стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик

DOC 470.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404389958_53099.doc ум у у м м k = 070 . 0 109 . 0 50 - - 025 . 0 008 . 0 50 + + 017 . 0 045 . 0 50 + - стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик режа: 1. стандартлаштириш ва стандартлар. таърифлар. 2. ўзаро алмашинувчанлик тўғрисида умумий тушунчалар. 3. функционал ўзаро алмашинувчанлик. 4. жоизликлар ва ўтқазишлар тўғрисида асосий тушунчалар. 5. оғишларнинг чизмаларда белгиланиши. 1. стандарт ва стандартлаштириш. таърифлар стандартлаштириш – бу фан, техника ва иқтисодиёт доирасидаги такрорланувчи масалаларнинг ечимини топиш ва маълум соҳада мақбул даражада тартиблашга йўналтириш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир. ушбу фаолият натижасида оптимал иқтисодий кўрсаткичларга ва меҳнат хавфсизлигига эришилади. стандартлаштириш натижасида маҳсулот турлари, русумлари, параметрлари, ўлчамлари ва сифати бўйича ҳамда ишлаб чиқариш технологияси, синаш ва назорат қилиш услуби, маҳсулотни жойлаш, русумлаш, саклаш ва бошқаларга меъёрий ҳужжатлар яратилади. стандарт - бу бир хил маҳсулот гуруҳларига, керак бўлганда аниқ маҳсулотга талаб қўйган, уларни …
2
атга жорий қилиниши халқ хўжалигининг самарадорлигини кескин оширади, маҳсулот таннархини камайтиради. 2. ўзаро алмашинувчанлик тўғрисида умумий тушунчалар лойиҳаловчилар машиналардаги, асбоб ва механизмлардаги деталларни ўзаро алмашинадиган қилиб, яъни машинани йиғиш ёки таъмирлашда бирор детални ўша номли ва ўша номерли бошқа деталга алмаштириш мумкин бўладиган қилиб яратишга интиладилар. машинасозликда ўзаро алмашинувчанлик деб, буюмларни шундай лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш принципи тушуниладики, бунда эркин, яъни муайян машинани кўзда тутмасдан тайёрланган деталларни танламасдан махсус тўғрилаб турмасдан ёки қўшимча ишлов бермасдан тегишли машинани узеллари йигилганда машинанинг унга қўйган талабларига мувофиқ ишлаши таъминланади. эркин тайёрланган деган иборадан деталларни турли вақтларда, турли жойларда ишлаб чиқариш тушунилади. масалан, бирор узелнинг деталини бир шаҳарда, бошқаси эса бутунлай бошқа жойда ишлаб чиқарилган бўлиши, узелни йиғиш эса учинчи шаҳарда бажарилиши мумкин. ўзаро алмашинадиган деталлар ўлчамлари, шакли, қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, кимёвий, электр ва бошқа хоссалари жиҳатдан бир хил бўлиши шарт. ўзаро алмашинувчанлик тўлиқ ва чала бўлиши мумкин. тўлиқ ўзаро алмашинувчанликнинг авфзалликлари қуйидагилардан иборат: 1. …
3
лик заводларига етказиб берилади. 3. маҳсулотларнинг таннархи арзонлашади. бунга ихтисослаштириш ҳисобига эришилади. агар ишлаб чиқариш айрим деталлар ёки қисмлар бўйича бўлса, қатор йиллар давомида бир хил маҳсулот ишлаб чиқиш учун юқори унумдорликка эга махсус автоматлаштирилган станоклар ишлатилади. 4. йиғишда поток (оқим) усулини қўллашга имконият туғилади. ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган детал ва узелларни конвейерларда йиғиш анча осон бўлади. йиғиш ишларида роботларни қўллаш имконияти туғилади. 5. таъмирлаш соддалаштирилади. ўзаро алмашинувчанлик принципи асосида ишлаб чиқилган маҳсулотнинг заҳира қисмларини ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, таъмирлаш ишлари детал ёки қисмни оддий алмаштиришдан иборат бўлади. демак, машинанинг туриб қолиш вақти камаяди, ундан самарали фойдаланиш таъминланади. тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик жоизликлари 6-квалитетдан юқори бўлмаган деталлар ва унчалик кўп деталлардан ташкил топмаган алоҳида узелларда қўлланилади. чала ўзаро алмашинувчанликни майда серияли буюмлар ишлаб чиқаришда қўлланилади. шунингдек, бундай хилдаги ўзаро алмашинувчанлик техник жиҳатдан бажарилиши қийин, юқори аниқликка эга бўлган бирикмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади (ички ёнув двигателларининг поршен-гилза бирикмаси, ёқилғи насосининг …
4
к жиҳатдан имконсиз, ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ишлатилади. ташқи ўзаро алмашинувчанлик – бу йиғма қисмнинг ташқи бириктирувчи ва эркин ўлчамлари ёки фойдаланиш (эксплуатацион) параметрлари бўйича ўзаро алмашинувчанлигидир. масалан думаланиш подшипниги яроқсиз бўлиб қолса унинг ўрнига худди шу хил ва ўлчамдаги бошқа подшипник қўйиш мумкин. агар электр двигател ишдан чиқса, у бошқаси билан алмаштирилади. иккала ҳолатда ҳам йиғма қисмлар ташқи ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эгадир. бу мисолларда подшипник ташқи ва ички халқаларининг диаметри, электр двигател эса қуввати, айланишлар сони бўйича ташқи ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга. ички ўзаро алмашинувчанлик – бу маҳсулотни ёки йиғма қисмни ташкил этувчи айрим деталлар ёки механизмларнинг ўзаро алмашинувчанлигидир. масалан, двигателнинг ички ўзаро алмашинувчанлиги унинг ташкил этувчи деталларининг ўзаро алмашинувчанлиги билан аниқланади. агар бир нечта хил подшипниклар деталларга ажратилса – да уларни аралаштириб яна йиғилса, хамма подшипниклар ҳам техник талабга тўла жавоб беради деб бўлмайди, чунки, унинг деталлари ички ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга эмас. ишлаб чиқаришнинг …
5
) двигател қувват (фойдаланиш кўрсаткич) ига жуда катта таъсир этади. электродвигател роторининг айланиш частотаси (фойдаланиш кўрсаткичи) га ротор ва статор орасидаги тирқиш (функционал параметр) таъсир этишини математик формула билан исботлангани маълум. функционал ўзаро алмашинувчанликни машинани лойиҳасини ишлаб чиқилаётган пайтдан бошлаб амалга ошириш керак: 1) фойдаланиш кўрсаткичларининг номинал қийматлари аниқланиб, рухсат этилган оғишлар топилади; 2) фойдаланиш кўрсаткичларига биринчи навбатда таъсир этадиган асосий узеллар ва деталлар аниқланади; 3) ушбу деталлар ва узеллар учун шундай материаллар ва ишлаб чиқариш технологияси танланадики, натижада уларнинг ишончлилиги ва ишлаши вақти оптимал бўлишига эришилади; 4) сўнгра функционал параметрлар аниқланиб уларга оптимал оғишлар белгиланади. функционал ўзаро алмашинувчанликда кинематик параметрлар (деталлар, узелларнинг ҳаракат қонунлари) ҳам ўзаро алмашинувчан бўлиши шарт. маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлашда жоизликлар ва ўтқазишларнинг ягона тизими муҳим рол уйнайди. 4. жоизликлар ва ўтқазишлар тўғрисида асосий тушунчалар ҳар қандай машина айрим детал ва узеллардан иборат. бири иккинчисига кирадиган икки детал бирикмасида қамровчи ва қамралувчи сиртлар мавжуд. 2-расм. силлиқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик"

1404389958_53099.doc ум у у м м k = 070 . 0 109 . 0 50 - - 025 . 0 008 . 0 50 + + 017 . 0 045 . 0 50 + - стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик режа: 1. стандартлаштириш ва стандартлар. таърифлар. 2. ўзаро алмашинувчанлик тўғрисида умумий тушунчалар. 3. функционал ўзаро алмашинувчанлик. 4. жоизликлар ва ўтқазишлар тўғрисида асосий тушунчалар. 5. оғишларнинг чизмаларда белгиланиши. 1. стандарт ва стандартлаштириш. таърифлар стандартлаштириш – бу фан, техника ва иқтисодиёт доирасидаги такрорланувчи масалаларнинг ечимини топиш ва маълум соҳада мақбул даражада тартиблашга йўналтириш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир. ушбу фаолият натижасида оптимал иқтисодий кўрсаткичларга ва меҳнат хавфсизлигига эришилади. стандартлаштириш натижасида маҳсулот турлари,...

DOC format, 470.0 KB. To download "стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик", click the Telegram button on the left.