сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти

DOCX 18 стр. 206,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
10 –мавзу. сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти режа: 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. 2. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. 3. ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи принциплари. 4. ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши. “сайлов кодекси”ни қабул қилиш зарурати. 5. эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли. 6. давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги. таянч конспект: эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. сайлов тушунчаси ва турлари. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. сайловнинг асосий тамойиллари. давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги. фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг ижтимой ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши. эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли. “сайлов кодекси”ни қабул қилиш зарурати. “сайлов барчамиз, бутун эл-юртимиз учун ўзбекистоннинг бундан кейинги ривожланиши қандай бўлади, мамлакатимиз қайси йўлдан боради, фарзандларимиз, оиламиз, бутун юртимиз …
2 / 18
ини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир»[footnoteref:2]. демократик сайловлар орқали демократик мезонлар амалга татбиқ этилади, халқнинг ишончли вакили ҳокимият тепасига келади, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади, орзу-умидлари рўёбга чиқади. [2: каримов и.а. мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. –т.: «ўзбекистон», 2010. –б. 35. ] сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир. ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлининг ҳозирги босқичида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини эркин, қонуний ва адолатли сайловлар асосида шакллантирилиши демократик жараёнлар ва янгиланишларнинг ижтимоий ҳаётда олий қадрият сифатида ифода этилаётганлигининг ёрқин намунасидир[footnoteref:3]. [3: парламент сайлови: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба: илмий-амалий қўлланма // м.абдусаломов …
3 / 18
фикр муштараклигида, сиёсий плюрализм мавжудлигида намоён бўлади. сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади[footnoteref:4]. бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланишидемократик сайлов тамойилларининг қай даражада рўёбга чиқишига ҳам бевосита боғлиқдир. [4: жўраев қ.а. сайлов тизимини эркинлаштириш – демократик тараққиёт омили. адолат. 2011 йил 6 май ] эркин сайлов ҳуқуқининг амалга оширилиши, эркин ҳамда чинакамига ифода этиладиган халқ иродаси ҳокимият ва ҳар қандай ҳукумат қонунийлигининг асоси эканлиги ва ҳар бир шахснинг ўз давлатини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқи кўпгина халқаро ҳужжатларда алоҳида таъкидланган. фуқароларнинг бевосита …
4 / 18
г ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади[footnoteref:5]. бунинг учун, энг аввало, кишиларнинг сиёсий фаоллигини юксак даражага кўтаришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. фуқароларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан етуклиги унинг давлат ҳаётида фаол иштирок этиши билан белгиланиши шубҳасиз. [5: каримов и.а. ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -т.: ўзбекистон. 1997. 173-бет. ] демократиянинг ушбу энг муҳим тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий асос яратиб берилиши лозим. ўзбекистонда буларнинг барчаси яратилган. умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. демократик давлатларда сайловлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги шундаки, улар мамлакат парламенти қандай сиёсий кучлардан ташкил топишини аниқлаб беради. сайловлар мамлакат аҳолисининг кайфияти ва кимни афзал билишини намоён этувчи кўрсаткич сифатида ҳам катта аҳамият касб этади. …
5 / 18
: каримов и.а. бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – т.: «ўзбекистон», 2005. – б.30. ] [7: саидов а. ўзбекистон республикаси конституцияси ва сайлов тизими. - т.: тдюи нашриёти, 2005. – 44 б. 3 каримов и.а. бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – т.: «ўзбекистон», 2005. – б.33. ] и.каримов эътироф этганидек, «фуқароларимиз сайловларга мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим, жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига, демакки, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир кўрсатадиган сиёсий воқеа сифатида ёндашдилар3. ўзбекистон республикасида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. бу ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. хусусан, давлат қурилиши ва бошқаруви, халқ ҳокимиятчилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятида демократик принципларни мустаҳкамлаш соҳасида муайян ютуқларни қўлга киритдик. бироқ, ҳали олдимизда конституциявий тузумни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти"

10 –мавзу. сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти режа: 1. эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. 2. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. 3. ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи принциплари. 4. ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши. “сайлов кодекси”ни қабул қилиш зарурати. 5. эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли. 6. давлатнинг асосий органлари сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши, тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайловчи ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги. таянч конспект: эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси. сайлов тушунчаси ва турлари. халқаро сайлов стандартлари ва ўзбекистон қонунчилиги. сайловнинг асосий тамойиллари. давлатнинг асосий органлари сайланиши, ула...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOCX (206,0 КБ). Чтобы скачать "сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқаролик жамиятининг шарти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сайлов ҳуқуқи эркинлиги – фуқар… DOCX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram