sudi tuzishda qonuniy o'zgarishlar va qo'shimchalar

DOC 32 sahifa 548,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
162-ii 14.12.2000  [окоз: 1.17.00.00.00 одил судлов / 17.01.00.00 судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. суд ислоҳоти] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / суд тузилиши] ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасининг «судлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида ўзбекистон республикаси олий мажлиси қарор қилади: 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «судлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 367-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1996 йил, № 2, 56-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда). ўзбекистон республикасининг президенти и. каримов тошкент ш., 2000 йил 14 декабрь, 162-ii-сон ўзбекистон республикасининг қонуни судлар тўғрисида (янги таҳрири) i бўлим. умумий қоидалар 1-модда. суд тизими олдинги таҳрирга қаранг. ўзбекистон республикасида: ўзбекистон республикаси конституциявий суди; ўзбекистон республикаси олий суди; ҳарбий судлар; қорақалпоғистон республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва тошкент шаҳар судлари; қорақалпоғистон республикаси …
2 / 32
икаси конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолият тартиби алоҳида қонун билан белгиланади. 2-модда. суднинг вазифалари ўзбекистон республикасида суд ўзбекистон республикасининг конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир. 3-модда. одил судловнинг амалга оширилиши ўзбекистон республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. 4-модда. суд ҳокимиятининг мустақиллиги судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. lexuz шарҳи батафсил маълумот учун ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 236-моддасига қаранг. ўзбекистон республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. 5-модда. суд ҳужжатларининг мажбурийлиги суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, …
3 / 32
жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси ва фуқаролик процессуал кодексининг 12-моддасига қаранг. 8-модда. суд ишлари юритиладиган тил ўзбекистон республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. 9-модда. суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир. фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида суд муҳокамасининг барча босқичларида ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар судлар томонидан кўрилаётганда …
4 / 32
убликасининг 2007 йил 11 июлдаги ўрқ-100-сонли қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда) ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. 11-модда. судларнинг фаолиятини ташкилий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш олдинги таҳрирга қаранг. судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципларига қатъий мувофиқ ҳолда ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгашининг ваколатлари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг 2017 йил 6 апрелдаги ўрқ-427-сон «ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонуни. судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ўзбекистон республикаси олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади, ушбу департамент тўғрисидаги низом ўзбекистон республикаси президенти томонидан тасдиқланади. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 7 апрелдаги пқ-2872-сонли қарори билан тасдиқланган «ўзбекистон республикаси олий …
5 / 32
дий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашнинг жорий аҳволини тизимли таҳлил қилади, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли комплекс дастурлар тайёрлайди; судьялар ва суд процессларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этади. (11-модданинг матни ўзбекистон республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ўрқ-428-сон қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 15-сон, 242-модда) олдинги таҳрирга қаранг. 12-модда. ўзбекистон республикаси олий судининг қонунчилик ташаббуси ўзбекистон республикасининг конституциясига мувофиқ ўзбекистон республикаси олий суди ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. (12-модда ўзбекистон республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ўрқ-428-сон қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 15-сон, 242-модда) олдинги таҳрирга қаранг. ii бўлим. судларнинг тузилиши (ii бўлимнинг номи ўзбекистон республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги ўрқ-428-сон қонуни таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 15-сон, 242-модда) [окоз: 1.17.00.00.00 одил судлов / 17.02.00.00 суд тизими / 17.02.02.00 ўзбекистон республикасининг олий суди. ваколати. таркиби] 1-боб. ўзбекистон республикаси олий суди 13-модда. ўзбекистон республикаси олий судининг ваколатлари олдинги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sudi tuzishda qonuniy o'zgarishlar va qo'shimchalar" haqida

162-ii 14.12.2000  [окоз: 1.17.00.00.00 одил судлов / 17.01.00.00 судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. суд ислоҳоти] [тсз: 1.одил судлов. ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. адлия / суд тузилиши] ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасининг «судлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида ўзбекистон республикаси олий мажлиси қарор қилади: 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «судлар тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига (ўзбекистон республикаси олий кенгашининг ахборотномаси, 1993 йил, № 10, 367-модда; ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1996 йил, № 2, 56-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда). ўзбекистон республикасининг президенти и. ка...

Bu fayl DOC formatida 32 sahifadan iborat (548,5 KB). "sudi tuzishda qonuniy o'zgarishlar va qo'shimchalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sudi tuzishda qonuniy o'zgarish… DOC 32 sahifa Bepul yuklash Telegram