oliy sud tuzilmasi

DOCX 11 стр. 35,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
4-мавзу. ўзбекистон республикаси олий суди режа: 1.суд тизимидаўзбекистонреспубликасиолий судинингтутган ўрни. 2.ўзбекистонреспубликасиолийсудинингтаркиби, тузилиши ваваколатлари. 3.ўзбекистон республикаси олий суди пленуми, раёсати ва ҳайъатлари 4.ўзбекистонреспубликасиолийсудинингаппарати, суд тизимида ўзбекистон республикаси олий судининг тутган ўрни. 1.ўзбекистон республикаси конституциясининг 110-моддасига кўра, “ўзбекистон республикаси олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. у томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва ўзбекистон республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. ўзбекистон республикаси олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга”. олий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти 2000 йил 14 декабрдаги “судлар тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонуни билан тартибга солинади. ўзбекистон республикаси олий судининг фуқаролик, иқтисодий, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи сифатидаги ўрни кенг ва қуйидаги асосий функцияларни бажаради: 1) умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли бўлган фуқаролик, иқтисодий, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи сифатида унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш; …
2 / 11
ушунтиришлар муайян қонунларни қўллаш бўйича судларнинг умумлаштирилган амалиётига таянади, унинг моҳиятини акс эттиради ва келгусида ушбу қонунларни тўғри қўллаш учун мўлжаллар беради. 4) ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш. ўзбекистон республикаси олий суди – қонунлар қандай ишлаяпти, уларни қўллашда қандай қийинчилик ва камчиликлар мавжудлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган органларда бири. бу маълумотларга таяниб у амалдаги қонунчиликнинг муаммо ва бошқа камчиликларига эътиборни қаратган ҳолда қонун ижодкорлигига фаол кўмаклашиш имкониятига эга. ўзбекистон республикаси олий суди раиси конституциявий суд мажлисида иштирок эта олади ва кўриб чиқиладиган масалалар бўйича ўз фикрини билдиришга ҳақли. 2. ўзбекистон республикаси олий судининг таркиби, тузилиши ва ваколатлари. ўзбекистон республикаси олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир. ўзбекистон республикаси олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга. ўзбекистон республикаси олий суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради. у ўзи биринчи …
3 / 11
лик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг раислари, ўзбекистон республикаси олий судининг судьяларидан иборат бўлади ҳамда қуйидаги таркибда иш олиб боради: ўзбекистон республикаси олий суди пленуми; ўзбекистон республикаси олий суди раёсати; жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати; фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати; иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати. энди уларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз. 3. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми, раёсати ва ҳайъатлари 1. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми ўзбекистон республикаси олий суди судьялари ва қорақалпоғистон республикаси судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг мажлисларида ўзбекистон республикаси бош прокурори қатнашади. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг мажлисларида ўзбекистон республикаси конституциявий суди раиси, судьялар олий кенгаши раиси, адлия вазири, судьялар, ўзбекистон республикаси олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этиши мумкин. ўзбекистон республикаси олий суди пленумини чақириш тартиби “судлар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми тўрт ойда камида бир …
4 / 11
-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбекистон республикаси конституциясига мувофиқлиги тўғрисида ўзбекистон республикаси конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади; ўзбекистон республикаси олий суди раисининг тақдимномасига биноан ўзбекистон республикаси олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди; ўзбекистон республикаси олий суди раисининг тақдимномаларига биноан ўзбекистон республикаси олий суди раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини, шунингдек ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг котибини тасдиқлайди; ўзбекистон республикаси олий суди раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатларининг фаолияти ҳақидаги маърузаларни тинглайди; қорақалпоғистон республикаси судлари, вилоятлар ва тошкент шаҳар судлари, ўзбекистон республикаси ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларини бажариш тўғрисидаги маърузаларини тинглайди; ўзбекистон республикаси олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди; ўзбекистон республикаси олий суди пленуми ва раёсати регламентини тасдиқлайди; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми мажлисининг тартиби. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми томонидан ўз ваколатларига тааллуқли …
5 / 11
ин. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори мажлисда иштирок этаётган ўзбекистон республикаси олий суди пленуми аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми мажлисида баённома юритилади ва мажлис якунига кўра қарор қабул қилинади. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори ўзбекистон республикаси олий суди раиси ва ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг котиби томонидан имзоланади. ўзбекистон республикаси олий суди пленуми мажлисининг баённомаси ўзбекистон республикаси олий суди раиси ва ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг котиби томонидан имзоланади. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг котиби ўзбекистон республикаси олий суди судьяси вазифасини бажариш билан бирга ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг мажлисини тайёрлашга, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "oliy sud tuzilmasi"

4-мавзу. ўзбекистон республикаси олий суди режа: 1.суд тизимидаўзбекистонреспубликасиолий судинингтутган ўрни. 2.ўзбекистонреспубликасиолийсудинингтаркиби, тузилиши ваваколатлари. 3.ўзбекистон республикаси олий суди пленуми, раёсати ва ҳайъатлари 4.ўзбекистонреспубликасиолийсудинингаппарати, суд тизимида ўзбекистон республикаси олий судининг тутган ўрни. 1.ўзбекистон республикаси конституциясининг 110-моддасига кўра, “ўзбекистон республикаси олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. у томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва ўзбекистон республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. ўзбекистон республикаси олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга”. олий судн...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (35,9 КБ). Чтобы скачать "oliy sud tuzilmasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: oliy sud tuzilmasi DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram