fuqarolik sudi va uning vazifalari

DOC 22 sahifa 133,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
казусларга жавоблар. 1-казус. хайитметова уйдан кўчириш ҳақида есеновга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган. суд даъвони рад қилган. апелляция инстанцияси суди 2017 йил 19 апрелдаги ўз аж рими билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ўзбекистон республикаси олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2018 йил 22 июндаги қарори билан мазкур фуқаролик ишини биринчи инстанцияда кўришда қатнашган судья, шу ишни 2017 йил 19 апрелда апелляция тартибида кўрилишида ҳам қатнашганлигини кўрсатиб, апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборган. савол: 1)ушбу иш қайси турдаги фуқаролик иши ҳисобланади ва унда тарафлар кимлар? 2) ўзбекистон республикаси олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 22 июндаги қарори қонунийми?фпк судяни кайта штирок этмаслиги жавоб. ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. фуқаролик суд ишларини …
2 / 22
салаларига оид низо булиб даъво тартибида курилади ва иш юзасидан хал килув карори чикарилади. тарафлар даъвогар ва жавобгар хисобланади апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят (протест) шаклида амалга оширилади. 20-модда. ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги ишни биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, бу ишни такроран кўриши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш, шунингдек сиртдан иш юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳоллари мустасно. ишни биринчи инстанция судида кўрган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас. судя узини рад этиши ёки томонлар судяга раддия бериши керак эди иккинчидан, казусдаги апелляция инстанция суди хам 1.04.2017 йилдаги ўз ажрими билан хал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. судя апеляцияда катнашмаслги керак эди учинчидан, қонунга мувофиқ (фпк 400-моддаси), биринчи инстанция судининг ажримлари устидан, агар бу …
3 / 22
кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим қабул қилди. суд жараёнида жавобгар “ўзбекбирлашув” ажнинг вакили даъво аризаси судловга тааллуқлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда қабул қилинганини ва иш жавобгарнинг жойлашган жойидаги судда қўзғатилиши лозимлигини кўрсатиб, ишни мирзо-улуғбек туманлараро судига ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилди. учтепа туманлараро суди жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим қабул қилди. савол: 1) мазкур ишнинг таалуқлилиги ва судловлиги қандай? суднинг ажрими асослими? 2) ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш асосларини айтинг? жавоб.34 модда 31- модда биринчи масала юзасидан, фуқаронинг низо бўйича мурожаатининг фуқаролик судларига тааллуқли бўлишининг энг асосий шарти ҳуқуқий муносабат тарафларининг ҳеч бўлмаганда биттасининг фуқаро эканлигидир (қонунда бундай низоларни ҳал қилиш иқтисодий суд ёки бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно). шу билан бирга ўзбекистон республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 279-моддасида белгиланган алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар, шунингдек, қонун билан ваколатига берилган бошқа ишлар фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқлидир. фуқаролик процессуал қонунчилиги фуқаролик суд ишларини юритишнинг буйруқ …
4 / 22
н. ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тартиби ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш суднинг ажримига асосан, бу ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ўтганидан кейин, шикоят (протест) берилган тақдирда эса шикоятни (протестни) қаноатлантирмай қолдириш ҳақида ажрим чиқарилганидан кейин амалга оширилади. судловга тегишлилик юзасидан низолашишга йўл қўйилмайди. учтепа туманлараро суди жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим қабул қилди судя тугри килган 3-казус. 16 ёшли каримова г. 17 ёшли ғанибоев т.га нисбатан оталикни белгилаш тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилади. судья иш бўйича даъво аризасини давлат божи тўланмаганлиги учун қабул қилишни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради. ажрим нусхасини тарафларга юборади. давлат божи йук 1 ойда курилади савол: 1) фуқаролик процессида муомала лаёқати қандай? 2) ушбу ишда давлат божи қанча тўланади? 3) ушбу иш судда кўриш муддати қанча? жавоб. fpk 41-модда. фуқаролик процессуал ҳуқуқ лаёқати барча фуқаролар ва ташкилотларнинг фуқаролик процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш …
5 / 22
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. бундай ишларда вояга етмаганларга ёрдам бериш учун уларнинг ота-оналарини, уларни фарзандликка олганларни ёки ҳомийларни жалб қилиш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал қилинади. ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс қонунчиликда белгиланган тартибда муомалага тўла лаёқатли деб эълон қилинган (эмансипация) тақдирда, судда ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини шахсан амалга ошириши мумкин. ўн тўрт ёшга тўлмаган кичик ёшдаги болаларнинг, шунингдек руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки васийлар ҳимоя қилади. оила кодекси72-модда. вояга етмаган ота-онанинг ҳуқуқлари вояга етмаган ота-она ўз боласи билан бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга. ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар. вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fuqarolik sudi va uning vazifalari" haqida

казусларга жавоблар. 1-казус. хайитметова уйдан кўчириш ҳақида есеновга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган. суд даъвони рад қилган. апелляция инстанцияси суди 2017 йил 19 апрелдаги ўз аж рими билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ўзбекистон республикаси олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2018 йил 22 июндаги қарори билан мазкур фуқаролик ишини биринчи инстанцияда кўришда қатнашган судья, шу ишни 2017 йил 19 апрелда апелляция тартибида кўрилишида ҳам қатнашганлигини кўрсатиб, апелляция инстанцияси суди ажримини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборган. савол: 1)ушбу иш қайси турдаги фуқаролик иши ҳисобланади ва унда тарафлар кимлар? 2) ўзбекистон республикаси олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 22 ию...

Bu fayl DOC formatida 22 sahifadan iborat (133,5 KB). "fuqarolik sudi va uning vazifalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fuqarolik sudi va uning vazifal… DOC 22 sahifa Bepul yuklash Telegram