gnoosologiya (bilish nazariyasi)

PPTX 28 sahifa 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
фалсафа категориялари. 5– мавзу. гносеология – билиш назарияси. билиш даражалари ва методлари. режа: 5.1.гносеология (эпистемология)нинг мазмуни ва моҳияти. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 5.2.ҳиссий ва ақлий билиш даражалари.сенсуализм ва рационализм. 5.3. билишда ҳақиқат ва амалиёт уйғунлиги. ҳақиқатнинг асосий шакллари. релятивизм ва догматизм. 5.4.фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари. методларнинг таснифи. фалсафа методлари. маърузачи- тдиу ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси фарҳод усмонов таянч тушунчалар: билиш, гносеология, билишнинг объекти, субъекти, предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш, муаммо, гипотеза, назария, илмий башорат, илмий методлар, ҳақиқат, мутлоқ (абсолют) ҳақиқат, нисбий ҳақиқат фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи соҳаси — гносеология деб аталади. гнозис- билиш, логос – таълимот. гносеология асосан, билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланади. билиш нима? билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. инсон ўзини қуршаб …
2 / 28
д ўз қарашларининг маълум тизимини ишлаб чиққанлар. натижада, фалсафада инсон билишининг табиати ва моҳияти ҳақида турли хил таълимотлар, турли хил қарашлар ва назариялар келиб чиқди. билиш ҳақидаги таълимотлар: гностицизм (гр. gnosis - билиш)вакиллари дунёни билиш мумкинлигини эътироф этишади. агностицизм (. agnosis билишга қарши) вакиллари инсон дунёни била олмайди билишга қодир эмас, деган ғояни илгари суради. масалан, инглиз агностик файласуфи д.юм таълимотига кўра, бизнинг билишларимизнинг манбаи объектив борлиқ эмас,балки субъектив сезги ва идрокларимиздир, биз ўз сезги ва идрокларимиз чегарасидан ташқарида нима борлигини била олмаймиз, дейилади. скептицизм (грекча skeptikos - шубҳа) скептиклар инсоннинг дунёни ва ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ била олмайди, деб инсон билишини чеклайди. улар инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтиб ҳамма эътироф қилувчи, исбот талаб қилмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланадилар. билиш ҳақидаги таълимотлар: эмпиризм грекча (empeiria – тажриба) ҳиссий тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб ҳисоблайди. эмпиризм сенсуализмга яқин …
3 / 28
и билиши ҳақида қимматли фикрларни билдиришади. инглиз файласуфибэкон фикрича: инсон билиши сезгилардан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир, сезгилар орқали олинган далилларни инсон тафаккури ёрдамида қайта ишлаб чиқади. француз файласуфи декарт эса инсоннинг дунёни ва ўзини билиши масаласи ҳақида тўхталиб, бирдан бир тўғри билиш – тафаккурдир дейди. билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) билиш кундалик билиш кундалик ҳаётий тажрибалар орқали ҳосил бўлади. бундай билимларни системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир. ҳозирги замон ғарб социологиясида халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини ўрганувчи махсус соҳа — этнометодология фани вужудга келди. назарий (илмий) билиш назарий билиш махсус ўқиш, ўрганиш, орқали ҳосил бўлади. назарий билимларни олимлар ва назариётчилар яратади. гносеология асосан назарий билиш ва унинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади. билишнинг объекти, субекти, предмети мавжуд билиш объекти. инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса ва жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. билиш субъекти. билиш билан шуғулланувчи кишилар билиш субъекти ҳисобланади. билиш предмети …
4 / 28
ишнинг мақсади. билишнинг мақсади илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат эмас, балки билиш жараёнида ҳосил қилинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва жамиятни инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир билиш даражалари: хиссий билиш ақлий билиш интуитив билиш билишнинг қуйи даражаси барча тирик мавжудотларга хос бўлиб, ҳиссий билиш дейилади. ҳиссий билиш сезгилар воситасида билишдир. билишининг юқори босқичи фақат инсонларгагина хос бўлиб, ақлий билиш дейилади. бунда инсон ўз тафаккури воситасида нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини билиб олади. билишнинг олий даражаси интуитив билиш, қалбан билиш, ғойибона билишдир. интуитив билиш ҳиссий ва ақлий билишга таянади. сезги идрок тасаввур хиссий билиш шакллари сезгилар бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланади, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир. идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. …
5 / 28
- ақлнинг мавжудлиги тасдиқланаяпти. бироқ инсон шундай мураккаб мавжудотдирки, унинг моҳияти фақат ақлли мавжудот эканлиги билан чекланмайди. хулоса — ақлий билишнинг муҳим воситаларидан бири, янги билимлар ҳосил қилиш усулидир. хулоса чиқариш индуктив ва дедуктив бўлиши, яъни айрим олинган нарсаларни билишдан умумий хулосалар чиқаришга ёки умумийликдан алоҳидаликка бориш орқали бўлиши ҳам мумкин. интуитив билиш . интуиция - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир, бир янги тасаввур ёки янги фикрнинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради. ғойибона билиш инсон билишининг шундай турики, бунда киши узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, хис қилиши мумкин, бу ҳодиса ва воқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. лекин шуни айтиш керакки, ғойибона билишнинг ҳозирча механизми фанга маълум эмас. шу сабабли кўпинча ғойибона …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"gnoosologiya (bilish nazariyasi)" haqida

фалсафа категориялари. 5– мавзу. гносеология – билиш назарияси. билиш даражалари ва методлари. режа: 5.1.гносеология (эпистемология)нинг мазмуни ва моҳияти. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 5.2.ҳиссий ва ақлий билиш даражалари.сенсуализм ва рационализм. 5.3. билишда ҳақиқат ва амалиёт уйғунлиги. ҳақиқатнинг асосий шакллари. релятивизм ва догматизм. 5.4.фалсафада метод ва методология, методика тушунчалари. методларнинг таснифи. фалсафа методлари. маърузачи- тдиу ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси фарҳод усмонов таянч тушунчалар: билиш, гносеология, билишнинг объекти, субъекти, предмети, гностиклар, агностиклар, скептиклар, хиссий билиш, сезги, идрок, тасаввур, рационал билиш, тушунча, хукм, хулоса, интуиция, ғойибона билиш, қалбан билиш, кундалик билиш, назарий билиш,...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (1,2 MB). "gnoosologiya (bilish nazariyasi)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: gnoosologiya (bilish nazariyasi) PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram