bilish nazariyasi va yonalishlari

PDF 8 sahifa 273,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
5-мавзу. билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари режа: 1. гносеология предмети. 2. билиш шакллари: ҳиссий билиш ва рационал билиш. 3. хақиқат тушунчаси, унинг шакллари. 4. амалиѐт ва билиш. 5. илмий билиш, унинг мазмуни ва моҳияти. таянч сўз ва иборалар: онг, эмоция, ўз-ўзини англаш, тил, ақл, ижтимоий билиш, гносеология, эпистемология, билиш назарияси, шахсий билим, фалсафий билим, мифологик билим, диний билим, объект, субъект, агностицизм, скептицизм, сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш, эмпирик билим, кузатиш, эксперимент, илмий муаммо, гипотеза, назария, хақиқат, хақиқат мезонлари, исботлаш, амалиѐт, билиш, тажриба, эксперимент, амалиѐт мақсади, амалиѐт шакллари. 1. инсон ўзининг бевосита борлигини, мавжудлигини уни қуршаб турган дунѐ билан доимий алоқада амалга оширади. дунѐда яшаш ва оптимал мослашиш учун инсон, унинг ақл-идроки ва ҳислари ташқарига, яъни дунѐни билишга қаратилган. м.хайдеггернинг сўзлари билан айтганда «билиш тадқиқот сифатида мавжуд нарсани ҳисоботга жалб этади». билиш фаолиятига инсон ҳаѐти ва фаолиятининг зарур элементи деб қарамоқ зарур. билишнинг мақсади ва вазифаси турли ҳодисаларни ўрганиш …
2 / 8
га ошириладиган конкрет ижтимоий- тарихий вазият орқали белгиланади. бинобарин, билишнинг ўзи ҳам ижтимоий табиатга эга, уни ижтимоий амалиѐт белгилаб беради. дунѐни билиб бўладими ѐки йўқми, агар билиб бўлса, бу бизнинг онгимизда қандай акс этади, деган масала ҳамиша фалсафий фикрни қизиқтириб келган. билиш назарияси, ѐки гносеология (юнонча – билиш ҳақидаги таълимот) – фалсафий таълимотларнинг ажралмас қисмидир. гносеология субъектнинг билиш фаолиятининг принциплари, қонуниятлари, шакллари, босқичлари ва даражаларини, шунингдек, шу принцип ва қонунлардан келиб чиқадиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. билиш назарияси билиш жараѐнининг оддий, кундалик даражасини ҳам, билишнинг умумий илмий шакллари ва методларини ҳам тадқиқ қилади. билиш жараѐни, бу – тўлалигича рационал, фақат ақлга бўйсунувчи, формал, қуруқ жараѐн эмас, чунки у тирик кишилар томонидан амалга оширилади, шу сабабли билиш эмоционал элементларни – ирода, ният, истакларни ўз ичига олади. шу муносабат билан айтиш жоизки, нарсалар, атрофдаги воқелик ҳодисалари субъектнинг назарига тушган, нимаси биландир унинг диққатини тортган, у билан ўзаро алоқада …
3 / 8
асуфлар бир-бирига зид келадиган ва баб-баравар рад этилиши мумкин бўлган қоидаларни асослашлари сабабли фалсафа хақиқатни топа олмайди. бинобарин, дунѐ ҳақида ишончли билимнинг бўлиши мумкин эмас. скептицизмнинг асосчиларидан бири пиррон (эрамиздан олдинги тахминан 365- 275 йиллар) ҳиссий идрокни ишончли деб ҳисоблаган (масалан, агар бирон нарса субъектга аччиқ ѐки ширин туюлса, шу ҳақидаги фикр хақиқат бўлади, янглишув эса, унингча субъект бевосита ҳодисадан моҳиятни, объект асосини билишга ўтмоқчи бўлганда пайдо бўлади). унинг фикрича, объект ҳақидаги ҳар қандай даъвога унинг мазмунига зид бўлган даъвони қарама-қарши қўйиш мумкин. демак скептик узил-кесил ҳукмлардан тийилиб турмоғи лозим. синопалик диоген ва секст эмпирик шунга ўхшаш ғояларни ѐқлаб чиқдилар. улар билиш фаолиятида, шунингдек кундалик ҳаѐтда ҳам субъект ўз соғлом фикрига таянмоғи керак деб ҳисоблаганлар. ўрта асрлар даврида скептицизм ғоялари ғарбда ҳам (пьер абеляр), шарқда ҳам (aл-ғаззолий) ривож топди. масалан, ал-ғаззолий бундай деган: «охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга уни билиш йўлини фақат уни билишга ожизлик орқали яратиб берган зотга …
4 / 8
«ўзида нарсалар» («вешь в себе») мавжудлигига шубҳаланмаган, иккинчи томондан эса, у «ўзида нарсаларни» принцип жиҳатидан билиб бўлмайди, деб даъво қилган. нарсаларнинг моҳиятини ҳеч нима билан пайқаб, илғаб бўлмайди. билиш субъекти бўлган одам фақат ҳодисалар ва жараѐнлар сиртида ѐтган билан кифояланади, фақат ҳодиса, «биз учун нарса» («вешь для нас») билан иш кўради. «биз учун нарса» бизга «ўзида нарсалар» ҳақида ҳеч нима демайди. дунѐ инсон учун «ўзида нарсалар» нинг билиб бўлмас сири бўлиб қолади, шунинг учун бу фалсафа агностицизм номини олди (юнонча, а – инкор, гностос – билиб бўладиган). агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунѐ ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади. материалистлар кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. агар кант наздида «ўзида нарса» …
5 / 8
содифий хатолар киритиши сабабли, тадқиқотчи уларга зарур корреляция қилмоғи лозим. бироқ бу агностицизмнинг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. бизни қуршаб турган дунѐни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг хақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунѐни онгли равишда акс эттиришидир. 2. ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ѐки ҳодисани билиш фикр ҳиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараѐндир. ҳиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунѐ билан бевосита алоқаси шаклидир. ҳиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. биз жонли мушоҳада ѐрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина ҳиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз. бунга сабаб, энг аввало, инсон сезги аъзоларининг табиий чекланганлигидир. масалан, одамнинг кўзи электромагнит тўлқинларнинг бутун спектрини тўлик идрок эта олмайди, уэлектромагнит …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bilish nazariyasi va yonalishlari" haqida

5-мавзу. билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари режа: 1. гносеология предмети. 2. билиш шакллари: ҳиссий билиш ва рационал билиш. 3. хақиқат тушунчаси, унинг шакллари. 4. амалиѐт ва билиш. 5. илмий билиш, унинг мазмуни ва моҳияти. таянч сўз ва иборалар: онг, эмоция, ўз-ўзини англаш, тил, ақл, ижтимоий билиш, гносеология, эпистемология, билиш назарияси, шахсий билим, фалсафий билим, мифологик билим, диний билим, объект, субъект, агностицизм, скептицизм, сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш, эмпирик билим, кузатиш, эксперимент, илмий муаммо, гипотеза, назария, хақиқат, хақиқат мезонлари, исботлаш, амалиѐт, билиш, тажриба, эксперимент, амалиѐт мақсади, амалиѐт шакллари. 1. инсон ўзининг бевосита борлигини, мавжудлигини уни қуршаб турган дунѐ билан доимий алоқада амалга оширади...

Bu fayl PDF formatida 8 sahifadan iborat (273,9 KB). "bilish nazariyasi va yonalishlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bilish nazariyasi va yonalishla… PDF 8 sahifa Bepul yuklash Telegram