ўзбекистон республикаси конституциявий суди

PPT 463.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1478006431_64007.ppt конституция тушунчаси ва унинг ривожланиши ўзбекистон республикаси конституциявий суди ўзбекистон республикаси конституциявий суди конституциявий назорат бўйича суд органи ҳисобланиб, конституциявий судда иш юритиш орқали судлов ҳокимиятини мустақил амалга оширади. конституциявий суднинг фаолияти 1995 йил 30 августда қабул қилинган "ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўғрисида"ги қонун билан тартибга солинади. бундай махсус нормалардан ташқари, судни ташкил қилиш ва фаолиятини тартибга солишда, барча суд органлари учун умумий ҳисобланган конституциявий қоидалар ҳам манба бўлиб хизмат қилади. конституциявий суд ягона суд сифатида таъсис этилган ҳамда судлов органлари тизимига эга эмас. шунинг учун ҳам унга нисбатан конституцияда "олий ёки юқори" деб даража берилмаган. конституциявий суд таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. конституциявий суд ўзбекистон республикаси президентининг тақдимига биноан олий мажлис сенати томонидан суд раиси, раис ўринбосари ва қорақалпоғистон республикасидан сайланадиган судьяни қўшган ҳолда конституциявий суднинг беш аъзосидан иборат таркибда сайланади. конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. олий мажлис сенати аъзолари …
2
ли ва зарур малакали ўзбекистон республикаси фуқароси конституциявий суд судьяси этиб сайланиши мумкинлиги кўрсатилган. конституциянинг 97-моддасига кўра, ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан президент умрбод олий мажлис сенати аъзоси лавозимини эгаллайди. конституциявий суднинг судьяси этиб сайланган шахс, қонунда белгиланган тартибда қасамёд қилади. конституциявий суд судьяларига, судьялик лавозимига зид фаолият билан шуғулланиши ман этилган, хусусан депутатлик мандатига эга бўлиш, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга аъзолик, ҳақ тўланадиган бошқа лавозимни эгаллаш мумкин эмас. шунингдек, судда, хўжалик судида ёки бошқа органларда қонуний вакил бўлишидан ташқари ҳимоячи ёки вакил бўлиб, шахсларнинг манфаатига ёки мажбуриятидан қутилишига таъсир ўтказувчи ҳомийлик қилишига йўл қўйилмайди. бундай чеклашларини судьяларнинг ҳуқуқий томонидан "соф" фаолиятини таъминлашга йўналтирилган ҳолат деб тушуниш лозим. конституциявий судда судга тегишли масалалар заруриятига қараб ўтказиладиган конституциявий суд мажлисларида кўриб чиқилади. конституциявий суд мажлисларига, мажлисларни тайёрлашга раҳбарлик конституциявий суд раиси томонидан амалга оширилади. конституциявий суд раиси мажлисларида кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни кун тартибига киритади; жамоа бирлашмалари, давлат органлари …
3
иштирок этган судьялар томонидан қабул қилинади. конституциявий суд мажлисларида ишлар очиқ ҳолда кўриб чиқилади. суд мажлисларини ёпиқ ҳолда ўтказишга, қонунда кўрсатилган ҳолатлардагина йўл қўйилади. конституциявий суд мустақиллигининг кафолати сифатида конституциявий суд судьяларини алмаштириб бўлмаслик тамойилини келтириб ўтамиз. улар ўз ваколати муддати тугагунига қадар ўз вазифаларини амалга оширадилар. фақат "ўзбекистон республикаси конституциявий суди тўғрисида"ги қонуннинг 17, 18-моддаларида кўзда тутилган ҳолатлар бўйича конституциявий суд судьяси ваколатлари тўхтатилиши ёки муддатидан олдин тугатилиш мумкин. конституциявий суд судьяларининг дахлсизлиги (иммунитет) қонуннинг 16-моддасида мустаҳкамланиб қўйилган. қонуннинг ушбу моддасининг 1-бандида алоҳида таъкидланишича, конституциявий суд судьяси олий мажлис сенати розилигисиз, сессиялар ўртасидаги даврда эса олий мажлис сенати кенгашининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки унга суд томонидан маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас. конституциявий суд судьясига нисбатан жиноий иш фақат ўзбекистон республикаси бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. конституциявий суд судьясини мажбурий келтириш, ушлаб туриш, худди шунингдек шахсий ашёлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат биносини кўздан кечириш …
