси президенти ҳузиридаги амалдаги …
2 / 22
ик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади[footnoteref:2]. бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланишидемократик сайлов тамойиллари-нинг қай даражада рўёбга чиқи-шига ҳам бевосита боғлиқдир. [2: жўраев қ.а. сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. адолат. 2011 йил 6 май № 20 (825)] эркин сайлов ҳуқуқининг амалга оширилиши, эркин ҳамда чинакамига ифода этиладиган халқ иродаси ҳокимият ва ҳар қандай ҳукумат қонунийлигининг асоси эканлиги ва ҳар бир шахснинг ўз давлатини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқи кўпгина халқаро ҳужжатларда алоҳида таъкидланган. фуқароларнинг бевосита сайлов жараёнида, ўзлари эркин сайлайдиган вакиллари орқали мамлакатни бошқаришда қатнашиш …
3 / 22
а амал қилади”[footnoteref:3]. бунинг учун, энг аввало, кишиларнинг сиёсий фаоллигини юксак даражага кўтаришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг давлат ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши шубҳасиз. [3: каримов и.а. ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -т.: ўзбекистон. 1997. 173-бет.] демократиянинг ушбу энг муҳим тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий асос яратиб берилиши лозим. ўзбекистонда буларнинг барчаси яратилган. ўзбекистон республикаси конституциясида, “ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги, “ўзбекистон республикаси олий мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “ўзбекистон республикасининг марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунларида сайловларга доир умумэътироф этилган демократик халқаро тамойил ва қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. демократик давлатларда …
4 / 22
нчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. аслида ҳам, сайлов – демократия дегани, демократия – бу сайлов, демакдир. олий мажлис қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида давлатимиз раҳбари уқтирганидек, депутат деган юксак ишончга сазовор ҳар қайси инсон аввало ўзи учун овоз берган одамлар ҳақида ўйлаши ҳам демократиянинг яна бир белги-аломати ҳисобланади[footnoteref:5]. [4: каримов и.а. бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – т.: «ўзбекистон», 2005. – б.30.] [5: саидов а. ўзбекистон республикаси конституцияси ва сайлов тизими. - т.: тдюи нашриёти, 2005. – 44 б.] президентимиз эътироф этганидек, «фуқароларимиз сайловларга мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим, жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига, демакки, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир кўрсатадиган сиёсий воқеа сифатида ёндашдилар[footnoteref:6]. [6: каримов и.а. бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – т.: «ўзбекистон», 2005. – б.33.] ўзбекистон республикасида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга …
5 / 22
вa янгилaш бoрaсидa қўлгa киритилгaн нaтижaлaр миллий дaвлaтчиликни шaкллaнтириш вa рeспубликaмизни бaрқaрoр ривoжлaнтиришдa мустaҳкaм зaмин бўлди. тaриxaн қисқa вaқт ичидa сoвeт дaвридaги эски маъмурий-буйруқбoзлик тизимигa бaрҳaм бeрилиб, миллий дaвлaтчиликни шaкллaнтиришнинг пуxтa ҳуқуқий aсoслaри ярaтилди, дaвлaт ҳoкимиятининг қoнун чиқaрувчи, ижрo этувчи вa суд ҳoкимияти тaрмoқлaри тaшкил этилгани, ижтимoий вa фуқaрoлик институтлaри фaoлияти йўлгa қўйилиб, иқтисoдиётни эркин бoзoр мунoсaбaтлaригa ўткaзиш жaрaёни aмaлгa oширилгани”ни алоҳида таъкидлади[footnoteref:7]. [7: каримов и.а. ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – тошкент: ўзбекистон, 2007. – б. 29.] зотан, ўзининг ташкил этилиши, тузилиши жиҳатидан ва фаолиятида халқнинг иродасига таянган, барча умумэътироф этилган инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таъминлашга интилган давлат деганда том маънодаги демократик давлат тушинилади. бунда, демократик давлат фуқароларнинг эркинлиги ва ҳурфикрлилигига асосланган фуқаролик жамияти демократиясининг муҳим ажралмас қисмидир. мазкур давлатнинг легитимлилиги асосини эса халқ суверенитети ташкил этади. ўз навбатида, халқ суверенитетининг амалда намоён бўлишининг асосини сайловлар орқали ташкил этилган давлат ҳокимияти ифода этади. ҳар қандай давлатнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сайлов ҳуқуқи эрkinligi – фуқаролик жамиятининг шарти" haqida

7-мавзу: сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. 2. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. 3. ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши. 4. эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли таянч сўзлар: эркин сайловлар, сайлов ҳуқуқи, сайлов принциплари,тенг сайлов ҳуқуқи, тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи; яширин овоз бериш ҳуқуқи, сайлов олди ташвиқоти, сайлов комиссиялари, овоз бериш 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир. ўзбек...

Bu fayl DOCX formatida 22 sahifadan iborat (69,2 KB). "сайлов ҳуқуқи эрkinligi – фуқаролик жамиятининг шарти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сайлов ҳуқуқи эрkinligi – фуқар… DOCX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram