o'zbekiston respublikasi prezidenti saylovi tuzilishi va huquqi asoslari

DOCX 11 pages 229.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
мавзу: ўзбекистон республикаси президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари. сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти. 1. ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тизими 2. ўзбекистон республикаси президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари 3. сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти 1.ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тизими ўзбекистон республикаси президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. чунки, бу давлат раҳбари – президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ. ўзбекистонда президент бевосита фуқаролар томонидан сайланади. ўзбекистон республикасининг конституциясининг 32-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни демократик тарзда очиқ ва ошкора …
2 / 11
а, ўзбекистон республикаси президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган ўзбекистон республикаси фуқароси, сайланиши мумкин. демак, конституция ва сайлов кодекси асосида ўзбекистон республикаси президентлигига номзод учун белгиланган талабларни қўйидагича изоҳлаймиз: 1. ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаслиги. давлат раҳбари сифатида уни бошқариш мақсадида президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш орқали иштирок этмоқчи бўлган номзод муайян ҳаётий тажрибага эга бўлиши керак. тажрибага бир неча йиллар давомида ҳаёт синовларидан ўтиш орқали эришилади. шу жиҳатдан президентликка номзод учун ёш цензи 35 деб олинган. шахс бу ёшга етгач ўз мустақил позициясига эга бўлиб, муҳим қарорларни қабул қилиш имконига эга бўлади. давлат ва жамиятни бошқаришда муайян ёш ва тажрибанинг аҳамияти катта эканлигидан келиб чиқиб, мазкур ёш цензи белгиланган. 2. давлат тилини, яъни ўзбек тилини яхши билиши. бу ҳам жуда муҳим талаблардан бири бўлиб, ўзбекистонни бошқаришга даъвогарлик қилаётган номзод, албатта ўзбек тилини билиши зарур. …
3 / 11
иятга эга. ушбу талаб орқали номзоднинг давлатга тегишлилиги акс эттирилган. сайлов ва сиёсий жараёнларда фуқаролик масаласининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу мамлакатнинг кейинги тақдири билан боғлиқ. фақат шу юрт фуқароси мамлакат тақдири ҳақида кўпроқ қайғуради. шунинг учун нафақат, номзод кўрсатишда, балки сайловда иштирок этиш, овоз бериш учун ҳам фуқаролик талаби белгиланган. ёдда тутинг! ўзбекистон республикасининг президенти ўзбекистон республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. президентни сайлаш тартиби ўзбекистон республикасининг сайлов кодекси билан белгиланади. юқоридаги сайлов ҳуқуқи принципларининг мазмун-моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин: умумий сайлов ҳуқуқи. ушбу принцип моҳиятига кўра, сайловларнинг умумийлигини, яъни ўзбекистон республикаси президенти сайловида сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ўзбекистон республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгалигини, шунингдек фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалигини англатади. …
4 / 11
чиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди. яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади. ўзбекистон республикаси президентининг ваколат муддати. ўзбекистон республикаси конституциясининг 90-моддасига кўра беш йил этиб белгиланган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 117-моддасига кўра, ўзбекистон республикаси президенти сайлови, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига ҳамда қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. ўзбекистон республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи ва тартиби. ўзбекистон республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди. сайлов кодексининг 64-моддасига асосан: - ўзбекистон республикаси президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади. - сиёсий партиянинг юқори органи ўзбекистон республикаси президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин. - сиёсий партия ўзбекистон республикаси президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни …
5 / 11
инг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади; - ўзбекистон республикаси президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси; - ўзбекистон республикаси президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақаларида ўзбекистон республикаси жами сайловчилари умумий сонининг камида бир фоизининг имзоси бўлиши керак. бунда сиёсий партия битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (қорақалпоғистон республикаси, вилоят, тошкент шаҳри) имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. ҳужжатларни тақдим этган шахсга марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekiston respublikasi prezidenti saylovi tuzilishi va huquqi asoslari"

мавзу: ўзбекистон республикаси президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари. сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти. 1. ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тизими 2. ўзбекистон республикаси президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари 3. сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти 1.ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тизими ўзбекистон республикаси президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. чунки, бу давлат раҳбари – президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир. зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш ҳамда бу жараёнда...

This file contains 11 pages in DOCX format (229.7 KB). To download "o'zbekiston respublikasi prezidenti saylovi tuzilishi va huquqi asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekiston respublikasi prezid… DOCX 11 pages Free download Telegram