4
аъзи ноаниқликлар ёки тушунмовчиликлар юзага келса ва қонунда кўрсатилган ҳолатларда конституциявий суд ишни кўриб чиқиш учун қабул қилади. давлатлараро шартноманинг ва норматив ҳужжатларининг конституциявийлиги юзасидан кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича конституциявий суднинг тўхтами қарор деб аталади. қарорлар конституциявий суд томонидан ўзбекистон республикаси номидан чиқарилади. бошқа ҳолларда конституциявий суднинг тўхтами хулоса деб аталади ва шаклда ҳам бўлиши мумкин (26-модда. конституциявий суд тўхтамлари). конституциявий суд қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. конституциявий суднинг тўхтами унинг ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қайтадан кўриб чиқилиши мумкин: тўхтам қабул қилинган пайтда конституциявий судга номаълум бўлган янги муҳим ҳолатлар очилса; тўхтам қабул қилинишига асос бўлган конституциявий норма ўзгарган бўлса; конституциявий суд тўхтам белгиланган иш юритиш тартибини бузган ҳолда қилинган деб топса (28-модда. конституциявий суднинг тўхтамларини қайтадан кўриб чиқиш). судья овоз беришда бетараф қолишга ёки қатнашмасликка ҳақли эмас. мажлисда қатнашаётган судьяларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, конституциявий суд судьяси ўз фикрини ёзма суднинг қарори қабул …
5
ар фаолияти устидан ҳам судлов назоратини амалга оширади. олий суд қоидага кўра, қуйи судларнинг маълум ишлари бўйича йўл қўйган хато ва камчиликларини тузатиш мақсадида улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва қанчалик асосли эканлигини текшириш йўли билан уларнинг фаолиятини назорат қилади. олий суд, суд амалиётини умумлаштириш асосида, суд ишларини кўриб чиқишда юзага келадиган қонунчиликни қўллаш масаласидаги муаммолар бўйича тушунтиришлар беради, шунингдек олий суд пленуми томонидан қонунчиликни қўллаш бўйича берилган тушунтиришларни судлар томонидан қандай бажарилаётганлигини назорат қилади. олий суд судлов ишларини биринчи инстансия, аппеляция, кассация ҳамда назорат тартибида ҳам кўриб чиқиши мумкин. "судлар тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, олий суд олий суд раиси, унинг ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари,ўзбекистон республикаси олий суди судьяларидан иборат бўлиб қуйидаги таркибда иш олиб боради: ўзбекистон республикаси олий суди пленуми; ўзбекистон республикаси олий суди раёсати; фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати; ҳарбий ҳайъат. олий суд раиси: суд ишларини назорат тартибида текшириш учун …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикаси конституциявий суди"

1478006431_64007.ppt конституция тушунчаси ва унинг ривожланиши ўзбекистон республикаси конституциявий суди ўзбекистон республикаси конституциявий суди конституциявий назорат бўйича суд органи ҳисобланиб, конституциявий судда иш юритиш орқали судлов ҳокимиятини мустақил амалга оширади. конституциявий суднинг фаолияти 1995 йил 30 августда қабул қилинган "ўзбекистон республикасининг конституциявий суди тўғрисида"ги қонун билан тартибга солинади. бундай махсус нормалардан ташқари, судни ташкил қилиш ва фаолиятини тартибга солишда, барча суд органлари учун умумий ҳисобланган конституциявий қоидалар ҳам манба бўлиб хизмат қилади. конституциявий суд ягона суд сифатида таъсис этилган ҳамда судлов органлари тизимига эга эмас. шунинг учун ҳам унга нисбатан конституцияда "олий ёки юқори" деб даража ...

PPT format, 463.5 KB. To download "ўзбекистон республикаси конституциявий суди", click the Telegram button on the left.